NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил

Долзарб масалага бағишланди

Октябрь 12
14:21 2016

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти  Наманган вилояти ҳудудий бўлинмасида «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш ва хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

         Давра суҳбати Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси хамда вилоят адлия бошқармаси ва Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

         Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, вилоят хокимлиги, СВОЖЖДЛҚК департаменти вилоят бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши, ЎзЛиДеП Наманган вилояти кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат ҳамда Адвокатлар палаталарининг ҳудудий бошқармалари вакиллари, тадбиркорлар, ННТлар,ОАВ вакиллари иштирок этди.

         Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун ва моҳиятини тушунтириш бўлди.

         Тадбирни Ҳудудий бўлинма раҳбари Зафар Худойбердиев очди ва олиб борди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят Адлия бошқармаси мутахассиси Дилмурод Аҳмедов,  СВОЖЖДЛҚК департаменти вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Нуриддин Яхяев, вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Баходир Ҳамидов, Ўзбекистон Савдо-саноат ҳамда Адвокатлар палаталарининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари Қобилжон Жўраев, Баходир Каримовлар қайд этганларидек, мазкур Фармон бандларини амалга ошириш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама муҳофаза қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашгадоир комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқилиши, тадбиркорлик субъектларининг режадан ташқари текширишларнинг барча турларини бекор қилиш йўли билан ушбу соҳани янада либераллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўлланилишини бекор қилиниши, тадбиркорлик субъектларига янги имтиёзларни тақдим этиш, бизнес-омбудсман институтини жорий этиш ва бошқалар Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожланишига кучли туртки бўлади.

Муҳокама жараёнида иштирокчилар мазкур Фармон тадбиркорлик соҳаси жадал ривожланишининг узоқ муддатли истиқболларини белгилаб беради, деган фикрга тўхталдилар. 

         Тадбир якунида қатнашчиларнинг фикр-мулоҳазалари умумлаштирилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Мавзуга оид

  1. Долзарб масалага эътибор ёҳуд болаларнинг озиқ-овқат, моддий таъминотидаги жиддий камчилик

    Болаларнинг озиқ-овқат, моддий таъминоти ва уларга тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этишда ҳам жиддий камчиликлар борлиги кўрсатилган. Бу фикрга қўшилмасликнинг иложи йўқ.  Болаларнинг соғ-саломат ўсишини таъминлаш учун жисмоний тарбия машғулотларини мунтазам олиб бориш зарур. Аммо очиғини айтганда, кўп жойларда шуғулланадиган хоналар, зарур инвентарлар етишмайди. Қандай қилиб уларсиз машғулот олиб бориш мумкин?

    2017-10-15 16:23:171480
  1. Дастур ижросига бағишланди

    Наманганда жорий йилнинг ўтган даврида бандлик дастури ижросини таъминлаш бўйича эришилган натижалар ва навбатдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    2016-06-25 13:05:32752

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz