NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

ЭЪЗОЗ, ЭЪТИБОР, ЭҲТИРОМ

Июнь 27
16:08 2016

Наманган “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан "Оммавий ахборот воситаларида миллий тикланиш ғоясини тарғиб этишнинг долзарб вазифалари" мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

“27 июнь-Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни”га бағишлаб ўтказилган тадбирда партия фаоллари, вилоят телерадиокомпанияси, газета ва журнал таҳририятлари, Namnews.uz интернет портали вакиллари, Наманган “Ёшлар маркази”нинг “Ёш журналистлар” тўгараги аъзолари қатнашдилар.

ЎзМТДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари Соҳибахон Аъзамова, девон раҳбари Ғайратжон Тўйчибоев соҳа ходимларини байрам билан табриклаб, партиянинг ғоя-мақсадлари ва фаолиятини холисона ёритиш, унга таҳлилий назар ташлаш, барча бўғиндаги энг сўнгги янгиликларни кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс эканини таъкидлашди.

Давра суҳбатида ОАВ мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиб бораётгани, партиянинг сайловолди дастурини амалга ошириш юзасидан 2015-2019 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар дастурида оммавий ахборот воситаларига оид долзарб масалалар ўрин олгани эътироф этилди. Дарҳақиқат, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси миллий ахборот-коммуникация соҳасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишни ўз фаолиятининг устувор вазифаларидан деб билади.

Айтиш жоизки, бугунги кунда партиянинг вилоят ҳудудий ташкилотлари ОАВларининг барча турлари, матбуот нашрлари, телевидение, радио, интернет сайтларидан кенг ва самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратмоқда. 2016 йилнинг ўтган олти ойи давомида ОАВда партия тарғиботига доир 515 та марта чиқишлар ёритилди. Бу кўрсаткич ўтган 2015 йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганда, 381 тага кўп демак. Бунда Namnews.uz интернет портали қўшган ҳиссасини алоҳида қайд этиш лозим.

Мулоқотда “Камолот” газетаси муҳаррири Нилуфар Ниёзова, вилоят телерадиокомпанияси мухбири, партия фаоли Баҳодир Мўминов, “Ибрат” газетаси муҳаррири Маматхон Даминшоев ЎзМТДП фаолияти ва дастурий мақсадлари тарғиботи самарадорлигини оширишнинг долзарб вазифалари, депутатлик гуруҳлари фаолиятини ОАВда ёритишни такомиллаштириш борасида ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдирдилар.

Тадбир якунида миллий тикланиш ғоясини оммавий ахборот воситаларида фаоллик билан ёритиб келаётган бир гуруҳ босма ва электрон медиа тузилмалари ходимларига партиянинг ташаккурномаси, эсдалик совғалари топширилди.

 

Оқилхон ДАДАБОЕВ,

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси

Наманган вилояти кенгаши матбуот котиби.

Мавзуга оид

  1. Наманганлик фахрийларга эҳтиром

    Бугунги тинч ва осуда, фаровон ҳаётимиз йўлида, бир замонлар бутун инсоният келажагига таҳдид солган фашизмга қарши курашда жонини тиккан бу нуроний отахонларга давлатимиз раҳбарининг фармони билан белгиланган бир марталик пул мукофоти топширилди ҳамда жамғарма ва  ҳомий ташкилотлар томонидан юмшоқ мебель тўплами каби кексалар ҳордиқ чиқаришига мўлжалланган маданий жиҳозлар туҳфа қилинди.

    2017-04-18 14:25:17741
  1. Мутолаа маданиятини оширишга тизимли эътибор қаратилади

    Президент фармойиши билан китоб нашр қилиш ва мутолаа маданиятини ошириш бўйича комиссия ташкил этилади.

    2017-01-13 08:47:52536

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz