Дюздо. Тошкент Гран-Присининг илк куни 7та медал қўлга киритдик
Кетма-кет тўртинчи маротаба Тошкентда ташкил этилаётган ушбу нуфузли мусобақада 15та мамлакат полвонлари 7та вазн тоифасида медаллар учун бахсларга киришишган.
Гран-Прининг илк куни терма жамоамизга 7та медални тақдим этди. -60 кг вазн тоифасида татамига чиққан Муҳриддин Тиловов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.
-52 вазндаги вакиламиз Диёра Келдиёрова финалгача етиб бориб, кумуш медал билан тақдирланди. -60 кг вазнда Шарофиддин Лутфуллаев, -48 кг вазнда Нодира Гулова, Муқаддас Кубеева, -52 вазн тоифасидаги Гулойим Жумабоева, -57 кг вазнда Санобар Султонова бронза медалига сазовор бўлди.
Илк кунги бахслардан сўнг терма жамоамиз 7та медал билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Иккита олтин ва битта кумуш медални қўлга киритган Россия терма жамоаси биринчи поғонадан жой олган.
Манба : olamsport.com
Мавзуга оид
- 2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
Қозоғистонда таэквондонинг ITF йўналиши бўйича халқаро турнир ўтказилди.
Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг навбатдаги кунида боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов кумуш медални қўлга киритди.
4 август куни соат 16:00дан бошлаб янги "Milliy" (MTV) телеканали синов режимида ишга туширилди.
Риодаги олимпиадада ғолиб бўлган ўзбекистонлик спортчиларга қанча мукофот пули берилиши маълум бўлди