NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

Экологик акцияда 250дан ортиқ тошбақа табиатга қўйиб юборилди

Июнь 14
09:54 2016

Ўзбекистон Табиатни муҳофа қилиш давлат қўмитаси ва «Global master group» масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида ташкил этилган экологик акция доирасида ноқонуний овланган тошбақалар табиатга қўйиб юборилди. 
Ўрта Осиё чўл тошбақалари ярим чўл, чўл, тоғ ён бағирлари, дарёлар бўйида яшашга мослашган. Ноёб биологик тур ҳисобланган тошбақалар экологик мувозанатни асрашда муҳим ўрин тутади. Шу боис ушбу жонзотлар БМТнинг ёввойи ўсимлик ва ҳайвонот олами ноқонуний савдосининг олдини олишга йўналтирилган конвенцияси иловасига киритилган. 
БМТнинг биохилма-хилликни асраш, ёввойи ўсимлик ва ҳайвонот олами ноқонуний савдосининг олдини олишга йўналтирилган конвенцияларига Ўзбекистон ҳам аъзо бўлган. Ушбу йўналишда тегишли дастурлар қабул қилиниб, уларда белгиланган вазифалар ўз вақтида ҳаётга татбиқ этилаётир. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги «2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги қарори асосида бу борадаги ишлар кўлами тобора кенгаймоқда. 
Мамлакатимизда ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турлари савдоси қатъий назоратга олинган. Атроф-муҳитни муҳофазалашга оид ҳуқуқий ҳужжатларни ҳаётга татбиқ этиш, экологик қонунчилик бузилишининг олдини олиш бўйича рейдлар мунтазам ўтказилмоқда. Яқинда ўтказилган шундай тадбир давомида мамлакатимиздан тошбақалар ноқонуний олиб чиқиб кетилишининг олди олинди.
Юртимизда учрайдиган ноёб турларни асраш баробарида уларни кўпайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир. Хусусан, тошбақачиликка ихтисослашган бир қатор кичик корхоналар фаолият юритаётир. Пойтахтимиздаги «Global master group» масъулияти чекланган жамияти шулардан биридир. Ушбу корхона питомнигида 15 ёшгача бўлган тошбақалар парваришланмоқда. 
Акция доирасида икки юз элликдан ортиқ тошбақа Қурама тоғ ёнбағирларига қўйиб юборилди. Мазкур ҳудудда ноқонуний ҳайвон ови назоратга олинган. Ҳудуд табиати тошбақаларнинг яшаш шароитига яқин ва озуқа захираси ниҳоятда бой. Бу тошбақаларнинг эмин-эркин яшаши, муҳитга тезда мослашиб кетишига замин яратади, деб хабар беради ЎзА.  

Мавзуга оид

  1. Экологик экспертиза – табиатни асраш омили

    Наманганда салбий экологик оқибатларнинг олдини олишда давлат экологик экспертизасини ўтказиш самаралари мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 
     

    2016-07-26 09:09:581167
  1. Муҳоккама учун мавзу: Она табиатни асрай олаяпмизми?

    Диёримизнинг ҳар-бир фуқароси она табиатимизни кўз қорачиғидек асраши, унинг экологик ҳолатини янада яхшилашга масъуллигини доимо ҳис қилиб туриши ҳамда келгуси авлодга экологик мусаффо муҳитни яратишда куч ва ғайратимизни аямаймиз.

    2018-06-06 14:32:43768
  1. Японияда бир ҳафта ичида иссиқ уриши натижасида 3 мингдан ортиқ киши шифохонага ётқизилди

    Японияда 11 июлдан 17 июлга қадар 3099 нафар киши иссиқ уриши натижасида шифохонага ётқизилди. Бу ҳақида ТАСС хабар берди

    2016-07-20 10:08:261017
  1. ЯНГИ «MILLIY» ТЕЛЕКАНАЛИ ИЛК ЭФИР ЮЗИНИ КЎРДИ

    4 август куни соат 16:00дан бошлаб янги "Milliy" (MTV) телеканали синов режимида ишга туширилди.

    2016-08-05 08:22:491134
  1. Наманганда “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида тиббий-ижтимоий акцияда ўтказилмоқда

    Наманганда “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида ташкил этилган тиббий-ижтимоий акцияда аҳолининг барча қатлами чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. 
     

    2016-08-19 16:27:35915

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz