NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

ХАЛҚ БИЛАН ҲАМНАФАСЛИК жамият тараққиёти омили

Март 25
09:53 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йилга “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб ном берилгани жамиятимизни янада демократлаштириш, бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтаришнинг энг муҳим тамойилларидан бирини белгилаб берди.

   Мазкур тамойилни ҳаётга татбиқ этиш йўлида давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 6 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг жисмоний шахс ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати фаолиятини ташкил тўғрисида” ги қарори асосида жойларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилди.

Давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий  этиш мақсадида  яратилган бу тизим халқ билан мулоқот имкониятларини янада кенгайтириш билан бирга фуқаролар учун қатор қулайликлар тақдим этди. 

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси фаолияти мисолида ҳам ўз тасдиғини топмоқда. Бугунги кунда вилоят марказидаги мазкур муассаса шаҳар ва туманлардаги 13 та Халқ қабулхонаси фаолиятига амалий-услубий кўмаклашиш, назорат ва таҳлил қилиш ҳамда мувофиқлаштиришга ҳам масъул.

Вилоят Халқ қабулхонасидан олинган маълумотларга кўра, вилоят бўйича қабулхоналар ўз фаолиятини бошлагандан буён бугунги кунгача 400 га яқин  жисмоний ва юридик шахснинг ёзма мурожаати рўйхатга олинди. Шундан 30 та мурожаат ўз ўрнида ҳал этилиб, мурожаат эгалари қаноатлантирилди ва мурожаатлар тегишли тартибда назоратдан чиқарилди. Шунингдек, оғзаки мурожаат қилган 300 дан зиёд фуқарога мурожаат қилиш тартиблари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилди.

Мурожаатларнинг изчил йўлга қўйилган таҳлили энг кўп такрорланаётган масалалар, долзарб муаммолар бўйича эътибор қаратилиши лозим бўлган йўналишлар истиқболини белгилашга ёрдам бермоқда. Жумладан, юқоридаги мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, пенсия ва нафақа таъминоти, тиббиёт каби ижтимоий соҳаларга тааллуқли муаммолар юзасидан бўлса,  фуқароларнинг ички ишлар идораларининг тергов-суриштирув ишлари натижасидан норозилиги, яъни ҳуқуқий манфаатлари ҳимояси бўйича мурожаатлар ҳам кам эмас. Ва яна таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, мурожаатларда келтирилган ҳолатларнинг салмоқли қисми мутасаддиларнинг эътиборсизлиги, лоқайдлиги ёки масъулиятсизлиги оқибатида юзага келган, яъни ўз жойида ва ўз вақтида барҳам бериш мумкин бўлган муаммолардан иборат.

Масалан, фуқаро Т.Исамитдинова Халқ қабулхонасига Наманган шаҳридаги “Navbahor Lochinlari Pfk” масъулияти чекланган жамияти томонидан олти ойдан бери 940 минг сўм якуний ҳисоб-китоб пуллари берилмаётганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма равишда шикоят билан мурожаат қилган. Мурожаат зудлик балан ўрганиб чиқилиб, унинг асосли экани аниқланди ва шикоят тақдим этилган куннинг ўзида мазкур ташкилотдан мурожаатчининг иш ҳақи олиб берилиши таъминланди. Бундан хулоса шуки, демак, корхона раҳбарияти ўз ходимининг юқори идораларга шикоят қилишигача бормай масалани ҳал этиб қўйиши мумкин эди.

Наманган шаҳридан ишга жойлаштириш масаласида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза билан мурожаат этган фуқаро М.Камалова, 57-сонли мактабгача таълим муассасасидан асоссиз ишдан  бўшатилган Р. Саиднўъмоноваларнинг мурожаатлари вилоят Халқ қабулхонаси томонидан ўрганилиб, мурожаат қилинган куннинг ўзида бири ишга жойлаштирилди ва иккинчисининг аввалги иш жойига тикланиши таъминланди. 

Бундан ташқари, фуқаро М.Абдуллаеванинг жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судининг раиси қабули масаласидаги мурожаати ўрганилиб, муаллифнинг талаби бўйича Халқ қабулхонасида суд раиси А.Рахмонов қабули ташкил этилди.   

– Президентимизнинг Халқ қабулхонаси ёрдамида ярим йилдан бери поймол қилиб келинаётган ҳақ-ҳуқуқим бир кунда ўз ўрнига қўйилди, – дейди  Т.Исамитдинова. – Бу менинг давлатимиз раҳбари олиб бораётган сиёсатга ишонч ва ихлосимни оширди. Катта-кичик барча раҳбарлардан  халқ дарди билан яшаш, ишлашни талаб қилаётган Президентимиздан ғоятда миннатдормиз.

– Ногиронлар аравачасига эҳтиёжим борлиги ҳақида Халқ қабулхонасига мурожаат қилган эдим,  – дейди Уйчи туманида истиқомат қилувчи 1-гурух ногирони Т.Ўразалиев. – Шифохонада даволаниб ётган еримга менга Президентимизнинг совғаси сифатида ногиронлар аравачасини топшириб кетишди. Халқни рози қилишни ўзига шиор қилиб олган, нуронийлар, ногиронлар каби меҳр-эътиборталаб инсонларга ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимизга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, меҳнатларининг роҳатини кўриб юришни тилайман.

Халқ қабулхонаси томонидан мурожаатларда кўтарилган масалалар ҳудудларнинг ўзида ҳал этилиши, жойлардаги Халқ қабулхоналарида мавжуд муаммоли масалалар ечимини топиши муқаррарлигини тарғиб этиш, фуқароларнинг республика ёки вилоят марказларига келиб-кетиши билан боғлиқ оворагарчиликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилган. Шунга кўра маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали Халқ қабулхоналарининг мақсад ва вазифалари, фаолияти ва унинг натижалари ҳақида аҳолига батафсил маълумотлар бериб борилмоқда.  Бу борада маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, олий таълим муассасалари, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими, халқ таълими бошқармалари “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа кўплаб давлат ва жамоат  ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Халқ қабулхоналарининг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига, Олий Мажлисга, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига, Вазирлар Маҳкамасига, давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, назорат, маҳалий давлат ҳокимияти органларига ҳамда бошқа давлат ташкилотларига ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилишга оид конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитларни яратишдан иборат эканлигини кенг тарғиб қилинмоқда. Шунингдек, худудлардаги Халқ қабулхоналари номи ва манзили, ишонч телефони рақамлари ҳамда фаолиятига доир бошқа  маълумотлар акс эттирилган тарқатма материаллар хонадонларга етказилмоқда.

– Халқ қабулхоналарининг ташкил этилиши демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлидаги жуда муҳим қадам бўлди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Собитхон Турғунов. – Қабулхона мурожаатлар асосида одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишдан ташқари ҳуқуқий онг, маданиятни ўстирувчи ўзига хос мактаб сифатида ҳам катта аҳамият касб этиши қисқа фурсат ичида маълум бўлди. Бу ерда олиб борилаётган ўзаро мулоқотлар, тушунтиришлар фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва мутасадди раҳбарларнинг масъулияти ошишига хизмат қилаяпти. Бу механизмнинг ўзига хослиги фуқароларнинг асослантирилган маълумот олиши асносида ҳуқуқий онгини юксалтирмоқда. Бундан ташқари Халқ қабулхонасига давлатимиз раҳбари ва ҳукуматининг қарор ва фармонларининг жойлардаги ижросини ўрганиш ваколати ҳам берилганки, бу жамоатчилик назорати тамойилини шакллантиришнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

    

Акрамжон САТТОРОВ.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган сурат.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги, шаҳар ва туманлардаги Халқ қабулхоналари манзиллари, телефон рақамлари ва электрон почталари ҳақида

МАЪЛУМОТ

 

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси

160115, 3-кичик туман, Қуқумбой кўчаси, 7-уй.

Телефонлар:(0-369) 226-10-00, 228-78-75,

Электрон почта: urpnvxq@umail.uz

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган шахридаги Халқ қабулхонаси

160103, Наманган шаҳар, Дўстлик шох кўчаси, 37-уй.

Телефонлар: (0-369) 227-10-00; 228-57-62.

Электрон почта:urpnamanganshxq@umail.uz

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган туманидаги Халқ қабулхонаси

160600, Наманган тумани, Тошбулоқ шахарчаси,

Мустақилликнинг 5 йиллиги кўчаси, 7-уй.

Телефонлар: (0-369) 478-10-00; 472-10-30.

Электрон почта: urpnamangantxq@umail.uz

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Норин туманидаги Халқ қабулхонаси

160400, Норин тумани, Ҳаққулобод шаҳар, Беруний кўчаси, 4-уй.

Телефонлар:  (0-369) 618-10-00; 612-15-57.

Электрон почта: urpnorintxq@umail.uz

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туманидаги Халқ қабулхонаси

160300, Косонсой тумани, Гулобод кўчаси, 2-уй.

Телефонлар: (0-369) 652-10-00; 652-49-56.

Электрон почта: urpkosonsoytxq@umail.uz

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мингбулоқ туманидаги Халқ қабулхонаси

160200, Мингбулоқ тумани, Жомашўй. шаҳарчаси,

Почта кўчаси, 1-уй.

Телефонлар: (0-369) 458-10-00; 452-11-63.

Электрон почта: urpmingbuloqtxq@umail.uz

7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Поп туманидаги Халқ қабулхонаси

160504, Поп шаҳри, Зиёратгоҳ кўчаси, 2-уй.

Телефонлар: (0-369) 438-10-00; 433-23-10.

Электрон почта: urppoptxq@umail.uz

8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тўрақўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси

160700, Тўрақўрғон шаҳар, Тўрақўрғон кўчаси, 2-уй.

Телефонлар: (0-369) 442-10-00; 442-21-00.

Электрон почта: urpturaqurgontxq@umail.uz

9.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Уйчи туманидаги Халқ қабулхонаси

160802, Уйчи шаҳарчаси, Беруний кўчаси, 3-уй.

Телефонлар: (0-369) 488-10-00; 482-11-23.

Электрон почта: urpuychitxq@umail.uz

10.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Учқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси

160900, Учқўрғон шаҳар, Дўстлик кўчаси, 4-уй.

Телефонлар:  (0-369) 468-10-00; 462-19-10.

Электрон почта: urpuchqurgontxq@umail.uz

11.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги Халқ қабулхонаси

161000, Чортоқ шаҳарчаси, Истиқлол кўчаси, 4-уй.

Телефонлар: (0-369) 418-10-00; 412-27-00.

Электрон почта: urpchortoqtxq@umail.uz

12.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чуст туманидаги Халқ қабулхонаси

161100, Чуст шаҳар, Чароғон кўчаси, 22-уй.

Телефонлар: (0-369) 428-10-00; 423-36-82.

Электрон почта: urpchusttxq@umail.uz

13.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Янгиқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси

161200, Янгикўрғон тумани, Мустақиллик кўчаси, 2-уй.

Телефонлар: (0-369) 638-10-00; 632-10-46.

Электрон почта: urpyangiqurgontxq@umail.uz

Мавзуга оид

  1. Россия халқ артисти Алексей Жарков вафот этди

    Таниқли санъаткор, Россия халқ артисти Алексей Жарков 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда РФ Кинематографчилар иттифоқи хабар тарқатди, деб ёзмоқда«Вести.ru».

    2016-06-07 12:29:291139
  1. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови
    Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон 
    Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали 
    маросимдаги маърузаси
    2016-12-09 08:58:08826
  1. Тинчлик - барқарорлик омили

    Наманган “Ёшлар маркази”да Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан давлатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги олдидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” эзгу ғояси асосида “Тинчлик ва осойишталик-барча ютуқларимиз асоси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

    2016-07-08 15:20:50972
  1. Ёшларга оид давлат сиёсати жамият ривожининг муҳим омили

    Ҳар бир давлатнинг ўз миллий байрамлари, муҳим саналари бўлади. Бироқ, улар ичида мустақиллик санасининг ўрни ўзгача.

    2016-08-24 15:32:551942
  1. Луисвиллда Муҳаммад Али билан ислом русумларига мувофиқ хайрлашув маросими бўлиб ўтди

    Афсонавий боксчи Муҳаммад Али билан ислом расм-русумларига мувофиқ хайрлашув маросими 9 июнь, пайшанба куни унинг она шаҳри — Луисвиллда (Кентукки штати) бўлиб ўтди. Маросимда 14 мингга яқин киши иштирок этди, дея хабар беради «ТАСС».

    2016-06-10 11:02:451329

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz