NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Футбол: U-19 аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги учун курашади

Октябрь 26
18:33 2016

Футбол бўйича Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Осиё биринчилиги саралаш турнирида уч учрашувда ўйнайди.

27 октябрь куни 19 ёшгача бўлган аёллар жамоалари ўртасида футбол бўйича Осиё чемпионати-2017 саралаш мусобақаси бошланади, хабар қилди Осиё футбол конфедерацияси расмий сайтига асосланиб  «Газета.uz».

Саралаш мусобақалари Осиёнинг тўрт шаҳри — Нанкин (Хитой), Душанбе (Тожикистон), Янгон (Мьянма) ва Ханой (Вьетнам)да бўлиб ўтади. Мезбон мамлакатлар (Хитойдан ташқари) билан биргаликда яна 11 мамлакат: Австралия, Иордания, Таиланд, Хитой Тайбэйи, Эрон, Ўзбекистон, Фаластин,Ҳиндистон, Гонконг, Қирғизистон, Шимолий Мариана ороллари жамоалари иштирок этади.

Қуръа ташлаш якунлари бўйича тўрт гуруҳ шакллантирилди. Осиё чемпионати финал қисмига фақатгина гуруҳ ғолиблари йўл олади ва сўнгги қитъа биринчилигининг энг яхши тўрт жамоаси -Япония, КХДР, Жанубий Корея ва Хитой термалари билан августда Хитойда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё чемпионатида баҳсларни давом эттиради.

Ўзбекистон термаси ўрин олган B гуруҳи саралаш ўйинлари 27−31 октябрь кунлари Душанбедаги Марказий республика стадионида бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-19 аёллар термаси Тожикистон (27 октябрь, 17:00), Гонконг (29 октябрь, 14:00), Хитой Тайбэйи (31 октябрь, 14:00) жамоалари билан баҳслашади.

Қуръа

  • A гуруҳи: Австралия, Иордания, Шимолий Мариана ороллари / 2−6 ноябрь;
  • B гуруҳи: Ўзбекистон, Хитой Тайбэйи, Гонконг, Тожикистон / 27−31 октябрь;
  • C гуруҳи: Таиланд, Мьянма, Фаластин, Қирғизистон / 20−24 декабрь;
  • D гуруҳи: Эрон, Вьетнам, Ҳиндистон / 2−6 ноябрь.

Бундан аввалроқ Ўзбекистон U-19 аёллар термаси Марказий Осиё футбол ассоциациясининг CAFA Women’s Cup халқаро мусобақасида Эрон, Тожикистон ва Қирғизистон термаларини йирик ҳисобда мағлубиятга учратган ҳолда ғолиб бўлган эди. 

Мавзуга оид

  1. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати учта мамлакатда ўтиши мумки

    Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) 13-14 октябрь кунлари Цюрихда 2026 йилги жаҳон чемпионатининг учта мамлакатда ва 40та терма жамоа иштирокида ўтказилишини муҳокама қилади.

    2016-09-07 10:59:38770
  1. Сиёсий партиялар учун семинар

    Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 20:34:59977
  1. Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди

    Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка Кубоги финалида Чилига мағлуб бўлингач, миллий терма жамоа сафида бундан буён ўйнамаслиги ҳақида маълум қилди.

     

    2016-06-27 16:51:481007
  1. Ҳамюртимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлди

    Въетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида енгил атлетика бўйича 1997-98 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида бугун учинчи кунги баҳслар ўтказилади. 

    2016-06-05 17:50:371024
  1. Ўзбекистон терроризм, экстремизм ва радикализмга қатъий курашади
    Нуфузли анжуманда ёшлар орасида терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмга қарши курашишнинг сиёсий-ҳуқуқий асослари, бу жараёнда уларнинг ролини ошириш, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлигини кучайтириш, миллатлараро ва конфессиялараро муносабатлар соҳасидаги Ўзбекистон тажрибаси каби масалалар муҳокама қилинмоқда.
    2018-06-11 19:45:021465

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz