NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

Гаров ҳақида нималарни биламиз?

Март 12
15:43 2019
Азал-азалдан гаров тушунчаси мавжуд. Эслайсизми, болалигингизда ўртоқларингиз билан бирор масалада бахслашиб қолсангиз “гаров ўйнаймизми?!” дея ишонч билан қўл ташлагансиз. У инсонларнинг бир –биридан пул ва бошқа қимматбахо буюмни қарзга олиш давридаёқ  пайдо бўлган.
 
Энди эса гаров  шартномасининг мазмун-моҳияти сақланиб қолган бўлсада, у кенгайди, бойитилди.
 
Гаров мажбуриятлар ижросини таъминлаш воситаси бўлиб қолди. Негаки, у  лафзига содиқликнинг энг ишончли усулларидан биридир.
 
Гаровнинг моҳияти шундаки, қарздор кредиторга ўз мажбуриятларининг бажарилишини таъминлашга мўлжалланган мол-мулкини беради. Гаровга  бериладиган мол-мулк ҳам қарздорга, ҳам бошқа шахсга тегишли бўлиши мумкин. Ўз мулкини гаровга қўювчи шахс гаровга қўювчи деб номланади.
 
Талаблари гаров билан таъминланадиган кредитор гаровга олувчидир. Гаров мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг кредиторга ўтишини назарда тутмайди. Гаров кредиторга фақат қарздорнинг бошқа кредиторларига нисбатан ўз талабларини гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қондириш имкониятини беради. Қарздорнинг ўз мажбуриятларини бажармаслиги ҳолатида гаровга қўйилган мулк сотилади. Тушган  пул суммасидан асосан кредиторнинг гаров билан таъминланган талаблари имтиёзли равишда қондирилади.
 
Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунида ҳақиқий бўлган ҳар қандай мажбуриятнинг: заём, банк кредити, ижара, олди-сотди, юкларни ташиш ва ҳуқуқнинг ҳар қандай субъектлари ўртасидаги бошқа мажбуриятларнинг бажарилиши гаров билан таъминланиши мумкинлиги, мажбурият эса, пул бирлигида (миллий валюта ёки чет эл валютасида) ифодаланган бўлиши лозимлиги белгилаб қўйилган.
 
Ушбу қонуннинг 4-моддасида гаров турлари ҳақида сўз юритилиб унда гаров, закалат, ипотека, шунингдек, гаров ҳуқуқи кенг тушунтириб ўтилган.
 
Яхшиси “Гаров тўғрисида”ги Қонунни ўқинг. Бу сиз учун жуда фойдали.
 
Ойбек Ҳасанов,

 Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти суди раисининг ўринбосари.

Сардор Жўрабоев,
Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманларо суди судьяси.

© namnews.uz

 

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281591
  1. 40 йиллик тарихга эга бўлган "Навбаҳор" ҳақида нималарни биласиз?

    1992 йилдан эътиборан Ўзбекистон миллий чемпионати мусобақалари ўтказиб келинмоқда. «Навбаҳор» ўшандан буён олий лига баҳсларида мунтазам равишда қатнашиб келмоқда. Таъкидлаш жоиз, “Лочинлар” чемпионатда мунтазам иштирокчиси саналган кам сонли учта жамоасидан бири ҳисобланади.

    2018-04-29 13:20:05746

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz