NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Статистика бўлимидан эслатма: Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига! 13:58 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Наманганда Ал-Хоразмий ворислари етишиб чиқмоқда 11:28 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Нуфузли фан олимпиадасида Асадулло Ғаниев ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.
Батафсил
Истеъмолчилар жамияти аралашгач Янгиқўрғондаги мактабда турникет ўрнатилди 22:39 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Тадбиркор шу вақтгача ҳеч қандай хизмат кўрсатмаган, бунинг натижасида мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Батафсил
"Перевал" вақтинчалик ёпилди 21:01 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 228-253-километрлар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли бор.
Батафсил
Ватанига жон берган мардлар асло унутилмагай 20:11 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
2000 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида террорчи гуруҳларга қарши жангда ҳалок бўлган Камолиддин Тошпўлатовнинг жасорати ҳеч қачон унутилмайди.
Батафсил

Газета ўқиган машина минсин: "Энг фаол газетхон" танлови ўтказилса...

Декабрь 27
20:11 2018

Бу ғоя “Ёш китобхон” мега-танловининг саралаш босқичларини кузатиш асносида туғилганди. “Газета керакми ёки йўқ?!” каби баҳс-мунозаралар давом этаётган бир пайтда бу таклифни эълон қилишга қарор чиқардим. Ўйлайманки, мазкур таклиф тез ойларда амалиётга жорий этилади.  

Аввало, айтиш жоиз, “Энг фаол газетхон” танловининг қамрови кенг. Танлов асосан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Журналистлар уюшмаси томонидан ташкиллаштирилади.

Муҳими, мазкур танловдан мақсад – одамларни газета ўқишга қайтариш, фаол муштарийларни рағбатлантириш, халқ маънавиятини юксалтириш, матбуот умрини сақлаб қолиш ва узайтиришдан иборат.

У қуйидаги ёш тоифаларида ўтказилади:

- 10 ёшдан - 30 ёшгача;

- 30 ёшдан - 50 ёшгача;

- 50 дан юқори ёшдагилар.

Ёки:

- Энг фаол ёш, ишчи-ходим, фахрий газетхон-журналхон;

- Газеталар тарғиботига муносиб ҳисса қўшган энг фаол маънавиятчи;

- Энг куюнчак ва фидойи газетхон;

- Кўп йиллик матбуот тахламига эга газетхон-журналхон;

- Таҳлилий ва ўқишли мақолаларни тўплаб юрган ибратли газетхон-журналхон;

- Газета обунасига самарали ёндашган раҳбар, ҳоким, муҳаррир, ижодкор;

- Босма нашрлар тарқалиши ва чоп этилишида энг намунали ишлаган почта, матбуот тарқатувчи ва босмахона...

каби махсус номинациялар бўйича тақдирлаш мумкин. Дарвоқе, танловда матбуотда фаолият юритаётганларнинг қатнашиши мумкин эмас. Шунда танлов шаффоф, ишончли, холис ва адолатли йўлга қўйилади.

Ёш тоифаларига қараб, Ёшлар иттифоқи, Маънавият ва маърифат маркази, таълим бошқармалари, касаба уюшмалари, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари асосий ҳамкорлар ҳисобланади.

 

 

Ҳудудий саралаш босқичларидан тест синови орқали етарли балл тўплаган номзодлар финалда вилоят шарафини ҳимоя қилишади. Қуйи босқичларда маҳаллий босма нашрлар, республика босқичида эса марказий газета-журналлар бўйича шартлар белгиланади. Якунда савол-жавоб ва суҳбатдан юқори натижага эришган қатнашчи “Энг фаол газетхон” дея эълон қилинади. Танлов жараёнлари телевидения орқали томошабинлар эътиборига ҳавола этиб борилади.

Ҳа, совға ҳам автомашинадан кам бўлмаслиги керак!

Фахрли ва рағбатлантирувчи ўринлар соҳибларига қимматбаҳо совғадан ташқари 5-10 номдаги газеталарга бепул обуна уюштирилади.

Бу эса ўз навбатида газеталарнинг обунасига, ўқишлилигига, матбуот соҳасининг ривожига, фуқароларнинг журналистларга бўлган ишончи ва муносабати яхшиланишига беқиёс хизмат қилади.

Танлов жараёнида иштирокчилар зарур шарт ва талабларни бажарадилар. Яъни тайёргарлик давомида ўқувчилар, талабалар, ишчи-ходимлар, меҳнат фахрийлари ва нуронийлар Ўзбекистонда, вилоятларида, туман, шаҳарларида чиқаётган газета-журналлар ҳақида маълумотга эга бўладилар, босма нашрларнинг йўналиши, ўрни, тарихи, унда фаолият кўрсатаётган заҳматкаш ходимлар, эълон қилинаётган мақолалардан хабар топадилар...

Айтмоқчи, сиз танишган юқоридаги таклиф-лойиҳа жорий йил июнь ойида интернетнинг “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги саҳифамга қўйилганди, соҳа эксперти, тажрибали тренер ва моҳир журналист Беруний Алимов уни янада оммалаштирди. Ҳатто “Менинг фикрим” республика веб-порталига ҳам жойланди. Жами 500 киши бу эзгу ғояни якдил қўллаб-қувватлади ва 200 га яқин юртдошларимиз ўз фикр-мулоҳазаларини изоҳ сифатида қолдиришди. Қуйида уларнинг айримларини келтирамиз.

Холмурод  Салимов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари:

- Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бу ажойиб ғоя ва таклифни ҳар жиҳатдан маъқуллайди ҳамда уни ўтказишга тайёр.

Шуҳрат  Ёқубов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

- Газета мутолааси маданиятнинг бир белгисидир. Босма нашрларда ишлаётган фидойи инсонларга ҳамиша таъзимдамиз. “Энг фаол газетхон” танлови матбуотчиларнинг шарафли ва машаққатли меҳнатини юзага чиқариши аниқ. Эзгу ният амалга ошишига тилакдошмиз!

Неъмат  Душаев, ёзувчи:

- Матбуотга меҳр қўйган, хонадонида бир неча йиллик газета-журнал тахламларини худди қимматбаҳо отамерос мулкдай фахр билан асраб-авайлаб, кўпайтириб келаётган газетхон оилалар бор. Танлов баҳона ана шундай ибратли вакилларимизни кашф этиш вақти келди.

Ҳусниддин  Бердиев, Оила даврасида газетаси муҳаррири:

- Жуда ўринли ва хайрли ташаббус, ғояни илгари сурганларга раҳмат. Бир овоздан қўшиламан ва ташкил этишда қатнашаман!

Гулбаҳор  Саидғаниева, Ферганская правда газетаси муҳаррири:

- Унутмаслик зарур, интернетга тўла суяниб бўлмайди, у узоқ йил архивлик қилолмайди. Қоғоз манбалари эса ишончли ҳужжат ва тарихдир. Уларда диёримизда бўлаётган жараёнлар сайқалланиб муҳрланади.

Муҳаммадали  Убайдуллаев, республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими раҳбари:

- Танловга албатта газеталар шарҳи борасида доимий ўқувчилар ва жамоатчи мухбирларни кенг жалб қилиш лозим. Даврийлиги, яъни ойда, ҳафтада бир чиқадиган газеталар рўйхатини шакллантириш ва оқилона мувофиқлаштириш даркор.

Рустам  Икромов, халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати:

- Газета мутолааси кишига ўзгача завқ, кайфият бағишлайди. Ишдан келиб ёнбошлаб газета ўқиш - энг севимли машғулотим. Бу танловни уюштириш давр талабидир. Долзарб мавзу айнан ўз вақтида кўтарилган.

Дилрабо  Набиева, Наманган шаҳридаги 34-умумтаълим мактаби директори:

- Журналистларнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид саволлар тузилиши, мақолаларга муносабат билдириш, газета-журналларнинг дизайни, қизиқарлилиги, ўқишлилиги юзасидан инновацион ғояларни татбиқ қилиш таклифи инобатга олиниши керак.

Хуршида  Нишонова, Наманган шаҳридаги 43-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси:

- Фаолиятимда ва ижодда эришган ютуқларимни ҳеч иккиланмай матбуот билан боғлайман. Чунки газета-журнал ўқиб асло кам бўлмадим, давр билан ҳамнафас юришни ўргандим. Мақола, ахборот, ҳикоя ва шеърларимни эълон қилишганида мендан бахтли одам йўқ, гўёки.

Исломжон  Мўминов, Наманган давлат университети талабаси:

- Мега танлов матбуотчиларни руҳлантиради, уларга масъулият юклайди. Бошқаларнинг эса саводини оширишга самарали хизмат қилади, дунёқарашини кенгайтиради, билимини бойитади.

Машҳура  Аҳмаджонова, ёш шоира:

- Зўр ғоя экан. “Ёш китобхон” танлови орқали китобхонлар сафи анча кенгайганди. Энди газетхонлар ҳам кўпайса, қандай яхши. Бунда нафақат ёшлар, балки катталар ҳам қамраб олингани тўғри ўйланибди.

Шунингдек, “Фейсбук” фойдаланувчиси Миролим Исажонов “Бу танлов эълон қилинибди, деб ўтказилиш муддатларини роса суриштирибман”, Ғиёсхон Умархонов “Энг кўп газета йиққанларга номзодимни қўяман”, Моҳинур Назарова эса “Мен биринчилардан бўлиб қатнашаман!” дея самимий сўзларини ёзиб қолдиришган...

Хуллас, аҳамиятли танлов Низомига ҳам, мана, пойдевор қўйилди. Энди эса таклиф, фикр-мулоҳазалар билан янада бойитиб, унинг тасдиқланиши ва ўтказилишини кутамиз!..

Орифжон  Жўраев,

журналист.

 

Мавзуга оид

  1. “Энг улуғ, энг азиз”

    Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Бадиий академия, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишланган "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий танловини эълон қилади. 

    2016-06-17 09:27:181104
  1. Маъмуржон – йилнинг энг фаол журналисти

    Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ҳар йили анъанавий турзда ўтказиб келинаётган «Йилнинг энг фаол журналисти» танлови якунланди.

    2016-06-27 14:50:521327
  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:541461
  1. Наманган ёшлар маркази: “Энг улуғ, энг азиз...” танлови

    Айни соатларда Наманган ёшлар марказида мустақиллигимизнинг 25 йиллиги олдидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним! ” ғояси асосида “Энг улуғ, энг азиз...” танловининг Наманган вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.

    2016-08-12 10:37:421649
  1. БААда тижоратчи «1» сонидан иборат машина рақами учун 5 млн доллар тўлади

    Бирлашган Араб Амирликларида тижоратчи Ориф Аҳмад ал-Заруний «1» сонидан иборат машина рақами учун 18 миллион дирҳам (4,9 миллион доллар) пул тўлади. Бу ҳақда, Gulf News’га асосланиб, Motor хабар бермоқда.

    2016-06-07 12:37:26941

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz