NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз бешта давлати қаторида 21:21 22/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур рейтинги фуқароларнинг куч тизимларига ишончи, содир этилган жиноятлар сони ва салмоғи каби омилларга таянган ҳолда тузилади.
Батафсил
"Ёшлар қаноти" фаолларидан Тошкент шаҳар ҳокимига очиқ мурожаат! 22:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлар қаноти” фаоллари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевга азим пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойида Давлат байроғи майдонини яратиш ва унга катта ҳажмдаги флагштокни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган 18 ноябрь кунини кенг миқёсда тантанали ватанпарварлик маросими сифатида ана шу майдонда нишонлаш таклифини билдирди.
Батафсил
Наманганда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди 21:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти сузиш федерацияси раиси, вилоят прокурори Улуғбек Тошев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев сўзга чиқиб, чемпионат қатнашчиларига омад тиладилар.
Батафсил
Шавкат Мирзиёев: "Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман" 20:46 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}

Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишимиз керак. Кеча шундай топшириқ бўлди. Халқ таълими тизими кейинги 27 йил давомида барбод бўлиб борди. Ўқув дарсликлари умуман талабга жавоб бермайди. Мактаб болаларининг ўзи хатоларни топиб келяпти. Президентимиз жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш зарурлигини гапирди

Батафсил
Эълоннома 20:25 21/06/2018
Батафсил

Гулнора Каримованинг миллионлари Ўзбекистонга қайтади-ми?

Июнь 12
09:41 2018
Гулнора Каримованинг Швейцария банкларида музлатилиб қўйилган 800 миллион Швейцария франки (810 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги пулнинг бир қисмини Ўзбекистонга қайтариш масаласи ижобий томонга ҳал бўлаётганини ёзади “EurAsia Daily”, дея хабар беради “Kun.uz” сайти. Бу ҳақда “EurAsia Daily” онлайн нашрга Тошкент ва Берн ўртасидаги музокараларга алоқаси бор швейцариялик мулозим аноним шартларда маълум қилган.
“- Музокаралар анча узоқ давом этиб келмоқда. Мазкур пулларга бир неча даъвогарлар бор. Уларнинг энг биринчиси Ўзбекистон ҳукумати бўлса, иккинчиси — АҚШ ва учинчиси “Zeromax” кредиторларидир. Гулнора ва унинг гумашталари молиявий найрангларини АҚШ долларида олиб боргани, боз устига АҚШ банк тизимидан фойдаланганини даъво қилаётган Америка молия вазирлиги пулларнинг бир қисмига эга чиқиши мумкин. “Zeromax” кредиторлари ҳозирча терговга бу компаниянинг асл эгаси Гулнора Каримова бўлганини исботлаб бериша олгани йўқ, шу сабабли уларда амалда бу пулларнинг қандайдир бир қисмини бўлса-да қўлга киритиш учун имконият қолмаган”, - деган швейцариялик мулозим.
Швейцария прокуратураси жиноий иш доирасида ҳали тергов давом этаётганини важ қилиб, матбуот хизмати мазкур ишнинг тафсилотларини ошкор этишдан бош тортди. Швейцария ташқи ишлар вазирлиги федерал департаменти ҳам тергов тугамаганини рўкач қилиб, шарҳ беришни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 28 июлида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўзининг расмий сайтида Гулнора Каримованинг тақдири билан боғлиқ маълумотларни эълон қилган эди.
Ўшанда Гулнора аъзо уюшган жиноий гуруҳнинг активларини аниқлаш ва уларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича тезкор-тергов тадбирлари давом эттирилаётгани маълум қилинган эди.

Мавзуга оид

  1. ХХР раҳбари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

    ХХР раиси Си Цзиньпин 17-22 июнь кунлари Сербия, Польша ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.

    2016-06-14 10:00:59934
  1. Фарғона вилоятида Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради

    2016 йил 18 октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради. Ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолётда бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. 

    2016-10-19 20:25:31638

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz