NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил
"Тонировка" масаласида қарор қабул қилинди 18:34 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил

Долзарб масалага эътибор ёҳуд болаларнинг озиқ-овқат, моддий таъминотидаги жиддий камчилик

Октябрь 15
16:23 2017

Кейинги бир йилдан ортиқ муддат  мобайнида мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва муқаррарлигини таъминлаш борасида изчил тадбирлар амалга оширилмоқда. Айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилгани ва  амалга оширишга киришилгани кенг миқёсли янгиланишлар йўлини очиб берганлигини халқимиз маъқулламоқда. Шунингдек, суд-ҳуқуқ, молия, кичик бизнес, туризм, тиббиёт ва бошқа кўплаб соҳалардаги  ўзгаришлар қилишга қаратилган фармон, қарор ва фармойишлар ғам барчамиз учун дастуриламал вазифасини ўтамоқда.

.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда қабул қилинган “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам ана шундай муҳим ҳужжатлардан биридир. Унда мактабгача ёшдаги болаларга сингдирилган билим ва қадриятлар унинг  келгусидаги ҳаётини белгилашда,  уйғун ривожланган шахсни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилган. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда  мактабгача таълимни ривожлантириш ва самарали фаолият кўрсатишига қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган ҳамда комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Республикада 4893 та давлат мактабгача таълим муассасаси фаолият олиб бормоқда. Соҳада соғлом ва ҳар томонлама ривожланган  авлодни тарбиялаш йўлида 57 мингдан ортиқ мутахассислар меҳнат қилмоқда. Шу билан бирга, мактабгача таълимда  айрим нуқсон ва камчиликлар ҳам кўзга ташланмоқда.

Президент қарори билан танишгач, мен бир қатор соҳа мутахассислари билан суҳбатлашиб, уларнинг мазкур ҳужжатда кўтарилган масалаларга муносабат билдиришни сўрадим. Аксарият суҳбатдошларимиз қарорда  соҳани замонавий талаблар даражасида ривожлантириш имконини бермаётган ҳолатлар батафсил баён этилгани,  энг аввало, мактабгача таълимни бошқаришнинг амалдаги тизими бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги айтилганлигини билдирдилар. Соҳа фаолиятини яхшилаш ҳақида гап борар экан, ходимларни моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш ҳақида ҳам жиддий ўйлаб кўриш керак. Бусиз юқари малакали мутахассисларни ишга жалб этиш муаммо бўлиб қолаверади. Муассасаларнинг инфратузилмаси ва моддий-техник негизини кескин янгилаш талаб этилади.

Масалан,   болаларнинг озиқ-овқат, моддий таъминоти ва уларга тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этишда ҳам жиддий камчиликлар борлиги кўрсатилган. Бу фикрга қўшилмасликнинг иложи йўқ.  Болаларнинг соғ-саломат ўсишини таъминлаш учун жисмоний тарбия машғулотларини мунтазам олиб бориш зарур. Аммо очиғини айтганда, кўп жойларда шуғулланадиган хоналар, зарур инвентарлар етишмайди. Қандай қилиб уларсиз машғулот олиб бориш мумкин?

Яна бир масала болаларнинг  миллий қадриятлар руҳида тарбиялашга бориб тақалади. Бунга алоҳида эътибор қаратмасликнинг иложи йўқ.  Бунинг учун эса ўзбекона ўйинлар ва ўйинчоқлар бўлиши керак. Уларни тайёрлаш ва кўпайтириш зарур. Буни мамлакат миқёсида махсус дастур тузган ҳолда амалга ошириш лозим. Шунингдек, ўғил-қизларимизни болаликдан китоб ўқишга қизиқтиришнинг уддасидан чиқишимиз даркор. Бунинг учун янги ва мукаммал  ўқув-методик, дидактик материаллар ҳамда бадиий асарлар керак бўлади. Бу борада мутахассислар ва адибларимиз ижодий ташаббус кўрсатмоқлари керак.

          Авазхон ИБРАГИМОВ,

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳи аъзоси.

Мавзуга оид

  1. ЭЪЗОЗ, ЭЪТИБОР, ЭҲТИРОМ

    Наманган “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан "Оммавий ахборот воситаларида миллий тикланиш ғоясини тарғиб этишнинг долзарб вазифалари" мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

    2016-06-27 16:08:43773
  1. ҲИНДИСТОНДА 72 ЙИЛДАН БЕРИ ОВҚАТ ЕМАЙДИГАН ҚАРИЯ ЯШАЙДИ

    Ҳиндистонда 72 йилдан бери овқат емайдиган, йога билан шуғулланувчи қария яшайди

    2016-06-17 10:00:18794
  1. Кимнингдир масъулиятсизлиги моддий ва маънавий зарар келтиради

    Аҳоли турар-жойлари, ижтимоий-иқтисодий объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш, халқимизнинг бу борадаги масъулияти ва ҳушёрлигини янада оширишдан иборатдир. Халқимиз бежиз “олов – тилсиз ёв”, демайди. Чунки унинг оқибатида халқ хўжалигига, мамлакат иқтисодиётига, одамлар ҳаётига жиддий зиён етиши мумкин. 

    2016-06-23 14:40:56996
  1. Долзарб масалага бағишланди

    Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти  Наманган вилояти ҳудудий бўлинмасида «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш ва хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

     

    2016-10-12 14:21:02637
  1. Селена Гомес жиддий хасталик туфайли гастролларини тўхтатади

    Америкалик қўшиқчи ва актриса Селена Гомес жиддий аутоиммун хасталикка қарши курашиш учун Revival концерт тури якунлангандан сўнг, карьерасида танаффус олишини маълум қилди.

    2016-09-05 14:36:01627

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz