NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Мирзиёев ва Путин Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилишига старт берди 19:21 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Бугун биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг янги стратегик йўналиши – атом энергетикасини ривожлантиришга қўл урмоқдамиз. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқни вужудга келтиради. Бу саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда "марказий туғруқхона"нинг масъулиятсиз 27 ходимига қандай чора кўрилди? 18:18 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят перинатал марказида Президент ва ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ижроси тўлиқ таъминланмаяпти. Тиббий-клиник ҳужжатларни юритиш талабларига риоя этилмаётир. Санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳам етарли даражада бажарилаётгани йўқ. Ижро интизоми ниҳоятда суст.  Давлат томонидан дори-дармон таъминоти яхшиланганлигига  қарамай,  асоссиз равишда беморларни сарсон қилиш, яъни  дорихоналарга йўллаш каби ҳолатлар давом этмоқда.
Батафсил
Ишончли музокаралар самараси: Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 та муҳим ҳужжат имзоланди 16:23 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди. Президентлар тор ва кенг доирадаги музокаралар ҳар доимгидек ўзаро ишонч ва очиқлик муҳитида, конструктив руҳда ўтганини таъкидлади. 
Батафсил
Хайрулло Бозоров Россия Федерацияси ҳудудлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди 15:44 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Форумда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерациясининг Оренбург области губернатори Юрий Берг, Самара области губернаторининг ўринбосари Виктор Кудряшов, Челябинск области губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади 15:36 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Бу рақам режалаштирганимиздан ҳам ортиқ. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил

Эзгулик ва хайр-саховат ифодаси

Июнь 28
23:24 2017

Мамлакатимизда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш, диний ва миллий қадриятларни янада мустаҳкамлаш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратиб келинмоқда.

Республикамизда, шу жумладан вилоятимизда ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 20 июндаги «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ушбу муборак айём байрам сифатида кўтаринки руҳда кенг нишонланди. Шаҳар ва туманлар, қишлоқ ҳудудларидаги 183 та жомеъ масжидда мўмин-мусулмонлар ҳайит намозларини эмин-эркин адо этдилар.

Кайвони нуронийларимиз дуога қўл очиб: “Яратган осуда ва ҳур Ватанимизни ёмон кўзлардан асрасин, эркин ва фаровон келажак қураётган мард ва танти халқимизга мададкор бўлсин, фарзандларимизни илмли, имонли қилсин, хонадонларимиздан файз-барака аримасин, деҳқончилигимиз мўл-кўл бўлсин”, дея тилак билдирдилар.

Қайд этиш жоизки, Наманган вилояти аҳли Президентимизнинг шу йил 19 майдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ моҳи Рамазон кунларини тинчлик- тотувликда, ўзаро аҳилликда, меҳр-оқибат ва хайру саҳоват руҳида ўтказдилар. Масжидларимизда 21 кун давомида муқаддас Қуръон ўқилиб, хатмоналар адо этилди.

Байрам арафасида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати шаҳар кенгашининг 220 нафар фаоллари ва бошланғич ташкилот етакчилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, имом-хатиблар томонидан Наманган шаҳридаги “Мангулик”, “Ҳазрати Мавлоно” қабристонларида кенг кўламдаги ҳашар ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди, ўтган руҳи шод қилинди. ортиқча чиқиндилар олиб чиқилди, ариқ ва зовурлар тозаланди.

Меҳр-мурувват, саховат хислатларини ўзида мужассам этган фарахбахш кунларда боқувчисини йўқотган, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар, ногиронлар, беморлар, якка-ёлғиз кишилар, фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, дилларга олам-олам шодлик улашилди. Хусусан, Муяссар Боймирзаева раислигидаги “Учқун” маҳалласи фаоллари ҳудуддаги ётиб қолган беморлар ва ногиронларнинг хонадонларида байрам йўқловларини ташкил этдилар.

– Улуғ айём кунларида Ҳайит айёми билан табриклашганидан бошим осмонга етди, шундай мард ва олижаноб халқимиз, меҳрибон Президентимиз борлигидан беҳад хурсандман, - дейди Соли Адашев кўчасида яшовчи 70 ёшли меҳнат фахрийси Ҳамидхон Абдураҳмонов. – Биз нуронийлар албатта, бунинг шукронасини келтириб, фарзандларимиз қалбини турли ёт ғоялар таъсиридан асрашга, таълим-тарбиясига жиддий аҳамият қаратишга астойдил ҳаракат қиламиз.

Дарҳақиқат, хайру эҳсон, шукроналик ва меҳр-оқибат айёми – Рамазон ҳайитини байрамона кайфиятда кутиб олиш ва ўтказиш учун вилоятимизда барча зарур чора-тадбирлар кўрилди. Меҳрибонлик, Мурувват ва Саховат уйларига саховатпеша ташкилотлар, тадбиркорлар, депутатлар томонидан ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

Парвардигор шу буюк ва мўътабар диёримизга азиз неъмат – тинчлик, осойишталикни берди, файзу баракот, фаровонликни ато этди. Шундай экан, бизнинг асосий вазифамиз улуғ неъматларга шукрона айтиб, уларнинг янада зиёда бўлиши учун ҳамжиҳат ҳаракат қилишдир. 

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Мавзуга оид

  1. Хайр-саховат – инсон зийнати (видео)

    Яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат, сийлаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бундай олижаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади.

    2017-08-29 15:59:33936
  1. Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси

    Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

    2018-04-14 09:07:431086
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:28970

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz