NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Танзила Нарбаева: Женщины - наиболее социально активная часть общества! 14:17 19/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Роль Комитета должна возрасти в совершенствовании государственной политики по развитию сектора ННО, координации усилий ННО, органов власти, бизнеса, доноров, занимающихся решением социальных вопросов (поскольку они в значительной степени имеют «женское лицо»), обеспечения инклюзивной социальной политики, контроля качества социальных услуг

Батафсил
Наманганда «Avtotest» ўқув маркази иш бошлади 19:42 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

 2017 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда юридик шахслар, яъни корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли автомобиллар ҳайдовчиларнинг бундан буён мунтазам равишда  ўз малакаларини ошириб боришлари кўзда тутилган.

Батафсил
Халқ бюджети  – у шаффофликни таъминлайди   18:43 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугунги конференциядаги  тақдимотида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурхонов бир қатор долзарб масалалар орасида Фуқаролар учун бюджет (Халқ бюджетини) тайёрлаш ва чоп этишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Халқ бюджети ўз олдига тасдиқланган давлат бюджетини оддий, халқчил тилда, минимал равишда техник иборалар ишлатилган тарзда кенг оммага тақдим этиш мақсадини ўз олдига қўйган

Батафсил
Халқни давлатдан рози қилишга  инновацияни жорий этиш Халқаро конференциянинг асосий мазмуни бўлди! 13:13 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тадбир доирасида давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажриба тақдим қилинди, шунингдек давлат сиёсатини муҳокама қилиш жараёнларида аҳолининг фаол иштирок этишини рағбатлантирувчи инновақион механизмларни жорий қилиш, кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда жамият ҳаётининг долзарб масалаларини хал этишда давлат ва жамият ўртасида ижтимоий шериклик механизмини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Батафсил
Наманган: «Дўстлик бозори»да кутубхона очилди (фото) 12:41 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Аҳолини  китобхонликка бўлган эътиборидан келиб чиқиб ташкил этилган зиё маскани 700 номдаги адабиётлар билан бойитилган.

Батафсил

Газета ва журнал ўқинг умрингиз узаяди! Китоб ўқисангиз эса ундан-да узоқ яшайсиз

Июнь 18
01:00 2017

Инсон юксак мартабага лойиқ бўлиши учун кўпроқ китоб мутолаасига киришмоғи лозим. Китобхонликка бўлган рағбат инсоннинг илмий салоҳияти юксалишида жуда ҳам муҳимдир. Шу ўринда китобхонликнинг фойдалари хусусида мулоҳазаларни айтиб ўтишлик айни муддаодир.

"Китоб мутолаа қилиш нафақат ақлан заифлашишнинг олдини олади, балки умрингизни ҳам узайтиради". АҚШдаги Йел университети тадқиқотчилари бу борада илмий изланиш олиб бориб, ана шундай хулосага келишди. Тадқиқотчилар 50 ёшдан ошган 3 635 кишини мутолаага бўлган қизиқиши борасида сўроқ қилиб,  уларни 12 йил давомида кузатишган. Олимларнинг сўзларига кўра, бир ҳафтада 3,5 соат ёки бир кунда ўртача 30 дақиқа китоб ўқиш ўлим хавфини 17 фоизга қисқартирган.

Ҳафтасига 3,5 соатдан кўп китоб мутолаа қилувчилар учун эса ўлим хавфи 23 фоизга қисқариши маълум бўлди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, китоблар "билим кўникмалари"ни ошириш билан бир қаторда "ҳамдардлик, ижтимоий идрок ва ҳиссий интеллектни ривожлантириш"га хизмат қилади. Бу эса, ўз навбатида, инсоннинг яшовчанлик хусусиятини оширади.

Газета ва журналларни мутолаа қилувчи кишилар ҳам умуман ўқимайдиганларга нисбатан кўпроқ яшашар экан. Бироқ уларнинг натижалари китоб ўқийдиганларникидан бироз камроқ бўлган.

"Китоблар ўқувчиларга фойдали маълумотларни етказади (газеталарга нисбатан) ва шунга мувофиқ, уларнинг ҳаёт давомийлиги ҳам кўпроқ бўлади", - дея изоҳ беради олим. Умумий натижаларни олганда, тадқиқот ўтказилган 12 йил ичида 33 фоиз китоб ўқимайдиган иштирокчиларнинг ҳаётдан кўз юмганлиги кузатилган, 27 фоиз китобхонлар эса узоқ умр кўришган. Шу боис тадқиқотчилар телевизор пультини ташлаб, китобларни қўлга олишни тавсия қилишади.

Китоб мутолаасига тарғиб қилишимизнинг боиси, дунёда ўзининг ақли заковати, илму ирфони билан танилган машҳур инсонлар шундай буюк мақомга етишларининг сабаби, китобга бўлган муҳаббатларидир. Бирлари китоб ёзиб машҳур бўлган бўлсалар, бирлари китоб ўқиб ва ичидаги нарсаларни ёдлаб танилганлар. Шу зотлардан бири ватандошимиз, фахримиз бўлган зот имом Бухорийдир. Ҳадис илмининг султони деган мақомга эришган бу инсон ўзларининг машҳур асарлари “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ”ни ёзиш мақсадида турли ўлкаларга сафар қилиб 14000 км йўл босганлар. Эътибор берайлик, 14000 км, кичкина масофа эмас. Шу китобни таълиф қилиш учун 600000 ҳадисларни ёдлаганлар. Бугун эса, азизлар, ушбу китобни, буюк асарни, не не машаққатлар эвазига битилган бу битикни ҳеч қандай қийинчиликларсиз биз китоб дўконларидан ёки интернетдан осонгина сотиб олишимиз мумкин. Бунинг учун биз бундай қулайликлар учун шукроналар келтиришимиз керак. Шукрона нима билан бўлади. Кўпроқ изланиш билан. Илмга рағбат билан. Китобга меҳр қўйиш билан.

Ҳиндистонда Анваршоҳ Кашмирий деган зот ўтганлар. Шу зот айтадилар: «Мен 137000 китоб ўқидим. Фаразан, агар Девбанд кутубхонасини кимдир ёқиб, кул қилиб юборса ҳам заррача парво қилмайман. Чунки у ердаги китобларнинг ҳаммасини ёдлаб олганман».  Қаранг, ўша Ҳиндистоннинг Девбанд шаҳридаги кутубхона ўша пайтда дунёда энг китоби кўп бўлган кутубхона бўлган. 137000 китоб деганда кичкина китобчалар эмас, жуда ҳажми катта асарлар бўлган. Анваршоҳ эса мана шу кутубхонадаги жамики китобларни ёддан билгани учун шу гапни айтган. Китобга бўлган муҳаббати боис, дунёнинг кўзга кўринган олимлар бу кишини дийдорига ҳарис бўлган. У киши билан сўрашиб, қўлларини ўпиш орзулари бўлган. Бу мақом, бу мартаба, бу юксак даража бу зотнинг китобга, илмга бўлган рағбатлари туфайли бўлган. Биз ҳам одамларнинг орасида ҳол сингари ажраб турадиган, обрўли, маърифатли бўлишни истасак, бу шароитларни қадрига етиб, илмимиз ривожига шижоатли бўлсак, иншааллоҳ, ўйлаган мақсадларимизга эришамиз.

Поп туманидаги "Муҳаммаджон қори"

жоме масжиди  имом-хатиби   Қодирхон Умурзақов

Мавзуга оид

  1. Рио-2016. Бектемир Мелиқўзиев финалда, Муроджон Аҳмадалиев эса бронза медали совриндори
    Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича ўтказилаётган мусобақаларида бугун яна бир спортчимиз ҳал қилувчи финал баҳсида олтин медаллар учун курашиш хуқуқини қўлга киритди.
    2016-08-19 07:54:19585
  1. Боғдорчилик ва узумчилик рентабеллигини 200-250 фоизга оширмоқчимисиз! Унда ўқинг

    Бу тадбирлар қўлланилганда, мева бутунлай сақлаб қолинади ва маҳсулот сифати 80-85 фоизга етади, бир гектар боғ ва токзордан қўшимча 1,5-2 миллион сўм даромад олинади. Ҳар бир сўм сарф-харажат эса 15-20 мартагача қайтим беради. Боғдорчилик ва узумчилик рентабеллиги 200-250 фоиз қадар кўтарилади.

    2017-06-15 03:33:363103
  1. Ундан муаммо бўлмайди! Мингбулоқда ғалла мўл

    Мен бу йил 60 ёшга тўлдим. Шу туманда туғилиб, камолга етдим. Аввалги тузум ва мустақиллик йилларидаги турмушимизни солиштирсам истиқлол берган бахт ва саодат  қадрининг қанчалик қадрли эканини янада чуқурроқ ҳис этаман. Юртимиз кундан кунга обод бўлиб, чирой очиб боряпти. Ер билан тиллашадиган фермерлар елкаси ҳам офтоб кўрди.

    2017-07-04 22:19:37638
  1. Шавкат Мирзиёевнинг узоқ кутилган Наманган ташрифи

    Президент шу пайтгача Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва Андижон вилоятларига ташрифлар уюштирди. Бу ташрифлардан сўнг  у ҳар бир вилоятда улкан ўзгаришлар юз бераётганига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Давлат раҳбари турли учрашувлар ўтказиб, амалга оширилиши лозим лойиҳалар юзасидан тавсиялар бериб келмоқда.

    2017-06-20 00:11:187289
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401334

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz