NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак! 19:17 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади.
Батафсил
Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади 16:25 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Батафсил
Ёғ-мой ҳажмини кўпайтиришга эътибор қаратилади 14:45 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Мамлакатда муқобил ёғ-мой экинлари ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил

Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир... Бутун кучни халқ ичидан олайлик, Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!

Июль 14
06:01 2017

Даштбоғ маҳалласи. Эрта тонг. Шаҳарнинг энг аҳоли зич жойлашган ҳудудларидан бири бўлган маҳалла йиғини биноси атрофида тумонат одам тўпланган. “Ҳоким келармиш”, “Ечилмайдиган муаммонинг ўзи йўқ эмиш”, “Кам таъминланганларга ёрдам”, “Кадастр ҳужжати  йўқларига бу борада тез ёрдам бериларкан”, “20 тадан товуқ муҳтожларга бир қоп еми билан текинга берилаётган экан”... одамлар шивир-шивирларининг чеки йўқ эди.

 

 

“Йўл харитаси”га биноа амалга оширилаётган ишларнинг тўртинчи куни ўта самарали бўлди десак муболаға эмас. Шу куни ҳоким Шавкат Абдураззақов раҳбарлигидаги 1-сектор билан солиқ инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ҳакимов бошчилик қилаётган 4-сектор бирга ишлади. Бундан мақсад, халқ билан ишлаш, унинг муаммоларини ечишда секторлар  ишчи  гуруҳлари ўзаро тажриба алмашишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари маҳалланинг барча хонадонларига кириб, турмуш шароити, иш билан бандилиги, моддий даромади қанча эканлиги, тиббий ёрдам билан таъминланганлик даражаси, қўйингки қанча мезон бўлса уларнинг бар часи бўйича ҳаёт тарзини баҳоладилар. Аҳолига кенг кўламли ёрдам кўрсатилди. Муаммоларига ечим топилди.

4-ўтиш йўли  Ғирвонсой кўчаси 28-уй. Раис Боситхон Ғофуров бу хонадонда  кам таъминланган ёш оила борилигини айтганди. Айнан шу хонадонда аҳвол ўрганилганда ёшлар давлат томонидан ёрдамга муҳтож эканлиги аниқланди. Шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Нигора Аҳмедованинг 24 ёшли уй бекаси Муяссар Усмонжонова билан суҳбати узоқ давом этди. Ёш оиланинг уйи таъмирлатиб бериладиган бўлди. 4 ёшли қизалоқ Дурдона энди боғчага боради. Бунинг учун пул олинмайди. 9 ойлик чақалоққа эса керакли тиббий ёрдам кўрсатилади.  Оиланинг ошхонаси учун барча керакли жиҳозлар ҳам бериладиган бўлди.

 

 

Шукроналик ҳисси инсонни юксак чўққиларга олиб чиқади. Бу учрашувлар давомида ўз аксини топмоқда. Хонадонлар кирар, уларнинг турмуш тарзи билан танишар экансиз, руҳиятингиз чархланиб бораверар экан. Чарчаш нималигини билмайсиз, соат 7:00дан 9:45 га қадар ҳоким  17  та хонадонга кириб, унинг эгалари билан суҳбатлашди. Бу ташрифлар чоғида асосан камхарж оилалар диққат марказда бўлди. Мурожаатларга шу жойнинг ўзида ижобий жавоб берилди.

Гулбаҳор Азимова Ғирвонсой кўчасида истиқомат қилади. 2 ўғил 4 қизи бор. Хонадонга ташриф буюришимиз билан у гуруҳ аъзоларини тавозе билан кутиб олди. Оиланинг моддий аҳволи ўртача.

Ҳоким ва фуқаро суҳбати

  • Ассалому алейкум, хуш келибсизлар!
  • Ваалейкум ассалом, мен шаҳарнинг янги ҳокимиман сизлардан хабар олгани келдим.
  • Раҳмат танидим!

Тайинланганига икки кун бўлган ҳокимни оддий фуқаро, шаҳарнинг зич маҳалласининг ичидаги меҳнаткаш аёл танияпти. Бу нимадан далолат, раҳбарнинг халқ ичига кириб бораётганининг натижасидир.

  • Нима  ёрдам керак, нима сўрайсиз, бемалол айтинг!
  • Раҳмат, худога шукр. Ҳамма нарсамиз етарли! Камчиликларни аста-секинлик билан тўғрилаб оламиз. Бизни уйимизга келганингизни ўзи катта файз киритди хонадонимга.
  • Ҳамма нарса ана шу шукронада! Ким кимки шукр қилибди, унинг мақсади ва ҳаракати бўлади. Бундан натижа ҳам келади. Сизнинг ана шу ижобий ҳислатингиз бизни тўлқинлантирди. Сизга 20 та товуқ берамиз, бир ойлик еми билан.

Бу хонадондан чиқиб, рўпарадаги пастаккина эшикка кирдик. Бу эшик ортида эса ҳақиқий истеъдодни учратдик. Ҳокимни 11 ёшли Мубошер Аббосов  кутиб олди. Берилаётган саволларга дадил ва бехато жавоб берди.

  • Спорт билан шуғулланасанми?
  • Ха, боксга қатнайман.
  • Қанчадан бери?
  • Икки ойдан бери!
  • Неча марта рингга тушдинг?
  • Беш марта. Тўрттасида ютдим, биттасида қолдим

“Истеъдодларни халқ ичидан излаб топишимиз керак. Мана шундай ёшларимиз, бўлажак Осиё ва жаҳон чемпионларидир. Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб шароит яратиб беришимиз керак” – деди ҳоким.

Воқеалар ривожидан олдинга кетиб шуни айтамизки, кечқурун соат 18:30да бошланган, маҳалланинг 300 дан ортиқ аҳолиси иштирок этган якуний йиғилишда ҳоким ёш боксёр спорт анжомлари тўпламини совға қилди. Бу эътибор, бу эъзоз 11 ёшли болакайнинг хотирасида бир умр сақланиши аниқ. Шундай рағбатлар унинг келажакда улкан ютуқларига ундашини ҳаммамиз билмоғимиз лозим.

Ғрвонсой кўчасидаги 25-хонадонда уч овсин истиқомат қилишади. Ҳоким ўринбосари Нигора Аҳмедова улар билан суҳбатлашиб, соғлом турмуш тарзи ҳақида тушунчалар берди. Маъмура Тожибоева ва 2 ёшли қизчаси Мадина Тоҳироваларни тиббий кўмакка муҳтож деб топди. “Сизнинг қонингиз кам синглим, анимия аломатлари бор. Сизга уй шифокори боғлаб,  шу ерда даволанишингизда ёрдам берамиз. Қизчангизнинг ривожланиши ҳам қаноатланарли эмас. У ҳам витаминлар ва даъвога муҳтож”, - деди Н.Аҳмедова.

Азимжон Жакбаралиев, Зуҳрахон Қодировалар оилаларига ҳам 20 тадан товуқ берилди. Пенсиясида муаммоси борларнинг иши ижобий ҳал этилди. Ёнғиндан уйи катта зиён кўрган Абдураҳмон Ғофуров холидан хабар олиниб, унга уйни таъмирлашда фонер билан ёрдам берилиши таъкидланди.    

Чўлпон айтганидек,

 Бутун кучни халқ ичидан олайлик,

Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!

Бунда хислат ва ҳикмат кўп. Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев халқни рози қилиш ҳақида раҳбарларга бежиз қатъий кўрсатма бермаганларига яна бир бор амин бўляпмиз.

Анвар ИКРАМОВ.

 

Мавзуга оид

  1. Президент қарорини ўқиб: Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик!
    Президентимиз ижодкор зиёлилар билан учрашдию, ҳамма нарса яхшилик томон ўзгарди-қолди. Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳам, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳам муқим маошлик бўлдилар. Хизмат автомашиналари  туфайли “оёғимиз олтита” бўлиб қолди.
    2019-02-15 17:43:13363
  1. Россия халқ артисти Алексей Жарков вафот этди

    Таниқли санъаткор, Россия халқ артисти Алексей Жарков 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда РФ Кинематографчилар иттифоқи хабар тарқатди, деб ёзмоқда«Вести.ru».

    2016-06-07 12:29:291222
  1. Дубайдаги энг катта ёпиқ паркни Шайх Муҳаммаднинг ўзи расман очиб берди

    БАА вице-президенти ва бош вазири, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум дунёдаги энг катта ёпиқ парк бўлмиш IMG Worlds of Adventure текширувини шахсан амалга оширди. UAE Inside нашри бу ҳақида маълум қилди

    2016-09-01 15:33:57991
  1. Хиёбон, музей ва хорижий тиллар мактабини ўз ичига олган Ибрат мажмуасида қизғин бунёдкорлик

    Аввалги боғ ўрнида ёдгорлик хиёбони ташкил этилиб, унга Ибрат ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилган, хорижий тилларни ўрганишга ихтисослаштирилган икки қаватли махсус мактабнинг иккинчи қаватида бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда. Бундай кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларига 12 миллиард сўм маблағ сарфлаш кўзда тутилган бўлиб, ҳозиргача 5 миллиард сўмдан зиёд маблағ ўзлаштирилди.

    2017-06-07 00:09:22938
  1. «Ҳасанбойнинг ғалабасидан сўнг бутун маҳалла кўчада». Олимпиада чемпиони Дўстматовнинг хонадонида

    Ҳасанбой Дўстматов 49 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга кўтарилиб, Ўзбекистоннинг Рио—2016 ўйинларидаги биринчи, мамлакатнинг Олимпиадалардаги олтинчи медалини қўлга киритди.

    2016-08-15 08:43:24915

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz