NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Статистика бўлимидан эслатма: Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига! 13:58 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Наманганда Ал-Хоразмий ворислари етишиб чиқмоқда 11:28 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Нуфузли фан олимпиадасида Асадулло Ғаниев ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.
Батафсил
Истеъмолчилар жамияти аралашгач Янгиқўрғондаги мактабда турникет ўрнатилди 22:39 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Тадбиркор шу вақтгача ҳеч қандай хизмат кўрсатмаган, бунинг натижасида мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Батафсил
"Перевал" вақтинчалик ёпилди 21:01 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 228-253-километрлар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли бор.
Батафсил
Ватанига жон берган мардлар асло унутилмагай 20:11 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
2000 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида террорчи гуруҳларга қарши жангда ҳалок бўлган Камолиддин Тошпўлатовнинг жасорати ҳеч қачон унутилмайди.
Батафсил

Халқ қабулхоналари: бу даргоҳдан ҳеч ким норизо бўлмаслиги керак!

Январь 11
19:14 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан халқ билан яқин муносабатда бўлиш, уларнинг дарду ташвишларини тинглаш, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида жойларда Халқ қабулхоналарининг ташкил этилиши фуқороларнинг муаммо ва ташвишларининг ечимини топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қайд этиш даркор, ўтган 2018 йил давомида Президентнинг Наманган шаҳар Халқ қабулхонасига фуқоролардан 1600 та оғзаки ва ёзма мурожаат келиб тушди. Шу жумладан, 670 тасида ишга жойлашиш мақсадида, 396 тасида эса ижтимоий ёрдам каби масалалар юзасидан мурожаат қилинган.

Мурожаат қилган фуқоролардан 410 нафари ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилотлар ва муассасаларига иш билан таъминланди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқоролардан 210 нафарига эса моддий ёрдам кўрсатилишига яқиндан амалий кўмаклашилди. 480 та мурожаатда эса фуқороларга турли масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Жумладан, фуқаро Лутфулло Миразимов Наманган шаҳар “МК-11” корхонасига электрик вазифасига, фуқаро Камолиддин Хабибуллаев “Истиқлол Дизайн маркази” масъулияти чекланган жамиятига иш юритувчи вазифасига, Исомиддин Ибрагимов Наманган шаҳар “Сувоқава” шўъба корхонасига ҳайдовчи вазифасига ишга жойлаштирилди.

Ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган фуқоролардан “Алпомиш” маҳалласидан Зоҳидахон Саматова, “Бунёдкор” маҳалласидан Абдували Раҳмонов, “Олтитош” маҳалласидан Юсубжон Ўриновларга МФЙ томонидан моддий ёрдам билан таъминланди.

Президентимизнинг 2018 йил 7 июндаги қарори билан тасдиқланган “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури ижроси доирасида “Янги қурилиш” маҳалласида яшовчи фуқаро К. Турсуновага Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банк” Наманган филиали томонидан, “Шодлик” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Муаттар Валихановага “Асака” банки Наманган вилояти филиали томонидан кредит асосида тикув машиналарини сотиб олишида, “Соҳибкор” маҳалласида яшовчи фуқаро Х. Абдуллаев оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйиш мақсадида “Трастбанк” томонидан кредит олишига яқиндан кўмаклашилди. Бунинг натижасида ширинлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик корхона ташкил қилинди.

Бир сўз билан айтганда, Президентимиз томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган олижаноб ғоя Халқ қабулхона фаолиятида бундан кейин ҳам дастуриламал вазифа бўлиб қолади.

Саида Расулова,

Наманган шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази мутахассиси.

Мавзуга оид

  1. Ватан фидоий фарзандларни ҳеч қачон унутмайди

    Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Наманган вилоятида «Гўзал ва бетакроримсан муқаддас ватаним, жоним сенга фидо,Ўзбекистоним» шиори остида Наманган вилоятида бир қатор ижобий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

    2016-08-20 18:56:41788
  1. Касаба уюшмаларининг "Жамоатчилик қабулхоналари" ишга тушди

    Фуқароларнинг ижтимоий-меҳнат соҳасига оид мурожаатлари тезкор равишда кўриб чиқилиб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳал қилиниши таъминланади.

    2016-11-19 11:22:36656
  1. Россия халқ артисти Алексей Жарков вафот этди

    Таниқли санъаткор, Россия халқ артисти Алексей Жарков 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда РФ Кинематографчилар иттифоқи хабар тарқатди, деб ёзмоқда«Вести.ru».

    2016-06-07 12:29:291176
  1. Олимпиада машъаласини ким ёқади, Пелеми?

    Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле Рио-2016 машъаласини мусобақанинг тантанали очилиш маросимида ёқиши мумкин.

    2016-07-25 13:55:151054
  1. Ташкилотчилик ҳам керак, тарғибот ҳам

    Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан жорий йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинди. Ҳукуматимиз томонидан мазкур йилда амалга оширилиши лозим бўлган  Давлат дастури қабул қилинди.

    2016-07-27 08:22:55857

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz