NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз бешта давлати қаторида 21:21 22/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур рейтинги фуқароларнинг куч тизимларига ишончи, содир этилган жиноятлар сони ва салмоғи каби омилларга таянган ҳолда тузилади.
Батафсил
"Ёшлар қаноти" фаолларидан Тошкент шаҳар ҳокимига очиқ мурожаат! 22:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлар қаноти” фаоллари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевга азим пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойида Давлат байроғи майдонини яратиш ва унга катта ҳажмдаги флагштокни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган 18 ноябрь кунини кенг миқёсда тантанали ватанпарварлик маросими сифатида ана шу майдонда нишонлаш таклифини билдирди.
Батафсил
Наманганда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди 21:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти сузиш федерацияси раиси, вилоят прокурори Улуғбек Тошев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев сўзга чиқиб, чемпионат қатнашчиларига омад тиладилар.
Батафсил
Шавкат Мирзиёев: "Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман" 20:46 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}

Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишимиз керак. Кеча шундай топшириқ бўлди. Халқ таълими тизими кейинги 27 йил давомида барбод бўлиб борди. Ўқув дарсликлари умуман талабга жавоб бермайди. Мактаб болаларининг ўзи хатоларни топиб келяпти. Президентимиз жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш зарурлигини гапирди

Батафсил
Эълоннома 20:25 21/06/2018
Батафсил

Энергетик ичимликлар: вақтинчалик хушкайфиятнинг оқибати қандай?

Май 29
14:40 2018

Бугун жимжимадор безаклар, турли чақириқлар билан реклама роликлари орқали ҳаётимизга кириб келган энергетик ичимликларни барча турдаги савдо шаҳобчаларида учратишимиз ва харид қилишимиз  мумкин. Қувват бағишловчи ичимликлар инсон организмига қандай таъсири борки уни севиб истеъмол қилиш даражаси йил сайин ортиб бормоқда? Танага ташқи муҳит орқали кириб келаётган қувват организмнинг заифлашувига олиб келмайдими? Вояга етмаганларнинг ушбу ичимликни ичиши қандай салбий оқибатларни пайдо қилиши мумкин? Бу каби саволлар билан Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси вилоят кардиология марказининг олий тоифали врач кардиологи  Бахтиёр Хабибуллаевич Азимовни суҳбатга чорладик.

- Энергетик ичимликлар таркибида витамин ва минералларнинг кўплаб тури учрайди. Аммо бу билан уни фойдали ичимликлар қаторига киритмаслигимиз керак. Негаки инсон танаси бирваракайига қабул қилинган витаминлар жамланмасини кўтара олиши, унга жавобан энергия сарфлаши жоиздир. Таркибида таурин, гуаран экстракти каби кофеин турларини мужассамлаштирган бу ичимлик қарамликни келтириб чиқариш билан бир қаторда аста-секинлик билан дозани ошириб истеъмол қилишга ундайди. Меъёридан ортиқ истеъмол қилинган кофеин марказий асаб тизимининг зўриқиши, юрак ритмик ҳолатининг бузилиши, безовталик ва уйқусизлик холатларини келтириб чиқаради. Энергетик ичимликларга бўлган қарамлик оқибатида инсон организмида, хусусан, юрак қон томир тизими, ошқозон ости безларида ўзгаришлар содир бўлади.

Вояга етмаганлар ўртасида қувватбахш ичимликнинг истеъмол қилиниши қатъиян ман этилади. Чунки, ўсиб келаётган ёш организмда - моддалар алмашинувининг кучли даври содир бўлаётган танада бу ичимликнинг истеъмолидан сўнг зўриқишлар кузатилиши, ёки аксинча, сунъий қувват баҳш этиши оқибатида танада “дангасалик” касалининг урчишига сабаб бўлади. Ичимликнинг қонга сингиши натижасида анемиянинг турли кўринишдаги холлари келиб чикади ва темир моддасининг қонга сўрилишини бузади. Қисқа қилиб айтганда энергетик ичимлик истеъмол қилиш ишқибозликдан қарамликка, қарамликдан эса инсон ҳаётини бой беришдек мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкин.

Дўкон пештахталарини тўлдириб турган, вақтинчалик хушкайфият бағишлаш орқали умрбод қарамликка чорлайдиган қувватбахш ичимликлар инсон саломатлиги ва унинг руҳий оламига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг бу борадаги қизиқишларига нисбатдан “Тўхта!” демоғимиз даркор. Зеро, жисмонан соғлом, ақлан етук ёшлар мамлакатимиз келажагининг бунёдкорларидир.

                               Дилноза Азизова,

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши матбуот котиби.

Мавзуга оид

  1. «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:3: Жанговар дуранг қандай қайд этилди?

    Бугун Олий лига 21- тур ўйинлари доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилди.

    2016-09-09 22:58:45780
  1. Онлайн: Наманганда "Биз ёшлар энергетик ичимликларга қаршимиз!" шиори остида акция бошланди
    Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Биз энергетик ичимликларга қаршимиз!” шиори остида ёшлар акцияси бошланди.
    2018-06-07 17:42:43243
  1. Қизни эрта турмушга беришнинг фожиали оқибати

    Дилоро ўрта ҳол оила фарзанди бўлиб, коллежда энг аълочи ўқувчилардан эди. Устозлари унинг таҳсилни олий ўқув юртида давом эттиришига ишонишарди. Бироқ ҳою-ҳавасга берилган ота-она Дилорони эрта турмушга бериб юборадилар. Тўйдан олдин қоп-қоп ваъдаларни айтган қайнона келинни ўқишга юбормайди, бунга куёв лоқайдлик билан қарайди. Арзимаган икир-чикир гаплар сабабли куёв умр йўлдошига тан жароҳати етказади. Оқибатда...

    2017-05-27 05:28:211442
  1. Жамоат жойларида чекиш ва спиртли ичимликлар тақиқланиши тўғрисидаги белгилар пайдо бўлади

    Баҳордан жамоат жойларида алкогол ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини тақиқловчи белгилар пайдо бўлади.

    2016-12-07 12:29:08532

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz