NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистонда илк бор болалар паради ўтказилди! 19:06 22/05/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Учқўрғонда аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтмоқда 19:36 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Айни кунларда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан Учқўрғон туманидаги маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Батафсил
Пора билан қўлга тушган ўқитувчига жазо тайинланди 18:53 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан “Атангангузар” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда фирибгарлик йўли орқали 2 минг АҚШ долларини олаётган пайтда ушланган Наманган санъат коллежи ўқитувчиси Оқил Маҳкамовнинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Батафсил
Янгиқўрғонда тадбиркор спорт мажмуаси қурди 18:07 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги 30 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган “Бирлашган” қишлоғида тадбиркор Юсуфжон Назаров ўз маблағи ҳисобидан спорт мажмуасини барпо этди.

Батафсил
Наманган-Челябинск: ҳамкорлик давом этади! 17:46 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Икки томон ўртасида инвестиция, экспорт, туризм, фан ва таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида шартномалари имзоланган мазкур ташриф Наманган ва Челябинск вилоятлари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади.

Батафсил

Дуторнинг торидай таранг рельсларим (Достондан)

Июнь 02
12:06 2016

Ангрен-Поп темир йўли очилиши ҳақида бундан атиги ўн йил аввал ҳам ишонмасдик. Тушлар ўнгга айланадиган, орзулар бўй кўрсатаётган замон бу. Негаки орзулар рўёби давондан ўтган афсонавий темир йўлидир.

Тоғ кесиб сув чиқарган қаҳрамонимиз Фарҳодни ҳам ҳайратга солувчи темир йўл ўзбекка муборак бўлсин.

Давонни кечиб йўл азобларини тотган шоирнинг ҳайрати достон бўлди.

Сизга шу “Дуторнинг торидай” достонидан  улашгим келди.

                         Ғалаба тоғи

                        Дунёда етти тоғ машҳурлиги бор,

                        Етти тоғ чўққиси осмонни ўпар.

                        Сагарматка ёки Жамолунгмадир,

                        Мак-Кинглими тўхтанг, Аконкагуа?

                       

Климонджародир дунё чўққиси,

                        Ёйилиб юксалар янгидан Винсон.

                        Пунчак-жоя демак-тоғ ғалабаси,

                        Барига ошиқдир ҳазрати инсон.

                       

Етти тоғ бир тараф, Қамчиқ бир тараф,

                        Ҳайратга тўлдирар менинг дилимни.

                        О,Қамчиқ довони, сен менга шараф,

                        Бир узун қилдинг-эй, менинг тилимни.

                       

Дунё тоғлари ҳеч ғашлиги йўқ,

                        Ғалаба тоғи ҳам ўзингсан, Қамчиқ.

                        Эльбурсдай бахт ҳам келтиргувчи шўх,

                        Виқорли ҳам ўзинг, дилга бақамти.

                       

Буюк ипак йўли ичингдан ўтар,

                        Сен мағрур турасан, эй, мағрур тоғим.

                        Биз довон ошмасак, қайси иш битар,

                        Ичингдан отилур минг бир булоғим.

                       

Сен Чин билан Оврупога кўприксан,

                        Осиёсан, ҳеч тенги йўқ Осиё!

                        Мустақиллик шароридан ўтруксан,

                        Сен водийга таратгувчи нур, зиё!

 

                        Сен ишончим, сен суянчим, тоғимсан,

                        Болалигим, ёшлигимсан, оқ сочим.

                        Тўрт тарафи тўртта фасл боғимсан,

                        Қучай десам сира етмас қулочим!

 

                        Равон-равон йўлларингдан ўтдим мен,

                        Лолалар ҳам чиқди йўлга тош оша.

                        Юлдуз базми, бошга қўнди-ку ҳилол,

                        Бу йўллардан ўтмоқ ўзи томоша.

 

                                   Довон йўллари

 

                        Учар гиламларни эшитганмисиз,

                        Ёдга олганмисиз учоқда учиб.

                        Қанотли Ғиротни унутганмисиз,

                        Уйғониб кетганда от ёлин қучиб.

 

                        Орзули дунё бу, орзули дунё,

                        У одамни алам, ғамдан қутқарар.

Яхши тилаклардан чекинар риё,

Тинчлик, омонликда бўлар ҳар қарор.

 

Қамчиқ довонидан ўтмаган борми,

Йигирманчи аср азобларида.

Қорлар босганида кутмаган борми,

Фасли қишнинг совуқ асабларида.

 

Шундай, биз чидадик, чидашни билдик,

Азобу уқубат, азиятларга.

Тик туролмай гоҳо музга йиқилдик,

Лекин сўз бермадик бадниятларга.

 

Бу кунларга етиш бўлмади осон,

Бардош керак бўлди бунга чинакам.

Тинчликни айтмоққа ўрганиш лисон,

Фақат яхшиликка бўлолди ҳакам.

 

                                               Ангрен-Поп туннели Марказий Осиёдаги

энг узун темир йўл туннелидир.

                        Тоғнинг инжулари хонақоҳида,

                        Темир йўл саройи очибди чирой.

                        О,бунча буюклик кўкнинг тоқида,

                        Кириш-чиқишда ҳам парвонадир ой.

 

                        Мозийдан акс-садо ғор деб атайлик,

                        Душмандан асраган Амир Темурни.

                        Ёки туннел дея байтлар битайми,

                        Марказ Осиёда узун туннелни.

 

                        Ангрен-Поп йўли ҳақда афсона,

                        Муждалар, хабарлар тарқалар ҳар кун.

                        О, бу йўл тоғларга бўлур фасона,

                        Сойлар излар чопар куну тун.

                       

                        Дўстим, ватандошим, бир хаёл суринг,

                        Поезддасиз шердай учиб борар у.

                        Арчазорлар йўлга чиқар югуриб,

                        Учиб ҳам етолмас тоғдаги оҳу.

 

                        Дўстим, кўрганларим нима деб атай,

                        Юрагимда чалиб турар сибизға.

                        Темир йўл эртагин қай бирин айтай,

                        Қай қувончим тўкиб солайин сизга.

 

                        Водийга тоғ аро йўл келаяпти,

                        Элларни элларга улашгувчи йўл.

                        Поездлар шамолдай шўх елаяпти,

                        Бир-бирларингизга бераверинг қўл.

 

                        Бошига оқ рўмол ўраган тоғлар,

                        Мағрур тураверар кутиб, кузатиб.

                        Гулларга бурканиб кутади боғлар,

                        Қуёш чиқаверар ҳар куни ботиб.

 

                                               Бизники

                        Йўллар равон, юрт ободки, дил обод,

                        Ўчоғимиз, учоғимиз бизники.

                        Ўзбекистон машинаси бўл обод,

                        Ангрен-Поп темир йўллар бизники.

 

                        Бизникидир ердаги ҳар бир тош ҳам,

                        Кўклаб ётган тоғ гуллар бизники.

                        Довонимни суяр кўкда қуёш ҳам,

                        Бунда ошиқ булбуллари бизники.

 

                        Тўлиб-тошиб оқар тошқин сойлари,

                        Чанқаганда ичар сувлар бизники.

                        Сув кечганда дириллайди тойлари,

                        Чўққилар ҳам дала-тузлар бизники!

 

                        Фахрим менинг, ифтихорим деган сўз,

                        Акс-садодай қайтиб келди сизники.

                        О,довоним, оҳуларинг бўтакўз,

                        Айланайин, Ўзбекистон бизники!

 

                                               Ҳайрат

                        Баъзан томга чиқсам айланар бошим,

                        Аммо бу икки минг икки юз километр.

                        Суялсанг ҳайратга суял, юртдошим,

                        Бу йўл асосчиси даҳо, у метр.

 

                        Тоғларга тўш уриб келади поезд,

                        Ватаннинг тоғи-ю ёбонларида.

                        Эй, сайёҳ, кел, сен ҳам самоларни кез,

                        Иззат кўр гул водий томонларида.

           

                        Ҳайрат бармоғини тишлар арчалар,

                        Оҳулар мўралар тоғ ётоғидан.

                        Сор бургут ҳайқириб, додлаб чарх урар,

                        Қайта сув тошади тоғ булоғидан.

 

                        О, баланд тоғларим, кўксингиз очинг,

                        Йўлбарсдай ҳайқирган поездга шараф.

                        О,баҳор, баҳорим, гулингиз сочинг,

                        Чаманга буркансин яна тўрт тараф.

 

                                  

                                   Дуторнинг торидай

                        Тоғларнинг кўксидан садо берай деб,

                        Дуторнинг торидай таранг рельсларим.

                        Ўзбекнинг тоғига берганича зеб,

                        Юксалиб боради бекат, кентларим.

 

                        О,бунча юксаксиз, бунчалар баланд,

                        Дунёда тенги йўқ Қамчиқ тоғлари.

                        Юрагим ёрилиб кетгудай ҳарчанд,

                        Изимдан эргашса юртим боғлари.

 

                        Тоғларга туташган шу боғлар каби,

                        Темир йўл туташар тикка ва ғолиб.

                        Сойлар чопқиллайди бол томиб лаби,

                        Темир йўл кетмоқда тоғларни ёриб.

 

                                                Боб,боб

 

                        Китобдай очсангиз очилур боб, боб,

                        У энг бахтли маскан қадим-қадимдан.

                        Табиати хушрўй қизлари ҳубоб,

                        Сирдан сув ичгани, кўрки ёдимда.

 

                        Қадимда узумзор боғ бўлгандир Поп,

                        Овозаси етти иқлимга кетган.

                        Сирдарё ҳам оққан гўёки симоб,

                        Хитойни маст қилиб муродга етган.

 

                        Ўша диёр кутар муждаларини,

                        Поезд садолари келиши яқин.

                        Боғлар очай дейди ғунчаларини,

                        Эл-юрт юрагида чақнайди чақин.

 

                                   Салом, оврупо

 

                        Марказий Осиё, Оврупо салом,

                        Буюк ипак йўли тикланди қайта.

                        Тилдан-тилга ўтар байрами калом,

                        Шоирлар тилидан тўкилар байти.

 

                        Сеҳргар Чин яна марказ Осиё,

                        Оврупога қараб йўл солди қайта.

                        Эйфель минораси бизга бир қаранг,

                        Ўзбекистонимизда яна байрам-да!

 

                        Миллионлар уйғон, янгилик мужда,

                        Келаётган поезд фақат бизники.

                        Мустақиллик сўзин мазмуни шунда,

                        Меҳнат ҳам, роҳат ҳам ўзимизники.

 

                                               Хххх

                        Икки минг икки юз метр баландда,

                        Турибмиз-да ахир денгиз сатҳидан.

                        Биз томонга боқинг сиз Самарқанддан,

                        Водийлик туради кулиб бахтидан.

 

                        Хева минорлари, қани тенглашинг,

                        Дунёда тенги йўқ гўзал зам-зама.

                        Аму бўйидаги қаср беллашинг,

                        Шамолдай учади янгилик яна.

 

                        “Султон саодатим” саодат беринг,

                        Водийга тўкилур яна ҳидоят.

                        Лаби ҳовуз қани айтиб юборинг,

                        Юртим минорлари қилинг ҳимоят.

 

                        Элликқальаларга хабар бердими,

                        Ҳайратда тургандир Бухоро-шариф.

                        Зоминниг тоғлари дилин ёрдими,

                        Ватан булбуллари айтурлар таъриф.

 

                        Бу ипак йўлидир Оврупо йўли,

                        Ғарбни ошиқ қилган бу гўзал шарққа.

                        Дунё денгизлари узатган қўлин,

                        Ватан. Шодлан, қувон, янада балқ-да!

 

                        Етти иқлим бизга ҳайрона боқар,

                        Ҳафта-ҳафта қувар кўнгил чоғидан.

                        Ҳайрат булоқлари шошилиб оқар,

                        Дунёнинг энг баланд етти тоғидан.

           

                                                                       Дилбар Бону

 

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz