NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Мирзиёев ва Путин Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилишига старт берди 19:21 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Бугун биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг янги стратегик йўналиши – атом энергетикасини ривожлантиришга қўл урмоқдамиз. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқни вужудга келтиради. Бу саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда "марказий туғруқхона"нинг масъулиятсиз 27 ходимига қандай чора кўрилди? 18:18 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят перинатал марказида Президент ва ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ижроси тўлиқ таъминланмаяпти. Тиббий-клиник ҳужжатларни юритиш талабларига риоя этилмаётир. Санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳам етарли даражада бажарилаётгани йўқ. Ижро интизоми ниҳоятда суст.  Давлат томонидан дори-дармон таъминоти яхшиланганлигига  қарамай,  асоссиз равишда беморларни сарсон қилиш, яъни  дорихоналарга йўллаш каби ҳолатлар давом этмоқда.
Батафсил
Ишончли музокаралар самараси: Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 та муҳим ҳужжат имзоланди 16:23 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди. Президентлар тор ва кенг доирадаги музокаралар ҳар доимгидек ўзаро ишонч ва очиқлик муҳитида, конструктив руҳда ўтганини таъкидлади. 
Батафсил
Хайрулло Бозоров Россия Федерацияси ҳудудлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди 15:44 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Форумда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерациясининг Оренбург области губернатори Юрий Берг, Самара области губернаторининг ўринбосари Виктор Кудряшов, Челябинск области губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади 15:36 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Бу рақам режалаштирганимиздан ҳам ортиқ. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил

ЭРТАМИЗ БУГУНДАН БОШЛАНАДИ

Июнь 23
13:15 2016

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб Президентиимз ва ҳукуматимиз томонидан фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом камол топишлари учун имконият ва шароитлар яратилди. Уларни умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилди. Болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида давлат миқёсида қонунлар, тегишли муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Биргина она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, таълим тизимидаги бугунги янгиланишларнинг барчаси бу соҳада эришилган ютуқларнинг амалий исботидир.

Маълумки, 1992 йил 9 декабрда Ўзбекистон илк халқаро ҳуқуқий ҳужжат «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенцияга қўшилган бўлиб, айни пайтда ушбу ҳужжатда эътироф этилган ҳуқуқларни амалга ошириш учун мамлакатимизда барча чора-тадбирлар белгилаб берилган. Уларнинг ижроси бўйича Миллий маърузалар мунтазам равишда БМТнинг Бола ҳуқуқлари қўмитасига тақдим этиб келинмоқда.

«Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенция талабларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, юртимизда бола ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган ислоҳотлар бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, бола ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, боланинг камситилишига йўл қўймаслик, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, болалар ҳуқуқлари ва имкониятларининг тенглигини таъминлаш каби йўналишларда олиб борилаётганига барчамиз гувоҳмиз.

Республикамизда бугунги кунда бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашни тартибга солувчи қонунчилик тизими яратилган. Жумладан, мазкур тизим Конституция, Фуқаролик, Оила, Меҳнат, Жиноят-ижроия, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларни, шунингдек, соҳага тегишли масалаларни тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ичига олади.

Бош Қомусимизнинг «Оила» боби 64-моддасида: «Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар» дейилади. Бу билан таъкидланадики, мамлакатимизда дунёга келган ҳар бир фарзанд, токи у ўсиб-улғайгунча албатта, ота-она бағрида камолга етиши лозим.

«Оила» кодексининг 4-бўлими «Ота-она ҳамда вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари» деб номланиб, унинг 67-моддасида: «Бола ўз ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Боланинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш унинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда эса васийлик ва ҳомийлик органи, прокурор ва суд томонидан амалга оширилади. Вояга етмаган бола қонунга мувофиқ тўла муомала лаёқатига эга деб эътироф этилса, у ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шу жумладан ҳимоя ҳуқуқини мустақил амалга оширишга ҳақлидир. Бола ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан қилинадиган суиистеъмолликлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганда, шу жумладан, ота-она (улардан бири) болани тарбиялаш ва таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда ёхуд ота-оналик ҳуқуқларини суиистеъмол қилганда бола ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб, васийлик ва ҳомийлик органига, ўн тўрт ёшга тўлгандан кейин эса, мустақил равишда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Боланинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилганлигидан, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлигидан хабардор бўлган шахслар бу ҳақда бола айни пайтда яшаб турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органига маълум қилиши шарт. Шундай маълумотларни олгач, васийлик ва ҳомийлик органи боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур чоралар кўриши шарт», деб белгилаб қўйилган.

Замон шиддат билан тараққий этяпти. Ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши билган шахс мажбурият ва бурчларини ҳам англай олишини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб туриди. Шундай экан, болаларимизга улар ҳали кичиклигиданоқ ҳуқуқлари тўғрисида маълмуот беришимиз керак. Зотан, бу билан ҳуқуқий-демократик жамият барпо этишга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

 

Шоирахон Абдуллаева,

Наманган вилояти ФХДЁ архиви мудири.

Мавзуга оид

  1. «Навбаҳор»: Қўқондаги ўйин 16.00да бошланади

    1 октябрь куни “Навбаҳор” 24-тур доирасида Қўқонда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлади.

    2016-09-29 17:30:29775

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz