NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил
Битта яхши кетди дунёдан: Устоз журналист Файзулло Сирожиддинов вафот этди 17:53 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти матбуоти оғир жудоликка учради. Ажойиб инсон, дилкаш дўст, шогирдларнинг меҳрибон устози, “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятида узоқ йиллар масъул котиб бўлиб ишлаган Файзулло Сирожиддинов 76 ёшида вафот этди.

Батафсил

Файзулло ҲАСАНОВ: «ПРОФЕССИОНАЛ ҲАКАМ УЧРАШУВ ВАҚТИДА БАРЧАСИНИ УНУТАДИ»

Октябрь 06
10:22 2016

угунги кунда Ўзбекистонда спорт соҳаси жадал ривожланиб, шаклланиб бормоқда. Шу билан бирга футбол соҳасида ҳакамларимизнинг қозонаётган муваффақиятларини кўриб, кўзимиз қувнайди. Футболда ҳакамлар устидан назорат қилувчи инспекторларнинг ҳам бунда ҳиссалари катта рол бажармоқда. Бугунги суҳбатимизда кўп йиллар ҳакамлик соҳасида ишлаб, эндиликда Ўзбекистон Биринчи Лигасида назоратчи сифатида фаолиятини бошлаган наманганлик олий тоифали ҳакам Файзулло Ҳасановдан қизиқтирган саволларимизга жавоб оламиз.

- Ҳакамлик килишингизга нима туртки бўлган?

- 1996-йилгача ёшлар ташкилотларида ишладим, кейинчалик Наманган вилояти хокимлигининг жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси устозим Ш.А.Қорабоев мени ушбу ташкилотга ишга таклиф қилдилар. Бинода Наманган вилояти футбол федерацияси ҳам иш юритар эди. Вилоят футбол федератцияси масъул котиби Ришат ака Биляловга сафар ҳужжатларини тайёрлаш, жадваллар тузиш ва бошқа ишларда ёрдам берардим. Шу ишлар билан Ўзбекистоннинг элита хакамлари наманганлик В.В.Басалаев, И.В.Нехочин, Т.Насибуллаев ва Ш.Арслоновлар билан яқиндан танишдим. Бир куни Р.А.Билялов Файзулло сен спорт билан шуғулланасан ҳамда хужжат ишларини билсанг, ўзингни профессионал ҳакамлик соҳасида синаб кўрмайсанми? дея таклиф билдирдилар. Таклиф ёмон эмасди. Ўйлаб кўрдим ва ўзимни шу соҳа билан банд этишга қарор қилдим. Ш.А.Қорабоев билан маслахатлашганимда мендан қандай ёрдам керак бўлса ёрдам бераман дея оқ фотиха бердилар. Ҳакамлик соҳасидаги фаолиятимни шу тарзда бошладим.

- Биринчи ҳакамлик қилган ўйинингизни эсга оласизми?

- Албатта, 1996 йил ёзларида 2-лига вилоят биринчилигида «Чортоқ» - «Ёшлик» ўйинида устозларимдан бири Лутфулло Арслановга қанот ҳаками сифатида ёрдам берганман. Дебютим ҳеч качон ёдимдан чиқмайди.

Файзулло Ҳасанов ўртада ҳакамлик вазифасини бажаряпти

 

- Оилангизни асосан спортчилар оиласи дейишади.

- Маҳалламизда кичиклигимдан тўп тепиб,  қанчадан-қанча ойналарни синдирганман. Болаларим соғлом, оиласига ватанига етук инсон бўлиб етишсин дея қизларимни  кичиклигидан спортга жалб этдим. Меҳнатларим бежиз кетмади, фарзандларим билан бирга бир қанча мусобақаларда фаҳрли ўринларни қўлга киритдик. Жумладан, қизим Ҳасанова Наима шахмат бўйича кўплаб Республика микёсидаги мусобақаларда совринли ўринларни эгаллади. Яна бир қизим баскетбол, кенжа қизим Махлиё эса негадир Дзюдо спорт турини танлади. Ўглим Мухаммад Али эса ҳозирда футбол билан шуғулланяпти.

- Спортнинг яна қайси турлари билан шуғулланасиз?

- Кичиклигимдан футбол, бокс, стол тенниси ва санъат соҳасига қизиқиб келганман. Мактаб давридан санъат бўйича ўтказиладиган тадбирларда қолдирмасдан қатнашардим. Негадир бўш қолишни ёктирмайман. Наманган политехникумида ўқиб юрган давримда, қиш фасли ҳафтанинг бир кунини тонгда «марш-бросок» ўтказишга сарфлардим. Спорт ва санъат соҳасига меҳрим ўзгача бўлгани сабаб ҳарбий ҳизмат чоғида футбол, бокс ва турли саънат мусобақаларида қатнашардим. Ҳаваскор боксчи бўлганман, бокс мусобақасининг бирида татаристонлик шеригимни чапақайлигим эвазига нокаутга учратгандим. Ажойиб дамлар эди.

- Сизда спорт ўйинларида олиб  борувчилик, яни шарҳловчилик қилиш қобилиятингиз борлигини ҳам яхши биламиз.

- Республикамизда биринчи маротаба, 1996-йилдан бошлаб, катта теннис бўйича Ҳалкаро мусобақалар ўтказила бошланган. Мусобақаларни ўзбекча, русча ва инглизча олиб бориш керак эди. Бошловчиликга театр актёрларини жалб қилишган, лекин уларда спортча олиб бориш қийин кечганлиги туфайли устозим Ш.А.Қорабоев ва М.И.Кензинлар билан туни билан мижжа қоқмасдан сценарий тузиб чиқардик. Камина ўзбекчада Марат ака эса русча тилда шарҳлашни репетиция қилардик. Кейинчалик, Наманган шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича Жахон Чемпионати саралаш босқичи ва бирқанча нуфузли мусобақаларни олиб бордик. 2000 йили Наманганда ўтказилган «Универсиада» ва «Баркамол авлод учун» мусобақаларида ҳатто дам олмасдан ҳам мехнат қилган кунларимиз бўлган. Хозирда, Наманганда ўтказиладиган барча мусобақаларда устозларим билан бирга тузган сценарий андозасидан фойдаланилади.

- Республикамизда таниқли ҳакам сифатида оммага танилдингиз.

- Ҳа, профессионал хакамлик фаолиятимда кўплаб устозларнинг ўгитларини олиб келдим. Касбимга жиддий ёндошдим, ҳакамлик даврида қўпол хатоларга йўл қўймадим деб ўйлайман. Устозларим А.М.Коваленко, Н.Р.Лутфуллин, Б.Б.Хайдаровларнинг футбол қонун-қоидаларини мукаммал ўргатишганини бунга сабаб деб тушунаман. Устозларимга  барчаси учун чуқур миннатдорчиликимни билдириб ўтаман.

Файзулло Хасанов (чапда), Акмал Раҳимов, Азиз Асимов Олий Лига учрашувини бошқаришга тайёргарлик кўришмоқда.

- Олий лига ва Биринчи лигадаги хакамлик савияси кай даражада деб уйлайсиз?

- Ҳукуматимиз томонидан замон талабларига жавоб бера оладиган  ЎФФ биноси, барча ёшдаги терма жамоаларга ўқув-йиғин машғулотларини ўтишлари ҳамда нуфузли мусобақаларга таёргарлик кўриши учун спорт марказлари қурилиб ихтиёрларига топширилди, МОҚ биноси ва ҳакамлар, инспекторлар тайёрлаш мактаби иқтидорли мутахассислар билан тўлдирилиб, ҳозирга қадар ушбу мактабнинг кўплаб битирувчи ҳакам ва инспекторлари Халқаро, Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчиликларида муваффақиятли фаолият юритмоқдалар. Жорий йилдан инспекторлик вазифасида ишлаяпман, айни пайтда ҳакамлар ўртасида катта рақобат мавжуд. Ўйинда қўпол хатога йўл қўймадингиз, яхши ҳакамлик қилдингизми, демак ЎФФдаги мутахассислар томонидан рейтингдаги ўрнингизда юқорилаб борасиз. Футбол оламида хар мавсум янги ўзгаришлар рўй бермоқда, ҳакамлар ва инспекотрларнинг малакаларини ошириш ўқув-йиғинларида ўзбекистонлик ФИФА инструкторлари Ф.Абдуллаев ва В.Цейтлинлар турли ўйинлардан видео лавҳаларни тайёрлаб барчамизга етказиб беришади. Ўзбекистонда ҳакамлик савияси йилдан-йилга юқорилаб бормоқда. Нуфузли мусобақаларда юртдош ҳамкасбларим Равшан Эрматов ҳамда Ҳамидулло Расуловларни номларини эшитганимда фаҳрланиб, ғурур билан уларга муҳлислик қиламан.       

- Қайси ҳакамларни кумирингиз деб биласиз?

- Ҳакамлик сирларини сидқидилдан ўргатган  Узбекистон футболида ном колдирган ва хозирда фаолият юритаётган барча катта устозларимизга уз миннатдорчилигимни билдираман. Мана шулар менинг кумирларим бўлишади. Кўпинча мухлислар мени италиялик Роберто Розеттига қиёслашади.

- Сизни асосан ён канот ҳаками сифатида кўп кўрганмиз.

- 2007 йилда ФИФА томонидан бош ҳакамлар фақат майдонда ён ҳакамлар эса фақат ён томонларда ишлаши ҳақида қарор қабул қилинган. Шундан буён фақат ён қанотда хакамлик вазифасини бажардим.

- Уйин вактида бош ҳакам ва қанот ҳаками бир - бирини кандай тушуна олади?

- Футбол қонун-қоидаларига асосланиб, хар бир бўлажак ўйин олдидан ҳакамлар ва инспектор иштирокида учрашувни ўтказиш юзасидан йиғилиш ўтказилади. Ёрдамчи ҳакамларнинг байроқчаларида маҳсус сигнал берувчи тугмача жойлашган, уйиндан ташқари ҳолат ёки бошка ҳолатга йўл қўйилса тугмача дарҳол босилади ва бош ҳакамнинг юқори қўл қисмида ўрнатилган мослама «вибрация» беради. Шунингдек, ҳакамларнинг барчаси қулоқларига ўрнатилган радио алоқа орқали ҳам бемалол бир-бирини тушунишлари, гаплашишлари мумкин.

Файзулло Хасанов ён қанот ҳақами вазифасини бажармоқда

 

- Шогирдларингиз хақида ҳам бироз тўхталиб ўтсангиз

- Ҳаётда хушчақчақ инсонман, кўплаб ёш ҳакамлар устоз дея мурожаат этишади, уларга қўлимдан келганча фойдали маслахатлар бераман. М.Мажидов, Р.Фозилов, аёллар футболи хаками наманганлик Э.Миробидова, жароҳат сабаб хозирда даволанаётган Р.Ғофуров, А.Ражаббоев, Россия давлатига кўчиб кетган А.Бекчинтаевлар шулар жумласидан.

 

Файзулло Ҳасанов шогирдлари билан бирга машғулот ўтказмоқда

 

- 2014-йилги Ўзбекистон Чемпионатида сизнинг ҳаракатларингизни Республиканинг   таниқли инспекторларидан бири А.В.Попов 10 балл билан баҳолаганди

- Ҳа, «Металлург» - «Машъал» уйинида шундай бўлган. Биласизми? Хар бир уйиндан олдин инспекторлар хакамлардан соғлиги, унинг кайфияти ва оилавий ҳолатини сўрашади. Учрашув вақтида профессионал ҳакам барчасини унутиб, фақат диққатни ўйинга каратиши кераклигини қайта-қайта эслатиб ўтишади. Бекободдаги учрашувда ҳам шу ишларни амалга оширдим, вазифамни аъло даражада адо этишга ҳаракат қилгандим. Ўйиндан сўнг назоратчи А.В.Попов  ҳаракатларимни 10-балл билан баҳолаганини айтган, очиғи бундан жуда хурсанд бўлганман.

- Файзулло Ҳасанов ҳозирда Биринчи Лига учрашувларида инспекторлик касбини бажаряпти. Ҳўш, ушбу касбга қай тариқа кириб келдингиз?

- 2014-йил декабрда ЎФФдан Наманган Вилоят Футбол Федератциясига инспекторлик марказига ўқишга таклиф қилишди. Маълум сабабларга кўра ўша йилда таклифга ижобий жавоб қайтаролмадим. Лекин, «ҳечдан кўра-кеч» қоидасига риоя қилиб 2015-йилнинг декабрида ўқишни битириб назоратчи лицензиясига эга бўлдим. Буни бир сўз билан тушунтириб бўлмайди, кундузи билан таълим олиб, монитордаги уйинларни таҳлил қилиш билан бирга уйга 2та 3тадан вазифа бериларди, вақт алламаҳалгача топширилган вазифани бажарардик. Бунда уз билимларини аямасдан ургатган устозим А.В.Поповга чукур миннатдорчилигимни билдираман. Мана, бу йилда ўтган имтихонларни муваффақиятли топшириб, инспекторлик касбини бошладим.

- МТЖнинг ҳозирдаги таркиби тарихдаги энг кучлиси дея ҳисобланмоқда. Футболчиларимиз олдиларида турган икки жиддий рақиб Эрон ва Хитой қаршилигини енга олишадими? 

- Ишонинг, нафақат мен, барча юртдошларимизнинг фикри бир хил. Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлидаги барча рақибларни доғда қолдириб Россияга йўл олишади.

- Мухлисларга тилакларингиз

- Биласизми, бизнинг футбол мухлислари дунёдаги энг қизиққон мухлислар сирасига киришади. Мухлисларимиз борки стадионларимизда футбол учрашувлари ўтказилади. Уларга тилакларим доим жамоаларини қўллаб - қувватлашсин, мухлисликдан чарчашмасин.

Суҳбат сўнгида Файзулло Ҳасанов мухлисларга илиқ тилакларини билдирди

 

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ:

Ҳасанов Файзулло Лутфиллаевич

1966 йилда Наманган шахрида туғилган

Фарзандлари: 4та

Набираси: 3та

Маълумоти: Олий, НамДУнинг спорт йўналишини таъмомлаган.

Расмий ўйинларда ҳакамликни 1996-йилдан бошлаган. 2000-йилдан Ўзбекистон Биринчилиги ва Олий Лига баҳсларида ҳакамлик вазифасини бажарган.

2015-йили Республика ҳакамлар ва инспекторлар тайёрлаш мактабида ўқишни якунлаб инспектор лицензиясига эга бўлди.

2016-йилдан Ўзбекистон биринчилигида 12дан ортик ўйинларда инспектор вазифасида ишлаб келяпти.

 

Манба: fut.uz

Мавзуга оид

  1. "Пахтакор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов истеъфога чиқди

     Эндиликда жамоага бош мураббий вазифасини Григорий Колосовский бажаради.

    2016-05-29 19:01:32991
  1. Битта яхши кетди дунёдан: Устоз журналист Файзулло Сирожиддинов вафот этди

    Наманган вилояти матбуоти оғир жудоликка учради. Ажойиб инсон, дилкаш дўст, шогирдларнинг меҳрибон устози, “Наманган ҳақиқати” газетаси таҳририятида узоқ йиллар масъул котиб бўлиб ишлаган Файзулло Сирожиддинов 76 ёшида вафот этди.

    2019-01-21 17:53:1999
  1. Тошкентдаги Инҳа университетида Гарвард ва бошқа нуфузли университет битирувчилари билан учрашув ўтказилди

    2016 йилнинг 16 июнь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида АҚШдаги нуфузли университет битирувчиларининг ўзбекистонлик талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди. 

    2016-06-20 12:34:571057
  1. Янги йил таътили вақтида талабаларга темирйўл чипталари чегирма билан сотилади

    ОТМ коллеж ва лицейлар талабалари янги йил таътили вақтида темирйўл чипталарини ярим баҳода сотиб олиш имконига эга бўлдилар.

     

    2016-12-20 09:35:58640

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz