NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил

Дунё теннисчилари Наманганда. "Фьючерс" ҳамда ITF туркумидаги халқаро турнирлар старт олди!

Июнь 07
01:23 2017

Наманган шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби кортларида теннис бўйича эркаклар ўртасида “Фьючерс” ҳамда хотин-қизлар иштирокидаги ITF туркумидаги халқаро турнирлар старт олди.

Соврин жамғармаси 25 минг АҚШ доллорини ташкил этувчи мазкур нуфузли мусобақада мамлакатимиз вакилларидан ташқари Қозоғистон, Россия, Ҳиндистон, АҚШ, Буюк Британия, Украина, Белорусь, Хитой, Жанубий Корея, Словакия каби йигирмага яқин давлатдан юздан зиёд маҳоратли ракетка усталари баҳсларга киришдилар. Таъкидлаш жоиз, турнирнинг саралаш ўйинларида 25 нафар спортчимиз Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Эркаклар ўртасидаги мусобақанинг асосий тўр ўйинларида ҳамюртларимиздан Санжар Файзиев, Темур Исмоилов, Сергей Фомин, Шониғмат Шофайзиев, Павел Цой, Шаробиддин Абзалов, Саидаъло Саидкаримов, Шоҳрух Абдумаликовлар тўғридан-тўғри қатнашишади.

Аёллар турнирининг саралаш баҳсларида Полина Меренкова ва Камола Умарова асосий тўрга чиқишди. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Наманган турнирида ҳам баҳсларни етакчи сифатида бошлайди. Ҳамюртимизга илк давра учрашувида Андижонда ўтган халқаро турнир финалчиси, россиялик Анастасия Фролова рақиблик қилади. Шунингдек, биринчи давра ўйинларида Нигина Абдураимова, Оқгул Омонмуродова, Ясмина Каримжонова, Валентина Шлейн, Арина Фольц каби ракеткачиларимиз ҳам иштирок этадилар.

Дунёнинг энг иқтидорли теннисчиларини Наманганда жамлаган халқаро турнир қизғин ва муросасиз руҳда давом этмоқда.

Оқилхон ДАДАБОЕВ

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашув

    Хабарингиз бор бугун Ўзбекистон ҳамда Тожикистон миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади. Жамоалар Тошкентда учта учрашув ўтказишади. Хусейн Шодиев бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси вакилларимизга қарши учрашувга Душанбе шаҳрида тайёргарлик кўришди. Қўшниларимиз Тошкентга 14 нафар футзалчи билан ташриф буюришди.

    2016-07-12 13:29:26882
  1. "Фьючерс": Санжар Файзиев финалда!

    Санжар Файзиев Фьючерс турнирининг жуфтлик баҳсларида ҳам муваффақиятли юришини давом эттирмоқда. Қозоғистон вакили Тимур Хабибулин билан дуэт ҳосил қилган Санжар турнирнинг биринчи рақамли жуфтлиги сифатида сараланган ҳиндистонлик спортчилар Шрирам Балажи – Вишну Вардҳанларга қарши кортга чиқди. 1 соату 23 дақиқа давом этган муросасиз баҳсда Санжар ва унинг шериги 7:6, 6:3 ҳисобида зафар қучиб, финалга йўл олди.

    2017-06-10 01:56:021716
  1. Намангандаги халқаро турнирда Ўзбекистон ва Туркия теннисчилари ғолиб бўлди
    Наманган шаҳридаги “Дўстлик” спорт мажмуаси кортларида Халқаро теннис федерацияси (ITF) туркумига кирувчи, мукофот жамғармаси 25 минг долларни ташкил этувчи эркаклар ва хотин-қизлар ўртасидаги “Фьючерс” халқаро турнири бўлиб ўтди.
    2018-06-11 20:03:01974
  1. Наманганда "25" акциясига старт берилди

    Наманган ёшлар марказида Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ўтказиладиган «25»€ акциясига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

    2016-06-30 12:13:511733

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz