NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Алишер Усманов Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди 18:48 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Батафсил
Ёнғиндан офатидан сақланинг, зеро унинг олдини олиш ўзингизнинг қўлингизда   11:13 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига доимо риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш бизнинг кундалик вазифамиз эканлигини ҳис қилган ҳолда иш ташкил этаётганимиз натижасида фуқаролардан раҳматномалар келаётгани бизни қувонтирмай қўймайди Зеро, бир нарсани унутмаслигимиз лозим: Ёнғиндан офатидан сақланиш, унинг олдини олиш ўзинмизнинг қўлимиздадир. Биз халқ хизмати бел боғлаганмиз, уларнинг розилиги йўлида амалий ишларга  доим камарбастамиз.

Батафсил
Халқ ишончи олий мукофот. Жавлонбек Юлдашев Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди 08:42 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

2009-2015 йилларда Наманган тумани ҳокими, 2015-2016 йилларда Поп тумани ҳокими, 2017 йилда Наманган шаҳар «Чорсу» универсал деҳқон бозори акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2017 йили Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари, 2017 йилдан ҳозирга қадар Косонсой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келмоқда эди.

Батафсил
Ҳоким ўринбосарларига хизмат автомашиналари калитлари топширилди 22:30 16/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мамлакатимизда давлат идоралари ходимларига қулай меҳнат шароитлари яратиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарларининг фаоллиги, ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида уларга хизмат машиналари ажратилди.

Батафсил
Нодавлат таълим хизматлари учун солиқ имтиёзлари берилмоқда 23:22 23/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Қувонарлиси, эндиликда жойларда нодавлат таълим муассасалари сектори кенгайиши, яъни мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳридаги фуқаролар таълим хизматларидан фойдаланишда танлов имкониятига эга бўлиши, ёшларга муносиб таълим-тарбия бериш каби вазифаларни ўз зиммасига оладиган малакали хусусий тадбиркорлар кўпаяди.

Батафсил

Эгасиз уйнинг эртаси йўқ.  "Чинор"да тўпланган чинордай муаммолар ҳал этилди!

Июль 30
12:05 2017

“Чинор” МФЙ Наманган шаҳрининг энг қадимий, аҳоли гувжум,  очиғини айтганда эътиборсиз қолган кўшаларидан бири  экан. Бу ерда 430 та хонадан, 976 оила бор. Демак ҳар бир хонадонда иккитадан ортиқ хўжалик яшамоқда. “Йўл харитаси” бўйлаб юрганимизда эса ҳақиқий ҳолатни кўриб давлат тузилмалари одамлар ҳаётидан, нақадар  узоқлашиб кетганига гувоҳ бўлдик. Дастлаб 2-шаҳар шифохонаси худудига кирдик.  Бу муассасада  анчадан буён  масалалар “тахланиб” қолган.  Аввалда неврология шифохонаси сифатида беморлар дардига малҳам  бўлиб  келаётган шифохона  бутунлай ёпилиб қолган. Ҳовлининг қаровсизлиги шу даражага етиб борганки,  буни кўриб бемалол “антисанитария ҳолатида ” деб баҳолаш мумкин.

Шифохонанинг асосий биноси вилоят руҳий-асаб касалликлари шифохонасига вақтинча берилган. Негаки,  бу турдаги муассасанинг асосий биноси  таъмирланмоқда. “Эгасиз уйнинг эртаси йўқ” деганларидек атроф-муҳит қаровсиз. Алп арча дарахти араланган ҳолда ётибди.  Ўғирлаб кетишга улгиришолмабди. Шифохонада анчадан буён Қосимжон ота қоравуллик қилади. Негадир бу маскан кемани  атайин чўктиришни эслатади. Бир вақтлар  қабул қилинган шаҳар ҳокимининг қарори ҳам бажарилмаган. Шифохона худудидан берк кўчаларда яшаётган аҳоли учун йўл чиқарилиши керак. Сабаби ҳовлилар торайиб, берк кўчалар кўпайиб кетган.  Ана шу кўчалар шифохона худудига қўшиб олинган. Аҳоли ўз талабини қондира олмаган. Вазият шу даражадаки, ҳовлиларга бирор юк келтириш амри маҳол.

Наманган шаҳар ТТБ бош шифокор ўринбосари Отабек Назаров ҳақиқий ҳолатни кўргач шаҳар ҳокимлигига ўз талаби билан чиқадиган бўлди.  2020 йилгача асосий бинолар рухий  касалликлар шифохонасида қолади. Собиқ неврология шифохонаси биноси эса поликлиника сифатида  таъмирланади.  Шу ерда болалар спорт майдончаси учун ҳам жой бор. Лангар кўчаси билан йўли  ножойиз  фуқаролар қатнови учун йўл чиқарилади. Олти сотихли майдон тозаланиб, эски бинолари бузилиб, замонавий усулда участка инспектори учун хизмат уйи қурилади.

    Худудни  ўзбошимчалик билан  эгаллаган “сохта тадбиркор” сўрилар қўйиб, салқин ичимликлар музлаткичини ўрнатиб, гуриллатиб савдо қилаётгани шундоққина кўриниб турибди. Бироқ, бизнинг келганимизни эшитган чоғи эшигига  ўқловдай қулф осиб  кетиб юборган.  Ундан кейин “Нодира” МЧЖнинг шифохонаси, дорихонаси, сартарошхонаси, собиқ масжид учун қурилган биноси эгасиз ётибди. Бир вақтлар “смешторг” – аралаш моллар савдо  идорасига қарашли дўконлар ўрнида ўша идора раҳбарларидан бўлган И.Баратов хусусийлаштиб олгану,  ижарачиларга бериб, ҳақини  санаб олишдан нарига ўтмаган.          

Биз бу жойда  тадбиркорлик шаҳобчаларини  юритишни,  акс ҳолда  тадбиркорни огоҳлантириб, бу жойни шаҳар ҳокимлиги захирасига  ўтказиш масаласини қўйдик. МФЙ раиси ва фаоллари, нуронийлар И. Бартовнинг маҳалла талабига  рози бўлишини  айтишди. Илоҳо, шундай бўлсин.

Лангар кўчаси билан  2 пр. Лангар кўчасининг кесишган жойида  маҳалла аҳли хашар усули билан  кўприкча қурмоқда. Унга  Маҳмуджон ота Турсунхўжаев бош-қош.

Маҳалла идораси  ичида Ғайбулло Валиев чойхоначилик қилади. Бир кунда бор йўғи олти-етти нафар  одамлар  таомлангани киришади. Бу жойдан унумли фойдаланиш, тозалигига эътибор қаратиш  бўйича тавсия берилди. 

Маҳалла бўйича ижтимоий ҳимояга мухтож 18 хўжаликнинг муаммолари атрофлича мухокама этилди. Аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди. Қолганлари қисқа муддатда тегишли мутасаддилар томонидан кўриб чиқиладиган бўлди.

Раҳимжон ИРИСОВ

Мавзуга оид

  1. Бартомеу: Месси «Барселона»да қанча қолишни ўзи ҳал қилади

    «Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу клуб Лионель Месссига қачон янги шартнома таклиф қилишини айтди.

    2016-09-09 17:26:51600
  1. Францияда Авиценна халқаро мукофоти таъсис этилди

    Франция Миллий тиббиёт академиясида мукофотларни илк совриндорларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

    2016-06-14 10:04:33957
  1. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари хонадонма-хонадон ўрганилади, муаммолар аниқланиб чоралар ишлаб чиқилади

    Президент Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидаги чиқишида Бош вазир ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоевага кечиктириб бўлмайдиган бир қатор вазифаларни амалга оширишни топширди.

    2017-01-16 14:14:57801
  1. Ўзбекистонда 1,4 тонна гиёҳванд воситалари ёқиб йўқ қилинди

    26 июнь «Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳванд воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш» куни муносабати ҳамда Наркотик моддаларини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган жорий гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги доирасида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари 1,44 тонна гиёҳванд моддасини ёқиб юборишди. Бу ҳақида идоранинг матбуот хизмати маълум қилди.

    2016-06-27 16:32:18816
  1. «Навбаҳор»: Қўқондаги ўйин 16.00да бошланади

    1 октябрь куни “Навбаҳор” 24-тур доирасида Қўқонда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлади.

    2016-09-29 17:30:29560

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz