NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Самарқанд: Каттақўрғон ҳокими ва прокурори нима қилишмоқда? 00:57 22/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Каттақўрғон шаҳар прокурорининг қатор фармойишлари замирида шу ислоҳотлар билан боғлиқ муаммоларни кун ичида ҳал этиш одамларни эртанги кунга порлоқ келажагимизга ишонтириб, ислоҳотларни аввал ўзимиздан бошлашимиз лозимлигини тарғиб этиб келинмоқда.

Батафсил
Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда 13:28 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди.

Батафсил
Наманганда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди 09:42 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. 
 

Батафсил
ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ 09:50 20/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди.

Батафсил
Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ 17:33 18/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.

Батафсил

Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!

Июль 02
16:28 2017

Яқинда матбуотда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Шу кунларда мамлакатимизнинг барча шаҳар ва қишлоқларида халқимиз учун энг азиз ва энг улуғ  ҳисобланган мазкур санага қизғин тайёргарлик кўришга киришилди. Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилояти ташкилотларида ҳам давлатимиз раҳбарининг қарори асосида Истиқлол байрамини муносиб кутиб олиш тадориги бошланди. Қуйида партия фаоллари вакилларининг бир гуруҳи шу ҳақда билдирган фикрлари билан танишасиз.

Исроил Жўраев, вилоят партия кенгаши раиси вазифасини бажарувчи: - Куни кеча барча шаҳар ва туманлардаги фаолларимиз иштирокида жаҳон харитасида янги, мустақил давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлиб, халқимизнинг азалий орзу-интилишлари рўёбга чиққанлигининг 26 йиллигини муносиб кутиб олиш юзасидан фикр алмашдик. Аввало, сўз олган ҳар бир нотиқ Буюк ва бебаҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, вақт ўтган сари унинг аҳамияти тобора ошиб бораверишини, ёрқин юлдуздай порлайверишини қайд этдилар. Шунинг учун байрамга бағишланган кенг кўламли дастур ишлаб чиқиш таклифи билдирилди. Унда белгиланган тадбирларда ўтган давр мобайнида Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворига ацланганлигини кўрсатиб беришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисида келишиб олинди.

Истиқлол байрамига бағишланган тадбирлар биронта шаҳар, туман ва қишлоқни четлаб ўтмайди. Фаол партиядошларимиз энг олис аҳоли манзилларига ҳам етиб борадилар ҳамда   эришаётган ютуқларимизни яна бир бор сарҳисоб қилиб, улар юртимиз аҳлини янги марраларга руҳлантириши ҳақида сўз юритадилар. Бу хайрли ишларда “Адолат” СДПдан сайланган маҳаллий кенгашларнинг депутатлари, кўп сонли БПТ раислари, зиёлилар, халқ таълими ва тиббиёт ходимлари, ижодкорлар ҳам қатнашадилар.

 Мирзоҳид Мирзааҳмелов,   Уйчи  туманидаги “Мирзааҳмсад ота ўғли Нурмуҳаммад” фермер хўжалиги раҳбари, халқ депутатлари туман кенгашидаги “Адолат” СДП гуруҳининг аъзоси: -   Президентимиз қарорида олға сурилган муҳим ғоялардан бири “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” эканлиги биз тадбиркорларни ниҳоятда қувонтирди. Чунки Истиқлол йилларида мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсат туфайли одамларда ташаббус кўрсатиб ишлашга, янгиликларни иқтисодиётнинг турли тармоқларига жорий этишга йўл очилди. Бу эса кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда. Айни пайтда барча жабҳаларда инсон манфаатларининг устуворлигини таъминлаш учун имкониятлар юзага келаётир. Бунга мен ўз ҳаётимда ва фаолиятимда гувоҳ бзлиб турибман.

Қишлоқ мулкдорларининг қўлга киритаётган ижобий натижалари йил сари ривожланиб бораётганини фермерлик ҳаракатининг тараққиётида ҳам кўриш мумкин. Масалан, бизнинг хўжалигимиз бир пайт пахтачилик билан шуғуллунарди, холос. Аста-секин бошқа соҳаларни ҳам ўзлаштириб, кўплаб янги ишчи ўринлари яратишга эришмоқдамиз. Эндиликда жамоамиз ғаллачилик, мева-сабзавот етиштириш, чорвачилик, балиқчилик, асалчилик билан ҳам шуғулланмоқдалар. Аҳолига терли хизматлар кўрсатадиган маиший хизмат шохобчаларимиз, дўконларимиз ҳам бор. Булар кўптармоқли хўжалигимизга қўшимча даромад  келтириш билан бирга янги ишчи ўринлари яратиб, бандлик масаласини ҳал этишга кўмаклашмоқда.

 Абдували Мавланов, Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, халқ депутатлари вилоят кенгашидаги  “Адолат” СДП гуруҳи аъзоси: - Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорини тиббиётчиларимиз ҳам  зўр мамнуният билан кутиб олишди. Бу муҳим ҳужжатнинг маазмун-моҳиятини ўрганиш, шу асосда иш ташкил этиш юзасижан барча соғлиқни сақлаш муассасаларида йиғилишлар ва давра суҳбатлари ўтказилди. Эътиборли жиҳати – ҳамкасбларимиз ҳам “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларида фаол қатнашишга қарор бердилар. Бунинг учун уларда имкониятлар етарли. Чунки ҳар бир тиббиёт ходими кунига ўнлаб фуқаролар билан мулоқот қилади, уларнинг мулоҳазаларини тинглайди, ўзи ҳам фикр билдира олади.

 Бунда ҳар бир тадбир ёки маъруза албатта,  2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиққан ҳолда тайёрланади. Бундан ташқари, аҳоли билан учрашувларда Президентимиз қарорида таъкидланганидай, мамлакатимизда ижтимоий соҳада аҳоли бандлигини таъминлаш, унинг реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим-тарбия, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт, спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини самарали олиб боришга қаратилган ишларга алоҳида урғу берилади. Шунда Истиқлолни шарафлайдиган ҳар бир сўзнинг салобати ва таровати янада ошиши турган гап.

                                                                                      Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши матбуот котиби.

Мавзуга оид

  1. Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!

             Шу кунларда вилоятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 1 июлдаги мажлиси баёнига мувофиқ ташкил этилган тарғибот гуруҳи ҳам иш олиб бормоқда.

    2017-08-22 16:33:362
  1. "Шодлик"ка  шодлик  улашган "Йўл харитаси". Ортга қайт ўғлоним, Ватан кутмоқда! Сени сени фаровон ҳаёт, бандлик кутмоқда!    

    53-уйга кирилганда хонадон эгаси Хошимжон Насриддинов ҳокимга пешвоз чиқди. Унинг 90 ёшли волидаси уйига бўлган бу ташрифдан боши осмонга етди. Онахон газдан қийналишаётганини айтганда Шавкат Абдураззақов, қишда уйни иситиш бўйича муаммо бўлмаслиги, Попда ишлаб чиқарилаётган кўмир брикетидан етарли миқдорда олишда ёрдам беришини айтди. “Кўмир брикети ёқиш учун махсус печка бўлади онахон. У зарарли газ чиқармайди. Ана шу печкани олиб беришда сизга ҳокимлик ёрдам беради. Брикетни олишда эса маҳаллага мурожаат қиласиз”, - деди Шавкат Абдураззақов. Онахон Президентимизни, раҳбарларни дуо қила кетди.

    2017-07-15 22:28:582385

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz