NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси қуйидаги компьютер техникаларини харид қилиш бўйича эълон қилади 08:59 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси

Батафсил

ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИБОРСИЗЛИККА МУНОСАБАТ

Январь 10
16:20 2018

Нашр борки, у ўзи ихтисослашган соҳа талабларини муносиб ёритса ва шу соҳа  вакиллари  томонидан  муносиб қадрланса, жамият гулаб-яшнайди.

Дейлик, мамлакатимиз футболи ютуқ ва муаммолари – ҳамиша «Интерфутбол» газетаси нигоҳида. Минглаб мухлислар қатори футболимиз  мутасаддилари ҳам газета сўзига алоҳида эътибор қаратишади.  Миллий чемпионатимизнинг янгиланган формати ва суперлига регламенти бизнинг таклифларимиз асосида тасдиқлангани  фикримиз исботидир. (2015 йил 8 декабрдаги 97-сон, 2017 йил 89 ва 95-сонлар). Икки ўртадаги  ўзаро бир-бирини англаш футболимиз учун фойда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари  сессиясидаги ўтли маърузасида  айнан мана шундай англаш ва англаниш  масаласи кун тартибига қўйилди. Ҳа, матбуот ва мутасадди ташкилот бир-бирини англамаса, бир-бирини тушунишга интилмаса, матбуотнинг  ташаббус ва таклифлари қўллаб-қувватланмаса, қайси соҳа бўлмасин, унинг ишида силжиш сезилмайди.

Минг афсуски, биз назарда тутаётган англаш ва англаниш жараёни барча соҳа ва тегишли нашрлар аро  муваффақиятли кечмаяпти. Халқ таълими вазирлиги ва «Репетитор» газетаси ўртасидаги муносабатлар – бунинг ёрқин мисоли. Таҳририят ҳар қанча ҳаракат қилмасин, вазирликнинг  ҳамкорлик ҳақидаги расмий хабари амалда ўз тасдиғини топмади, яъни ўқитувчи ва ўқувчилар  истагига қарши ўлароқ, газетага етарли даражада обуна уюштирилмади. Албатта, обунани вазирлик уюштириб бермайди ва уюштириб бермасин ҳам. Бу ҳаммага аён ҳақиқат. Айниқса, обуна жараёнига масъул мутасаддиларга уларнинг айримлари ишларига шу қадар пухта бўлиб кетишганки, асти қўяверасиз. «Бизнинг қаршилигимиз йўқ, марҳамат, истаган мактабга бориб тарғибот ўтказинг, обуна ташкилланг»,  дейишади улар сих ҳам, кабоб ҳам куймайдиган қилиб. Орқаваротдан эса мактаб директорларига тайинлашади: «Ёдингизда тутинг обуна режасини бажаришингиз шарт!» Мактаб раҳбарлари учун шу бир жумла кифоя. Шу бир жумла таъсирида обуна  режасига  киритилмаган ҳар қандай  зарур нашр четга сурилади. Бир мактаб директори азбаройи виждони қийналганидан шундай ёзғирди: «Ихтиёр ўзимда бўлса, ўқувчиларимга фақат «Репетитор»ни  ўқитардим. лекин бошқаларга бунинг қизиғи йўқ экан. Шу газета учун улар билан баҳслашишни истамайман.»         

Шу ўринда яна бир мулоҳаза. «Репетитор» саҳифаларида қолиб кетавергач «Тошга ўйилган нақш»ни  ўчириш машаққати  номли мақоламизни «Моҳият» газетасига ҳавола этдик. Газета  бош муҳаррири Шуҳратжон Деҳқоновга раҳмат! У мавзунинг долзарблигини, муаммо аниқ ва ишончли далиллар асосида ёритилганини ҳисобга олди ва мақола газета юзини кўрди. Шунга ҳам, мана, икки ой  бўляпти. Халқ таълими вазирлиги ва вазирликнинг матбуот  хизмати эса ҳамон жим. Ўйлаб қоласан киши: Халқ таълими вазирлиги мутасаддиларига матбуот сўзининг аҳамияти йўқми? Балки улар танқидий мулоҳазаларни ўзларича ноўрин, деб ҳисоблашаётгандир. Агар шундай ўйлашаётган бўлса хато қилишади. Хотиржам бўлишсин:  фактлар асосли ва мақола ўнлаб етук мутахассислар мулоҳазалари ва тавсияси билан ёзилган.

Сўзимиз якунида  кичик бир эслатма. Эҳтимол, кўпчиликда «Муҳаммад Вали деганлари ҳадеб «Репетитор» газетаси обунасини рўкач қилаверади» қабилидаги мулоҳаза уйғонар. Кимлардадир  шундай мулаҳаза уйғонса, «Репетитор» газетасининг  2018 йил 1 сонининг топиб ўқисин. Ишончимиз комилки, газета мутолааси шубҳа-гумонларни тарқатиб  юборади. Биз эса танлаган йўлимиздан дадил бораверамиз. Зеро, Ўзбекистон таълими тизимидаги муаммоларни бартараф этиш – барчамизнинг бурчимиз. Халқ таълими вазирлиги ҳам ЎФФ ва ПФЛ каби бизни тушуниб етса, бунинг нафи ўқитувчи ва ўқувчига тегади. Шу, холос.

Муҳаммад ВАЛИ.       

Мавзуга оид

  1. ЭЪЗОЗ, ЭЪТИБОР, ЭҲТИРОМ

    Наманган “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан "Оммавий ахборот воситаларида миллий тикланиш ғоясини тарғиб этишнинг долзарб вазифалари" мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

    2016-06-27 16:08:43689
  1. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан видолашув

    Мамлакатимиз, бутун халқимиз оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этди. Шу муносабат билан 2016 йил 3 сентябрдан мамлакатимизда уч кунлик мотам эълон қилинди. Мамлакатимизда ва хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналарида Ўзбекистоннинг давлат байроқлари туширилди. 

    2016-09-04 03:27:481231
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:28777

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz