NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғи соддалашади(ми?) 20:45 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Солиқ тизимини соддалаштириш борасида киритилган қулай ўзгаришларга кўра, 2019 йил 1 январдан эътиборан жисмоний шахслар даромад солиғининг 12 фоизлик ягона ставкаси, 12 фоизлик ягона ижтимоий тўлов ставкаси жорий этилади. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бекор қилинади.
Батафсил
Ёшлар иттифоқи менга умид ва ишонч берди 20:05 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг рамзий сертификати республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, олий таълим муассасаларининг кундузги таълимида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган 7 нафар талабага талим гранти сертификати ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил

Фойдали шартномалар

Май 28
20:28 2016
Шу йил 5-6 май кунлари Наманган шаҳридаги «Паҳлавон” спорт мажмуасида вилоят саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси бўлиб ўтди.
Тадбирнинг очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров барчани хотира ва қадрлаш куни ҳамда саноат ярмаркаси ва кооператив биржаси иш бошлагани билан табриклади.  Ўтган йиллар давомида саноат ярмаркаси ва кооператив биржа савдоларида имзоланган фойдали шартномалар натижасида қўлга киритилган ютуқлар, маҳсулот ҳажми ва сифатини яхшилаш борасида эришилган ютуқларга алоҳида тўхталди. Бу галги тадбир ҳам вилоятимиз иқтисодиётини юқора поғоналарга кўтаришига ишонч билдирди.
 Шундан сўнг ташкил этилган ярмаркани кўздан кечирди, ишлаб чиқарувчилар билан дилдан суҳбатлашди.
Саноат ярмаркасида енгил саноат, чарм-пойабзал, машинасозлик, қурилиш материаллари, озиқ-овқат ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлари кенг ўрин олгани барчани мамнун этди.
Бизга маълум қилишларича,  саноат ярмаркаси ва кооперацион биржа савдосида Андижон, Тошкент, Фарғона, Самарқанд вилоятларидаги корхона ва ташкилотлар вакиллари ҳам кенг ассортиментдаги маҳсулотлари билан  иштирок этишди. Вилоятимизда фаолият юритаётган 260 та субъект 2450 турдаги маҳсулотларини тақдим қилишди.
Тадбир давомида кўпгина корхоналар фойдали шартномалар тузишди. Жумладан, «Намтерм» шуъба корхонаси «Ўзбекистон темирйўллари» акциядорлик компанияси билан 2 миллиард сўмлик электр жиҳозлари, Уйчи туманидаги «Экстро пример бат» масъулияти чекланган жамияти «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти билан 29 миллион сўмлик аккумуляторлар, «Уйчи нотўқима саноат» шуъба хўжалик жамияти 34,4 миллион сўмлик балилланган мато етказиб бериш бўйича шартномаларга имзо чекишди.

                            Манба: «Наманган ҳақиқати» 

Мавзуга оид

  1. Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасида 1 миллиард 322 миллион долларликдан зиёд шартномалар имзоланди

    Пойтахтимизда 12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтган XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг нуфузи йилдан-йилга ортиб, дунёнинг турли мамлакатларидаги бизнес тузилмалар эътиборини жалб этмоқда. Бу бежиз эмас. Негаки, пахта бозорини янада ривожлантириш истиқболлари, пахта саноати ва унинг турдош тармоқларининг эртанги куни айнан шундай форумлар натижасига боғлиқдир. 

    2016-10-14 08:40:02847
  1. Лимоннинг фойдали хусусиятлари

    Лимон ўсимлигининг барглари, новдалари, мева қобиғидан эфир мойи олиниб, ундан озиқ-овқат, парфюмерия ҳамда фармацевтика соҳасида ишлатилади. Фармацевтика соҳасида лимоннинг эфир мойидан айрим дори-дармонларнинг таъмини яхшилашда фойдаланилади.

    2017-10-24 12:12:213466

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz