NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"ЭЛОБОД"ДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ 21:18 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар.

Батафсил
Наманганда "Миллий кутубхона" лойиҳаси ишга тушди 21:11 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

"Миллий тикланиш" партиясининг бу каби лойиҳалари  инсонлар қалбига ёруғлик ва илиқлик киритадиган, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонликнинг фарқини онгли равишда англатишга ёрдам берадиган – китобнинг қадрланишига, китобхонлик маданиятининг юксалишига, ёшларнинг эса маънан баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилади.

Батафсил
ТАҲРИРИЯТЛАРДАГИ КЎҲНА АКСИОМА: ЁКИ ЭСКИ ҲАММОМ, ЭСКИ ТОСДАН ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ҚУТУЛАМИЗ? 20:49 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

“Номзод қўллаб-қувватланди”, “Фаровонликка хизмат қилади”, “Автомактаб очилди”, “Тадбиркорлар дастурхон ёзишди” (“НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ”, 24-сон) сингари сийқа сўзлар ўқувчи диққатини тортиш ўрнига зериктиради. Юқорида санаб ўтилган нуқсонлар эса нашр шакл-шамойилини ўта ночор қилиб кўрсатади. Бундай камчиликлар вилоятнинг бош нашрида ҳам учраётгани эса фаолиятга жиддий ёндашувни талаб қилмоқда.

Батафсил
Мустаҳкам қўрғонимиз бут бўлсин 14:03 24/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Йиллар давомида йиғилган маблағларни бир кунда совуриш мантиқсизлик эканини юртдошларимиз ҳам англаб етмоқдалар. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз юрт равнақи, жамият ривожи, оилалар мустаҳкамлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил

Экологик экспертиза – табиатни асраш омили

Июль 26
09:09 2016

Наманганда салбий экологик оқибатларнинг олдини олишда давлат экологик экспертизасини ўтказиш самаралари мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари масъул ходимлари, мутахассислар, хўжалик юритувчи ва тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, журналистлар иштирок этди. 

Президентимиз раҳнамолигида инсон саломатлиги ва жамият тараққиётининг муҳим омили бўлган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраб-авайлаш, унинг бойликларидан оқилона ва самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Экологик экспертиза тўғрисида”ги қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори экологик хавфсизлик омилларини таъминлашда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир. 

Ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлаш, ишлаб чиқариш, бунёдкорлик лойиҳаларини амалга оширишда давлат экологик экспертизаси хулосаси, давлат экологик экспертизасига тақдим қилинаётган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ариза лойиҳаси ва экологик норматив лойиҳаси материалларини тайёрлашнинг мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритилди. 

– Корхонамиз томонидан буюртмачиларнинг “Атроф-муҳитга таъсир тўғрисида ариза” лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш жараёнида атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирлар даражаси атрофлича ўрганилмоқда, унинг оқибатлари олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан чоралар кўрилмоқда, – дейди “Намангандавэкоэкспертиза” давлат корхонаси раҳбари А.Йўлдошев. – 2015 йил ва жорий йилнинг ўтган олти ойида 2 минг 300 га яқин лойиҳа экологик экспертизадан ўтказилди, 200 га яқини қонунчилик талаблари асосида қайта ишлаш учун қайтарилди, икки лойиҳа атроф-муҳитга кўрсатадиган таъсири нуқтаи назаридан рўёбга чиқариш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилди. 

Тадбирда лойиҳаларни давлат экологик экспертизасидан ўтказишда объектларнинг санитария ҳимоя зонасини ўрнатиш, “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд” мақоми берилган ҳудудларда жойлашган субъектлар томонидан тегишли махсус талабларга риоя этилишини таъминлаш, атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддаларнинг меъёрдан ортиқча ташланишига йўл қўймаслик, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини утилизация қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

 

 

Акрамжон Сатторов, ЎзА

Мавзуга оид

  1. Экологик акцияда 250дан ортиқ тошбақа табиатга қўйиб юборилди

    Ўзбекистон Табиатни муҳофа қилиш давлат қўмитаси ва «Global master group» масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида ташкил этилган экологик акция доирасида ноқонуний овланган тошбақалар табиатга қўйиб юборилди. 

    2016-06-14 09:54:43706
  1. Табиатни асраш конституцион бурчимиз

    Мамлакатимизда табиатни асраб-авайлаш, ер ости ва ер усти бойликларидан оқилона фойдаланиш, экотизим барқарорлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 


     

    2016-12-21 15:56:00900
  1. Тинчлик - барқарорлик омили

    Наманган “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” эзгу ғояси асосида “Тинчлик ва осойишталик-барча ютуқларимиз асоси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

    2016-07-08 15:20:50707

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz