NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил
МИБ намунали истеъмолчиларни рағбатлантирмоқда 18:34 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}

Саидметовлар хонадонига яқинда Мажбурий ижро бюроси Наманан вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Батафсил
Президент қарорини ўқиб: Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик! 17:43 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз ижодкор зиёлилар билан учрашдию, ҳамма нарса яхшилик томон ўзгарди-қолди. Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳам, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳам муқим маошлик бўлдилар. Хизмат автомашиналари  туфайли “оёғимиз олтита” бўлиб қолди.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда нималарга эриша олди? 21:03 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлди.
Батафсил
Бузоқнинг югургани: ДХХ чегарада миллионлаб сўмлик "контрабанда"ни тўхтатиб қолди 17:53 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Юртимизга ноқонуний равишда кириб келаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган ҳар қандай маҳсулотлар ҳуқуқий органларнинг доимий назоратида.
Батафсил

Голландия университети экспертлари гул байрами арафасида Наманганга келади

Январь 29
20:08 2019
Наманган муҳандислик-технология институти томонидан таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, бу борада яқин қўшни ва хорижий давлатлардаги олий таълис муассасалари билан изчил ҳамкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
 
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
 
Давлатимиз раҳбарининг қарори ижросидан келиб чиққан ҳолда, институтимиз делегацияси яқинда бир ҳафталик амалий ташриф билан Нидерландия қироллигида бўлиб қайтдик.
 
 
Сафаримиз давомида жаҳон миқёсида катта нуфуз қозонган Гронинген университетида бўлдик. Қайд этиш жоиз, 400 йиллик тарихга бориб тақаладиган, “QS” рейтинги бўйича дунёда 110 ўринда турадиган ушбу университет кўҳна қитъанинг обрўли олий таълим муассасаларидан ҳисобланади. Университетда 30 мингдан зиёд талаба бакалавриат босқичида 60 та, магистратура бўйича 200дан ортиқ мутахассисликлар бўйича таҳсил олади. Айниқса, иқтисодиёт ва технология йўналишларига бўлган қизиқиш ва эҳтиёж катта. 
 
Дарвоқе, университет қошида Тюнинг академияси ташкил этилган бўлиб, мазкур академия билан институтимиз 2012-2016 йилларда Европа Иттифоқининг “Tempus” ва “Erasmus Plyus” дастурлари орқали лойиҳада ҳамкорлик олиб борган.
 
Ташриф чоғида Тюнинг академиясининг раҳбари Роберт Вагенаар ва лойиҳалар бўйича менежер Ингрид Ван Дер Миер билан учрашувимизда эса ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш  ҳамда уни янги босқичларга кўтариш масалалари муҳокама қилинди.
 

Амалий мулоқот давомида, шунингдек, Европа Иттифоқининг “Erasmus Plyus”, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” жамғармаси дастурларида, шунингдек олий таълим муассасаларининг ўз имкониятларидан келиб чиқиб, профессор-ўқитувчи ва талаба алмашинувини йўлга қўйиш, илмий тадқиқотлар бўйича ҳамкорлик қилиш борасида ҳам фикрлар алмашдик.
 
Тюнинг академияси экспертларининг НамМТИ ва Ўзбекистоннинг бошқа олий ўқув юртларига малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича ҳам келишувга эришилди. Ўзаро мулоқот самараси ўлароқ, Тюнинг академияси раҳбарияти шу йилнинг апрел-май ойларида Наманганга, бизнинг олийгоҳга ташриф буюриши режалаштирилди. 
 
Маълумот ўрнида, Гронинген университетига Наманган муҳандислик-технология институти томонидан бу учинчи ташриф бўлиб, 2014 йилда институт халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Нурулло Умархонов “Erasmus Plyus” дастури орқали “TuCAHEA” лойиҳаси бўйича ишчи йиғилиш ва тренингда иштирок этган. Институт олий математика кафедраси доценти Шокиржон Шоюсупов 2016 йили Гронинген университети гранти асосида математика кафедрасида ўтказилган илмий семинарларларда қатнашган.
 
Эътироф этиш жоиз, айни вақтда институт томонидан Россия, Малайзия, Жанубий Корея, Италия, Португалия, АҚШ, Голландия каби ўндан зиёд хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассалари ҳамда илмий тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди.
 
Одилжон Маматкаримов,

Наманган муҳандислик-технология институти ректори,

физика-математика фанлари доктори, профессор,

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

 

 

Мавзуга оид

  1. АФҒОНИСТОНДА РАСМИЙ АЁЛЛАР УНИВЕРСИТЕТИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

    Рула Ғани Афғонистонда биринчи “Мура” аёллар университетини очди.

    2016-06-06 11:04:061119
  1. Муфтий Усмонхон Алимов Наманганга ташриф буюрди

    Муборак Рамазон ойининг шукуҳли кунлари давом этмоқда. Бу кунлар Намангандаги тарихий бунёдкорлик ишларига янада барака киритгандай.   

    2016-06-26 13:03:442124
  1. ХХР раҳбари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

    ХХР раиси Си Цзиньпин 17-22 июнь кунлари Сербия, Польша ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.

    2016-06-14 10:00:591188
  1. Наманганликлар Шавкат Мирзиёев ташаббусига лаббай деб жавоб беришди... Гул байрами Голландия, Жанубий Корея ва Озарбайжондан меҳмонларни кутмоқда!

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг даъваткор сўзларидан сўнг Наманган вилоятида “Гул байрами”ни  ўтказиш бўйича астойдил бош қотирилди. Олдинги йиллари  гул байрами август ойининг учинчи ўн кунлигида, мустақиллик байрами шодиёналари таркибида ўтказилгани учун унинг мазмун таровати, завқи унчалик сезилмас, энг улуғ, энг азиз айём кайфиятидаги аҳоли “Гул байрами”ни қандай ўтиб кетганлигини ҳам унчалик ҳис этишолмасди.

    2017-05-26 23:37:273724

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz