NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Эълоннома бўлими 12:36 22/10/2018
Батафсил
Ватан десам, тилимдан бол томади 18:12 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тилимиз жуда бой, лекин биз ғарибмиз. Кейинги пайтларда тилимиздан латиф сўзларимиз йўқолиб бормоқда. Айниқса, ёш ўғил-қизларимиз “Ассалому алайкум!”, “Марҳамат”, “Кечирасиз”, “Хуш келибсиз” каби миллий қадриятларимиз, юксак обоб ахлоқимиз мезонига айланган каломларни истеъмолимизда кўпроқ фойдалансак, она тилимизга шунчалик эҳтиром кўрсатган бўламиз.

Батафсил
Ёшларнинг тилимизга бўлган эътибори қандай? 16:37 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тил бу миллий мерос. Ҳар бир ҳалқнинг ўз маданий услуби бўлганидек тил ҳам асралиши ва ҳурмат қилиниши керак бўлган буюк бойликдир. Ўсиб келаётган ёш ўғил-қизларда тилга бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш муҳим вазифалардан биридир. Бинобарин, тил – миллатимиз фахри, ғурури. Айни пайтда орзу-умидларимиз, мақсад-интилишларимиз бўй кўрсатадиган кўзгу ҳисобланишини унутмаслик керак.
Батафсил
Она тилимизга эҳтиром: Чунки топтим ул калом ичра камол... 15:10 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳазрат Алишер Навоий ўзбек тилида 26035 сўзни қўллаб, Шекспирдан 6 мингта, Жомийдан 10 мингта, Пушкиндан 5 мингтадан ортиқ сўз ишлатди. Навоийдан сўнг Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Турди Фароғий, Муқимийлар ҳам эски ўзбек тилининг тараққиётига беқиёс катта ҳисса қўшдилар.
Батафсил
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун: она тилим 14:47 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Оламшумул садо бўлиб янградинг
Тўмариснинг метин қалқонларидан.
Мен эса номингни топмоқ истадим
Навоий ва Бобур девонларидан.
Батафсил

"Доктор-А" Med hospital клиникасининг сифат ва самарадорлиги

Ноябрь 11
13:49 2017
Президентимизнинг 2017 йил 1 апрель “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори соғлом рақобат муҳитини яратиш орқали соҳани жаҳон андозалари асосида ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг сифат ва самарадорлигини ошириш йўлида қабул қилинган муҳим ҳужжатлардан бири бўлди.
 
  
Наманган шаҳрида “Беҳруз Одил Савдо” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Доктор-А” Med hospital клиникасининг барпо этилиши вилоятда давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори ижросини таъминлаш борасида бошланган саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси бўлди.
 
 
Лойиҳа қиймати 17 миллиард 800 миллион сўм бўлган мазкур клиника шаҳарнинг Шимолий Фарғона айланма йўли ўтган ҳудуди, яъни Тошкент, Андижон, Фарғона томонлардан келувчилар учун ҳам қулай манзилда барпо этилди.
 
Клиниканинг муассис ҳисобидан 2 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфлаб замонавий меъморчилик ютуқлари асосида бунёд этилган тўрт қаватли биносида ишловчилар ва даволанувчилар учун давр талабига мос барча қулайлик ва имкониятлар яратилди. Шифо маскани 52 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда аҳолига диагностика, амбулатория, лаборатория, стационар даволаш, хирургия ва физиотерапия хизматлари кўрсатилади. Шифохонага банк имтиёзли кредити кўмагида 15 миллиард сўмликдан зиёд хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган энг илғор диагноситика, хирургия ва лаборатория ускуна ва жиҳозлари келтириб ўрнатилди. Улар ёрдамида гинекология, урология, кардиология, ошқозон ва ичак, буйрак ҳамда жигар касалликлари бўйича аниқ ташхис қўйилиб, муолажа қилинади.   
 
 
– Диагностика ва даволаш ишларида Ҳиндистоннинг “Apollo” клиникаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди, – дейди клиника раҳбари У.Назаров. – Мазкур муассса шифокор-мутахассислари ўзаро шартномага асосан вақти-вақти билан Наманганга келиб, беморларни кўрикдан ўтказиш, зарур маслаҳат ва тавсиялар бериш, даволаш ва жарроҳлик амалиётларида иштирок этадилар. Юртдошларимизнинг бир қанча маблағ ва сарфлаб, оворви сарсон бўлиб олис Ҳиндистонга бориб даволаниш муаммоларини камайтира олсак – эзгу мақсадимиз шу!
 
Клиникада 50 дан зиёд янги иш ўрни яратилди ва юқори малакали врачлар, ўрта тиббиёт ходимлари, шунингдек бошқа хизмат кўрсатувчи персоналлар иш билан таъминланди.
   
Акрамжон САТТОРОВ, Ҳотам МАМАДАЛИЕВ.

Мавзуга оид

  1. Ҳар қандай назоратнинг самарадорлиги унинг объекти ва субъектлари ҳамда чегараларини аниқ белгилаб қўйилишига боғлиқ

    Маълумки, ҳар қандай назоратнинг самарадорлиги унинг объекти ва субъектлари ҳамда назорат чегараларининг аниқ белгилаб қўйилиши билан бевосита боғлиқ. Қонун билан  назоратнинг давлат, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик назорат турлари мавжудлиги мустаҳкамланди

    2017-06-05 21:36:49642
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:28970

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz