NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Самарқанд: Каттақўрғон ҳокими ва прокурори нима қилишмоқда? 00:57 22/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Каттақўрғон шаҳар прокурорининг қатор фармойишлари замирида шу ислоҳотлар билан боғлиқ муаммоларни кун ичида ҳал этиш одамларни эртанги кунга порлоқ келажагимизга ишонтириб, ислоҳотларни аввал ўзимиздан бошлашимиз лозимлигини тарғиб этиб келинмоқда.

Батафсил
Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда 13:28 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди.

Батафсил
Наманганда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди 09:42 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. 
 

Батафсил
ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ 09:50 20/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди.

Батафсил
Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ 17:33 18/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.

Батафсил

Геосиёсий кучларнинг Марказий Осиёдаги тўқнашуви: Афғонистон шимолидаги нотинчликдан кимлар манфаатдор

Май 28
23:26 2017

Марказий Осиё минтақаси азалдан йирик давлатларнинг диққат марказида бўлиб келган. Бу ҳудуднинг қулай географик жойлашуви, табиий қазилма бойликлари ва улкан меҳнат ресурсларига эга эканлиги барча даврларда империалистларни қизиқтириб келган.

Геосиёсий кучларнинг диққат эътиборидаги минтақада сўнгги пайтлардаги вазиятни кескинлашуви бу ҳудуд учун кураш ҳалида сўнмаганлигидан дарак бериб турибди. Охирги икки ҳафта ичидаги хабарларга кўра Толибон жангарилари Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятининг йирик уездларидан бири Қалъайи Золни эгаллашгани ҳақида маълумотлар мавжуд. Бу ҳудуд қўлдан қўлга ўтиб, нотинчлик гирдобида турибди. Бундан аввалроқ эса жангарилар Бадахшоннинг Зебак уездини назорат остига олганди. Бир пайтлар тамоман кучдан қолиб, деярли йўқ бўлаёзган “толиблар”нинг яна майдонга қайтаётгани ортида минтақа хафвсизлигига жиддий хавф пайдо бўлаётгани сир эмас.  Тожикистон чегараси яқинида “қора” кучларни пайдо бўлиб, ўз позициясини мустаҳкамлаётгани барчани бирдек огоҳликка чорламоқда Айнан шу масала юзасидан Тожикистон президенти Имомали Раҳмон афғон ҳамкасби Ашраф Ғани билан аввалроқ телефон орқали суҳбатлашган бўлса, Саудия Арабистонига саммит пайтида юзма юз учрагиб гаплашиб олди. Чегара ҳудуд ва Афғонистон шимолида вазиятни муҳокама қилди. Айнан шу масала юзасида мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида маъруза қилди.

Қундуз вилояти стратегик жиҳатдан ўта аҳамиятли жойлашувга эга бўлиб, айнан шу жойда минтақанинг исталга ҳудудига ўтиш имконияти берувчи йўллар мавжуд. Ўтган асрнинг 30-йилларида Туркистон миллий озодлик ҳаракати вакиллари шу ердан маскан тутиб, ўз ҳарбий ҳаракатларини мувофиқлаштириб борганлар. Бундан ташқари 1979-1989 йилги совет-афғон қарама қаршилиги даврида энг муҳим ҳарбий операциялар шу ерда ўтказилган.

Айни пайтда Афғонистонда НАТОнинг 13 минг кишилик қўшини мавжуд бўлиб, уларнинг 10 мингдан ошиғини Америка ҳарбий контингенти ташкил этади. Америкалик ҳарбий амалдорлар Суриядаги позицияларини Россияга бериб қўйишганидан сўнг, алам устида ўзлари учун янги полигон ташкил этиш масаласи устидан бош қотиришаётгани кундек равшан. Биринчидан минтақада Россиянинг таъсир доираси кучайиб бораётгани уларни қониқтирмаяпти. Шу сабаб “толиб”ларнинг бу ҳуддудаги фаоллашувидан АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсий мавқеини тиклаш нияти борлиги кўриниб турибди. Бу ердаги ҳарбий ўчоқларни аланга олиши билан Пентагон раҳбарияти АҚШ президенти Дональд Трампга Афғонистондаги контингент ошириш бўйича таклиф тайёрлагани расман маълум бўлди. Бу ҳақда мудофаа вазирлиги расмий вакили Тереза Велан баёнот берди. Унинг сўзларига кўра, киритилажак ҳарбийлар маҳаллий ҳукумат қўшинларинини жанговар тайёргарлигини ошириш билан шуғулланар эмиш. Уларнинг сони 3000 тани ташкил этиши ҳақида хабарлар мавжуд.

Ўзбекистоннинг қатъий ташқи сиёсий позицияси ҳақида гапирар экан президент Шавкат Мирзиёев “Ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик, бошқа давлатларнинг ҳарбий базалари ва объектларининг Ўзбекистон ҳудудида жойлашувига, ҳарбийларнинг чет эллардаги операцияларда иштирок этишига йўл қўймаслик давлатнинг қатъий сиёсий позицияси бўлиб қолиши, ташқи сиёсат соҳасидаги барча ҳамкорларга нисбатан очиқлик ва хайрихоҳлик руҳида, прагматик сиёсат олиб борилиши», таъкидлаганди.

Бу ҳеч қандай ташқи таъсир, Ўзбекистонни ўзи белгилаган йўлидан қайтара олмаслигини яққол тасдиқлаб турибди. Ҳар қандай “қора кучлар”га қарши тура олиш учун мамлакатимизда етарли ҳарбий салоҳият мавжуд.

Бунга яқин тарихдан кўплаб мисолларни келтириш мумкин. 1999 йил августидаги Боткен воқеаларида  Ўзбекистон Ислом ҳаракати деб аталмиш жангарилар тўдалари каллакесарларидан иборат отряд Қирғистондан Ўзбекистонга “йўлак” сўради. Қўшниларимизнинг, ташқи сиёсий кучлар таъсири остида  ўша пайтдаги ҳаракатсизлиги туфайли юзага келиши мумкин бўлган тартибсизлик миллий армиямиз аралашуви билан қисқа муддатда бартараф этилди. Боткен ва унинг атрофи жангарилардан тозаланди.

Ҳудди шундай ҳолат 2000 йил июлида ҳам юз берди. Жангарилардан Тожикистон орқали Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманига кириб келиши, Ўзбекистон ҳудудига даҳл қилиши қисқа муддат ичидаги ҳарбий ҳаракатлар натижасида бартараф этилди.

Шундай экан, ўзбек армияси ҳар қандай ташқи кучга қарши туришга қодир. Буни аскарларимизни Марказий Осиёда энг кучли дея тан олингани ҳам далолат бериб турибди. бу сиёсий ўйинлар тагида нима ётганидан қатъий назар бизнинг минтақадаги тинчликпарварлик ва тараққиёт стратегиямиз давом этади.

Анвар Икрамов

Мавзуга оид

  1. Марказий сайлов комиссиясининг онлайн мажлиси

    2016 йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг аъзолари, сайловда иштирок этувчи сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    2016-10-03 15:07:34553

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz