NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
САЛКАМ 7 ТОННА СУМАЛАК – НАВРЎЗГА МУНОСИБ ТУҲФА! 18:41 21/03/2019
{$info.title|escape:'html'}

Бу йилги рекорд-сумалакнинг соф оғирлиги 6 тонна 920 килограммга тенг бўлди. Бу  80 кг. кам 7 тонна демак!

Батафсил
Институтда ўтказилган ош чемпионати эзгуликка хизмат қилди 09:26 21/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган муҳандислик – технология институти енгил саноат технологияси факультетида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган “Ош чемпионати”  ўтказилди.
Батафсил
Мингбулоқ туманига янги ҳоким тайинланди 08:16 21/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Халқ депутатлари Мингбулоқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Батафсил
Тоҳиржон Рапиқов вилоят ҳокимига ўринбосар бўлди 08:11 21/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Тоҳиржон Рапиқов Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Батафсил
Наманганда интизомли солиқ тўловчилари муносиб тақдирланмоқда 19:42 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Cолиқ сиёсатини амалиётга жорий этишда интизомли солиқ тўловчи сифатида намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёл ҳисобчиларга бошқарманинг “ташаккурнома”си тақдим этиб келинмоқда.
Батафсил

Фото: Косонсойда Самарахон Каримов хотирасига турнир ўтказилди

Май 14
15:16 2017

Бугунги кунда 9 май, том маънода юртимизнинг гуллаб-яшнашига ўз хиссасини қўшган инсонлар хотираси ёдга олинадиган, фахрийларга иззат – икром, меҳр оқибат одатдагиданда кўпроқ кўрсатиладиган муборак санага айланган.

Шу муносабат билан Наманган вилоятининг Косонсой туманида «9-май - Хотира ва қадрлаш куни» ҳамда туман фахри Самарахон Каримовнинг 85-йиллигига бағишланган мини-футбол бўйича Хотира турнири ўтказилди.

Турнирга Самарахон Каримовнинг фарзандлари, набиралари ташриф буюришди.

Қуръа натижаси бўйича кўра, 20 та жамоа, 4-гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришадиган бўлишди. Жамоалар ўртасидаги мусобақа жуда қизиқарли, тенг кучлар остида ўтди.

Финалда «Давр 1987» ҳамда «Боруссия Дортмунд» жамоалар тўқнаш келишди. Муросасиз ва тенг курашлар остида ўтган баҳсда «Давр 1987» жамоаси рақибини 4:3 ҳисобида енгиб, бош совринга сазовор бўлди.

2-ўринга «Боруссия Дортмунд» лойиқ кўрилган бўлса, 3-ўрин эса «Косонсой А-Серия» ҳамда «Гулистон» жамоаларига насиб этди.

Шунингдек, турнирда “Энг яхши футболчи” (Акмалхон Абдуллаев, «Боруссия Дортмунд»), “Энг яхши дарвозабон” (Абдусами Раҳимбоев «Давр 1987»), “Энг яхши тўпурар” (Баходирхон Иномов, «А-Серия»), “Энг яхши ёши катта футболчи” (Иброҳимжон Каримов, «Қорасув»), “Энг яхши ёш футболчи” (Азимжон Муҳаммадазимов, «Заковат»), “Энг намунали футболчи” (Носирхон Бобоев, «А-Серия»), “Энг чиройли гол муаллифи” (Жамолхон Ҳамидов, «Косонсойчи»), “Энг шиддатли хужумчи” (Исломхон Зокиров, «Давр 1987»), “Энг мехнатсевар футболчи” (Фарход Атаханов, «Гулистон») номинациялар бўйича қиматбаҳо совғалар ўз эгаларига топширилди.

Тадбир сўнггида Самарахон Каримовнинг фарзандлари Муяссархон Каримова сўзга чиқиб, турнир ғолибларини самимий қутлаб, тадбирни ташкил этган Жахонгирхон Хожихоновга оталари руҳини шод этганликлари учун чин дилдан ўз самимий миннатдорчилигини билдирди.

Ўтказилган ушбу хотира турнири барчанинг кўнглида илиқ таъсурот қолдирди.

Самарахон Каримов хотира турнири.

Чорак финал

2 май (сешанба)

1/4 финал

А-Серия - Богишамол - 4:3

Дортмунд - Олмазор-3:2

Давр 1987 - Косонсойчи - 4:2

Гулистон - Заковат - 3:2

1/2 финал

4 май (пайшанба)

Давр 1987 - Гулистон - 2:0

А-Серия - Боруссия Дортмунд - 3:4

3-ўрин учун бахс ўтказилмаганлиги сабабли, Гулистон ва А-Серия жамоаларига берилди.

Финал

6 май (шанба)

Давр 1987 - Боруссия Дортмунд - 4:3.

1-ўрин – Давр 1987

2-ўрин – Боруссия Дортмунд

3-ўрин – А-Серия, Гулистон.

Рустамхон Темиров

Мавзуга оид

  1. Нурсултон Назарбоев Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов замонамизнинг улуғ сиёсатчиси, узоқни кўра оладиган ва стратегик фикр юритадиган буюк шахс сифатида бутун дунёда юксак обрў-эътибор қозонган эди. Хорижий мамлакатларнинг давлат ва сиёсат арбоблари, фуқаролари у кишининг вафотини чуқур қайғу билан қабул қилди, халқимизга ҳамдард бўлди. 
     

    2016-09-13 08:11:47939
  1. Калининграддаги кўча таомлари фестивалида ўзбекча ош дамланди (фото)

    Россиянинг Калининград шаҳрида Street Food Kaliningrad 2016 шаҳар пикниги очилиш маросимида ташрифчилар учун ўзбекистонлик таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий ва «Вкусний Узбекистан» лойиҳаси иштирокчилари ош пишириб берди. Бу ҳақда ушбу лойиҳанинг Facebook саҳифасида маълум қилинди.

    2016-08-20 11:03:382256
  1. ПУШКИН ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНГАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Камолот”да меҳмонда” лойиҳаси доирасида атоқли рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ижодига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтди. 

    2016-06-06 10:59:151099
  1. Пойтахтимизда дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнир бошланди

    Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз дзюдо федерацияси, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF), қатор вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда тўртинчи бор ташкил этилаётган мусобақада дунёнинг йигирмага яқин давлатидан 135 спортчи ўн тўрт вазн тоифасида совринли ўринлар учун курашмоқда. 
     

    2016-10-07 07:53:251109
  1. Косонсойдаги мусобақада Самарахон Каримов хотирланди

    “Косонсой ёшлари жиноятчиликка қарши, ёд ғояларни қоралайди” шиори остидаги баҳслар Самарахон Каримов саъй-ҳаракатлари билан қурилган Косонсой марказий ўйингоҳида ўтказилди. Қуръа натижасига кўра, унда 16 та жамоа  тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун майдонга тушди.

    2018-05-15 21:01:141012

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz