NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

Халқ бюджети  – у шаффофликни таъминлайди  

Январь 18
18:43 2018

Бугунги конференциядаги  тақдимотида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурхонов бир қатор долзарб масалалар орасида Фуқаролар учун бюджет (Халқ бюджетини) тайёрлаш ва чоп этишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Бу борада БМТТД ва Молия вазирлигининг  “Ўзбекистонда давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилишга кўмаклашиш”  қўшма лойиҳаси доирасида бир қатор эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда.

Лойиҳа ўз олдига бюджетни тайёрлаш тизимининг самарадорлигига, ишончлилигига ва шаффофлигига эришиш масалаларига алоҳида эътибор берган ҳолда доимий равишда салоҳиятни янада ошириш йўли билан давлат молиясини бошқариш соҳасида ислоҳотларнинг янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилиб қўйган.

Халқ бюджети ўз олдига тасдиқланган давлат бюджетини оддий, халқчил тилда, минимал равишда техник иборалар ишлатилган тарзда кенг оммага тақдим этиш мақсадини ўз олдига қўйган, - дейди  БМТТД ва Молия вазирлигининг “Ўзбекистонда давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилишга кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси  раҳбари  Файзулла Салахуддинов.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ очиқлик ва ошкоралик Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади. Давлат бюджетини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва қабул қилиш тартиботлари,тасдиқланган бюджет, давлат мақсадли жамғармалари тўғрисидаги ахборот эълон қилинишни ва уларнинг ижроси     жамият ва оммавий ахборот воситалари учун очиқлигини назарда тутади.  Ушбу тамойилнинг амалга оширилиши ушбу йилда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси  ва 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан айниқса долзарблик касб этади. Янги ташаббуслар ахборотнинг очиқ бўлишини ва Давлат бюджети ва давлат мақсадли  жамғармалари бюджетларини кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш жараёнларида фуқароларни жалб этиш механизмларини жорий этишни таъкидлайди.

Анвар Икрамов,

namnews.uz  ахборот-таҳлилий портали раҳбари

Мавзуга оид

  1. Россия халқ артисти Алексей Жарков вафот этди

    Таниқли санъаткор, Россия халқ артисти Алексей Жарков 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда РФ Кинематографчилар иттифоқи хабар тарқатди, деб ёзмоқда«Вести.ru».

    2016-06-07 12:29:291179
  1. Ўйиндан олдинги ўйлар: Матбуот анжуманида иштирок этмаган Бабаяннинг руҳий тайёргарлиги жамоамизнинг йирик ғалабасини таъминлайди!
    Самвел Бабаян Эрон билан ўйинга шу қадар жиддий руҳий тайёргарлик кўрмоқдаки, хатто бу йўлда кечаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ҳам иштирок этмади. Ўз диққат эътибори ва бор энергиясини гуруҳдаги асосий рақибга қарши ўйинга тайёрламоқда. Бу эса бугун албатта ўз натижасини беради. Етти баҳсдан бери гол ўтказмай келаётган Эрон терма жамоаси айнан бугун ўз дарвозасидан уч тўп олиб чиқса, нима дейсиз!!!
    2017-06-12 03:20:252215
  1. Олий Мажлис ҳузурида Давлат бюджети бошқармаси тузилади
    Бу Давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини кўриб чиқиш жараёнларини юқори савияда, сифатли амалга оширишда, депутатларнинг фаолияти янги босқичга кўтарилишига туртки бўлади.
    2019-01-21 16:29:47109

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz