NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал суммаси камайтирилди 17:16 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Батафсил
Бургут чемпион бўла оладими? 16:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Финал жуфтликларида 61 килограмм вазн тоифасида Бургут Ҳожибоев самарқандлик Меҳрож Мавлоновга, энг оғир вазн тоифасида (+90) эса Ғайбулло Қўчқоров Қорақалпоғистон Республикаси вакили Ренат Раҳимовга қарши чемпионлик унвони учун рингга чиқадилар.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" маркази қорайтирилган ойнак учун тўловлар ўта қимматлигини билдирди 20:12 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Пуллик рухсат бериш тизими мавжуд бўлган мамлакатлардан қўшни Қирғизистонда транспорт воситаси орқа ва ён орқа ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат олиш учун тўлов бир йилга 200 АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тожикистонда бир йилга 310 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилиши белгиланган. Бу эса Ўзбекистонда таклиф этилаётган тўлов миқдори билан таққослаганда Қирғизистондан деярли 20 бараварга, Тожикистондан қарийб 7 бараварга қиммат дегани.
Батафсил
Наманганда техник-амалий спорт турлари ривожланмоқда 19:47 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Учқўрғон тумани картадромида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ўтказилган картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги ғолиб-совриндорлари аниқланди.
Батафсил
"Yoshlar-kelajagimiz" давлат дастури ижросига киришилди 19:25 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича барча қулайликларни яратиб бериш лозим. Бунга кўра, 5 кунлик амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ва йўл қўйилган хато-камчиликлар кўриб чиқилиб, жойларда ҳал этилмаган масалалар юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди.
 
Батафсил

Энг яхши ибратхон ижодкор ким?

Март 29
03:21 2018

ҚУТЛУҒ АЙЁМДА  ҚУТЛУҒ ТАНЛОВ УНИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ИТТИФОҚИ НАМАНГАН ВИЛОЯТ “ИЖОДКОР ЁШЛАР” КЛУБИ ЎТКАЗДИ.

Миллий уйғониш даврида яшаб, қалам тебратган ўзбек зиёлилари орасида Исҳоқхон Ибрат сингари фидойи ва серқирра салоҳият соҳиби жуда кам. У фақат илмий асарлар ёзиш ва бадиий ижод билан чекланиб қолмаган. Айни маҳалда эзгу ғояларини амалга ошириш учун шахсий намуна кўрсатган. Ўзининг ҳисобидан янги усулдаги мактаб очган, истироҳат боғи, босмахона, кутубхона ташкил қилган. Мактаб ўқувчилари учун дарслик ва қўлланмалар яратиб, ўзининг ҳисобидан нашр эттирган. Фарғона водийсидаги биринчи матбаачи сифатида ҳам маълум.

 

 

- Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан фидойи юртдошимиз, миллий уйғониш даврининг маърифатпарвар олими ва шоири Исҳоқхон Ибрат хотирасининг улуғланиши жуда улкан ҳайрли иш бўлди, - дейди клуб раҳбари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси соҳибаси Манзура Абдуллаева. - Шу муносабат билан Тўрақўрғонда хорижий тилларни ўргатишга ихтисослашган Ибрат номидаги махсус мактабнинг очилганлиги,гўзал хиёбон бунёд этилаётгани ва музей ташкил қилинаётгани  диққатга сазовор. Ҳозиргача қисқа муддат ичида матбуотда ўнлаб мақолалар ёритилди, дастлабки китоблар яратилмоқда, телевидение ва радиода қатор кўрсатуву эшиттиришлар берилди. Шундай эзгу тарғибот- ташвиқот ишлари бугунга келиб авжи паллага кирди. Бу борада биз март ойи бошида “Энг яхши ибратхон ижодкор” кўрик-танлови эълон қилган эдик. Наврўз арафасида вилоят ёшлар марказида танловнинг якунловчи босқичини ўтказдик. Унда Наманган шаҳри ва барча туманларда яшовчи иқтидорли ўғил-қизлар қатнашишди.

 

 

- Наврўз- янги кун, яъни янги йилнинг шарқона бошланиши, шундай қутлуғ айёмда бундан 156 йил муқаддам Исҳоқхон Жунайдуллоҳ ўғли таваллуд топган, - деди вилоят кенгаши раиси Илёсбек Раҳимов. - Қутлуғқадам инсондан халқимизга бой мерос қолганки, уни фақат истиқлол йилларида эмин-эркин ва кенг ўрганишга имкон туғилди. Тўғриси,  серсалоҳият ижодкор ҳамюртимизнинг ҳаёти ва фаолияти, ёзган асарлари билан қизиқувчилар кундан-кунга кўпаймоқда. Хусусан, мазкур  тадбир  улар сафини ёшлар ҳисобига янада кенгайтириб юборди. Ўзларининг шеър, эссе, лавҳа ва мақолалари билан танловда иштирок этганлар сони элликдан ортиб кетди. Уларичидан тўққизта энг яхшиларини саралаб, муаллифлари Наврўз айёмида муносиб рағбатлантирилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва публицист Содиқ Сайҳун  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг Дипломлари ҳамда “Ижодкор ёшлар” клубининг китоблар жамланмасидан иборат эсдалик совғаларини ғолибларга тантанали равишда топширди. Ижод намуналари юқори баҳоланганлар ичида Сарвиноз Адашалиева, Муаззам Асқарова, Дилшод Отабоев, Аҳиллидин Асқаров, Гулҳаё Ҳошимова, Муаззам Машрабхоновалар бор эди. Анжуман танлов ғолиблари  мушоираси билан давом этди. Айниқса, Моҳина Маматураимова, Гулшода Ҳусниддинова, Миржалол Абдужабборов, Машҳура Аҳмаджонова,  Жавлонбек Абдуллаевлар сингари қаламкашлар даврада янада фаоллик кўрсатишди.

 

 

Тадбирнинг энг кичик иштирокчиси, уйчилик етти ёшли иқтидорли қиз  - Покиза Аҳмаджонова йиғилганларга шоира Меҳриноз Аббосованинг “Ватаним” шеърини ёддан ифодали ўқиб берди.

Мадина Ваҳабова,

Namnews.uz ахборот-таҳлилий портали махсус мухбири

Мавзуга оид

  1. “Энг улуғ, энг азиз”

    Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Бадиий академия, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишланган "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий танловини эълон қилади. 

    2016-06-17 09:27:18909
  1. Олимпиада машъаласини ким ёқади, Пелеми?

    Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле Рио-2016 машъаласини мусобақанинг тантанали очилиш маросимида ёқиши мумкин.

    2016-07-25 13:55:15876
  1. Наманганлик Меҳриноз Аббосова Ўзбекистон Ижодкор ёшлар уюшмаси раиси этиб тайинланди

    Президентимизнинг Тошкент шаҳрининг Юнусобод мавзесида фаол ёшлар вакиллари билан учрашуви ёшларимизнинг  чин маънодаги суянчи ва таянчи сифатида қайта ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолият механизмини янгича қувват билан  мустаҳкамловчи тузилмалар жорий этиш бўйича амалий қадамларга асос бўлди.

    2017-07-19 10:17:127804

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz