NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

"ЭЛОБОД"ДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ

Апрель 25
21:18 2018

Наманган шаҳрини шу номдаги туман билан боғловчи ҳудуди – “Элобод” маҳалласида янги қуриб битказилган “Bobur” чойхонасининг тантанали очилиш маросими қўшалоқ шодиёналарга уланиб кетди.

Байрам тадбирига маҳалла аҳли, давлат ва жамоат ташкилотлари масъул ходимлари, меҳнат фахрийлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилдилар. Тўкин дастурхон атрофига файз бағишлаган 30 нафар Иккинчи жаҳон уруши ва унинг фронти қатнашчиларининг юртимиз тинчлиги учун кечган машаққатли меҳнатлари эътироф этилиб, уларга ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди. Шаҳар ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлимининг саъй-ҳаракати билан “Элобод”, “Юқори Ғирвон”, “Ирвадон”, “Гулобод” маҳаллаларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларнинг 11 нафар жажжи фарзандларининг суннат тўйлари нишонланди. Болажонларга маиший техника воситалари туҳфа сифатида тортиқ қилинди.

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар.

Хонадонларимизнинг фариштаси ва дуогўйи бўлган мўътабар нуроний отахон-онахонларни эъзозлаш, улардан яхши таълим-тарбия олиш, уруш фахрийларини қадрига етиш, ўзидан катта инсонларга салом бериш миллий қадриятларимиз ҳамда одоб-ахлоқнинг дебочаси эканлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Маълумот ўрнида, тадбиркор Абдурауф Обидов томонидан барпо қилинган мазкур мажмуанинг фойдаланишга топширилиши натижасида янги 50 та иш ўрни яратилди. Келгусида аҳолига хизмат кўрсатиш кўламининг кўпайтирилиши ҳисобидан қўшимча яна 17 та иш ўрнини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

- Жонажон Ватанимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас. Бунга бугун тўрт яшар ўғлим Улуғбек Комиловнинг суннат тўйини ўтказиб бериб, хонадонимизга газ плитасини соғва этишгани мисолида яна бир карра амин бўлдим, - дейди “Элобод” маҳалласида яшовчи Музаффар Охунбоев. – Биз каби оилаларга алоҳида эътибор қаратиб, кўнглимизни тоғдек кўтарган мутасаддиларга, саховатпеша инсонларга чексиз миннатдорлик изҳор этаман.

Оқилхон ДАДАБОЕВ,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали Бош муҳаррири.

Мавзуга оид

  1. Наманганда 25 нафар келин-куёвнинг никоҳ тўйлари нишонланди

    Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан хайрли ишга қўл урилди.

    2016-08-31 07:47:201026
  1. 20 апрелидан 26 майигача мамлакатимизда 620 никоҳ ҳамда 3 минг 280 боланинг суннат тўйи ўтказилади

    Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятимизда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

    2017-04-22 14:21:34802
  1. «Навбаҳор»: Қўқондаги ўйин 16.00да бошланади

    1 октябрь куни “Навбаҳор” 24-тур доирасида Қўқонда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлади.

    2016-09-29 17:30:29857

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz