NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Гиламдўзлик музейи – келажак авлодга тортиғимиз бўлади

Ноябрь 03
18:05 2018
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан илк маротаба ташкил этилган “Ўзбекистонда гиламдўзлик музейини яратишнинг аҳамияти ва истиқболлари” мавзусида ўтказилган гиламлар кўргазмасида Ватанимизнинг турли ҳудудларида мавжуд қадимий ва ноёб гиламлар жамланди, дея хабар беради ЎзМТДП марказий Кенгаши ахборот хизмати.
 
Маълумки, гиламдўзлик Шарқ халқларига хос бўлган қадимий ҳунармандчиликнинг кенг тaрқaлгaн тури бўлиб, унинг ривожи узоқ асрларга бориб тақалади. Унинг қадимийлигини дунё xaлқлaри музейлaридa сaқланaётган гиламдўзлик ёдгoрликлaри, aрxеoлoгик тoпилмалaр, турли кoллекциялaр, шунингдек, тaриxий қўлёзмалaр ҳам яққол тaсдиқлaйди.
 
Гиламчилик Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистан ҳудудида жуда қадимдан ривожланган. Археологларнинг маълумот беришича, юртимиз ҳудудида милоддан аввалги I минг йилликда гиламчилик мавжуд бўлган. Айниқса, XIV aсрнинг  иккинчи ярмидa минтақамизда гиламдўзлик санъати янада кенг ривoжлaнди. Айниқса, Темурийлар даврида асосан эроний ва туркий анъана уйғунлашган, ХVI асрдан бошлаб эса  Мовароуннаҳрда дашти қипчоқ ўзбек қабилаларининг гиламдўзлик намуналари кенг тарқалган. Туркий халқлар ҳунармандлик анъаналарининг ўзаро уйғунлиги ва мутаносиблиги ўзбек миллий гиламдўзлик маданияти асосини ташкил этади.
 
Гилам тўқиш санъати асрлар давомида наслдан наслга ўтиб келаяпти. Юртимизнинг Фарғона водийси, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм вилоятларида анъанавий мактаблар сақланиб қолган ва бугун ҳам улар муваффақият билан фаолият кўрсатмоқда.
 
- Қадимий ҳунармандчилик турига мансуб бўлган гиламлардаги нақшлар  нафақат безак, балки инсоният тафаккурини юксалтирувчи, уни чуқур фалсафий қарашларга чорловчи шакллардир. Масалан, Наманган вилоятининг  қадимий гиламлари наъмунаси сифатида биз олиб борган гиламда тўртбурчак шакллар бирлаштирилган, - дейди кўргазма иштирокчиси, Поп туманида яшовчи Собиржон Шермуродов. - Ҳар бир тўртбурчак ичига туя расми туширилган. Тўртбурчак шакл бу умр, туя эса тақдирни ифодалайди. Гилам асосан тўқ қизил рангдан иборат бўлиб, туя юнгидан тўқилган. Шу боис, майин ва юмшоқ бўлишига қарамай қалин ва оғирдир.
 
Мен қадимий ва бой тарихга эга жаннатмакон юртимизда ноёб гиламлар музейини ташкил қилишнинг тарафдориман. Зеро, юксак эстетик қимматга эга бўлган миллий ҳунармандчилик наъмунаси бўлмиш гиламдўзлик келажак авлодларимиз ва юртимизга келган меҳмонларга бизнинг тортиғимиз бўлсин.
 

Мавзуга оид

  1. Ахсикент – очиқ осмон ости музейи

    Ахсикент  буюк аждодларимизнинг юксак ақл-заковати, маданиятининг  ифодаси рамзи сифатида наманганликларга ғурур-ифтихор бағишлайди. 

    2016-07-08 10:18:121286
  1. БИЗНЕСГА САЁҲАТ БИЛАН КЕЛАЖАК САРИ

    Мамлакатимизда ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ҳамда ушбу саёҳат натижасида ёшларни янги инновацион лойиҳаларини яратишга туртки бўлиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қандай йўллар билан бозор ҳамда истеъмолчиларга етказилаётганлигини ёшларга кўрсатиш мақсадида Наманган вилояти “Ёш тадбиркор” консультатив маркази томонидан "Бизнесга саёҳат билан келажак сари" лойиҳаси амалга оширилди.

    2016-07-10 14:17:311196
  1. 29 июлга ўтар кечаси «Юлдузлар ёмғири»ни кузатиш мумкин бўлади

    29 июлга ўтар кечаси июль ойининг анъанавий «юлдузлар ёмғири» — Жанубий Дельта-Акваридларини кузатиш мумкин. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

    2016-07-28 18:28:241017

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz