NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Фирибгарлик учун жазо чораларига аниқлик киритилди

Декабрь 28
08:43 2016

Жиноят кодексига фирибгарлик учун жазога оид ўзгартишлар киритилди.

Ўзбекистон Жиноят кодексидаги фирибгарлик учун жазо белгиланган 168-моддага ойдинлик киритилди ва кенгайтирилди. Қонунчилик палатаси томонидан 6 октябрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 12 октябрда тасдиқланган ўзгартишларни 26 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев имзолади. Бу ҳақда  «Газета.uz»   хабар беради.

Янгиланган моддага мувофиқ, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш энг кам ойлик иш ҳақининг 50 дан 100 баравари миқдоридаги жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум этиш (бунга қадар — ЭКОИҲнинг 100 бараваригача жарима) ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ёки 6 ойгача қамоқ жазосига сабаб бўлади.

Фирибгарлик а) катта миқдорда (мазкур моддадаги янги банд), б) олдиндан тил бириктирган ҳолда гуруҳ бўлиб ёки в) компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилса, ЭКОИҲнинг 100 дан 300 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш (аввал — ЭКОИҲнинг 100 дан 300 бараварига қадар жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликнинг чекланиши ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш тайинланар эди).

Худди шу жиноят а) катта миқдорда, б) такроран ёки хавфли рецидивист ёки в) хизмат вазифасидан фойдаланган ҳолда (янги банд) содир этилса, ЭКОИҲнинг 300 дан 400 бараваригача ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 5 йилдан 8 йилгача муайян ҳуқуқлардан маҳрум этилган ҳолда озодликдан маҳрум қилиш жазосига лойиқ деб топилади.

Фирибгарлик а) ўта йирик миқдорда, 6) ўта хавфли рецидивист ёки в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатлари учун содир этилса, 400 дан 600 бараваргача ЭКОИҲ ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш (аввал — ЭКОИҲнинг 300 дан 600 бараваригача жарима) ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосига муносиб кўрилади.

Бироқ моддий зарар етказганлик учун озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланмаган.

 
 

Мавзуга оид

  1. Ўтган йили Наманганда фирибгарлик бўйича 689 жиноий иш кўрилди

    Наманганда фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти ҳамда фирибгарлик жиноятининг олдини олиш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. 
     

    2018-01-09 16:45:20597
  1. Сиёсий партиялар учун семинар

    Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 20:34:59954
  1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум бўлиш ҳолларига ойдинлик киритилди

    “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларда республика фуқаролигидан маҳрум бўлиш ҳолларига ойдинлик киритилди. Шу ҳақдаги қонунни Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев имзолаган.

    2016-09-24 15:49:31693
  1. Видео: Тоҳир Йўлдошнинг акаси 23 йиллик жазо муддатидан сўнг озодликка чиқди

    Зоҳид Йўлдошев бир пайтлар ўзини «Ўзбекистон ислом ҳаракати етакчиси» деб эълон қилган Тоҳир Йўлдошевнинг акаси. ОАВ Тоҳир Йўлдошев 2009 йили Покистонда, АҚШ учувчисиз учиш қурилмаси берган зарба оқибатида ҳалок бўлганини хабар қилганди.

    2018-01-09 16:27:071954

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz