NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил
"Тонировка" масаласида қарор қабул қилинди 18:34 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил

Халқ оғирини енгил қилиб, даҳмазаларни камайтираётганлар

Июнь 17
00:49 2017

Нодира номидаги ахборот кутубхона марказида «Электрон ҳукумат» тизими доирасида жорий этилган «Лицензия» ахборот тизимлари комплексида ишлаш бўйича ўтказилган семинар-тренингда шаҳар ва туман ҳокимликларининг лицензияловчи ва рухсат берувчи комиссия котиблари иштирок этдилар.

Тадбирни Наманган вилоят ҳокимлиги компьютерлаштириш маркази раҳбари Бахтиёр Охунбобоев очди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот-технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази бўлими бошлиғи Шерзод Нортожиев иштирокчиларга соҳада олиб борилаётган ишлар, келгусидаги истиқболли режалар, амалга оширилиши керак бўлган вазифалар хусусидаги фикрларини баён этди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 1 февралдаги «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида «Электрон ҳукумат» тизими доирасида «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси яратилди. Хусусан, вилоятимизда мазкур тизим мажмуасида алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган, нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш, чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш соҳасидаги нодавлат таълим муассасаларининг фаолияти билан шуғулланиш учун, ташқи рекламани жойлаштиришга рухсатнома ва лицензияларни киритиш ишлари якунига етказилган.

Қолган лицензия фаолияти турлари, хусусан, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси, ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш бўйича рухсатнома бериш ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларининг кўчма савдо фаолиятини амалга оширишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш ва нотўғри фойдаланилган ерларни қайта рекультивация қилиш учун рухсатнома ва лицензиялар реестрини электрон шаклда киритиб бориш ишлари якунига етказилмоқда.

Семинар амалий кўринишда бўлиб, унда «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси реестрига киритиш жараёни кўрсатиб берилди.

- Бугунги тадбир «электрон ҳукумат» тизимида ишлаш борасидаги амалий билим ва кўникмаларимизни янада мустаҳкамлади. Лицензиялаш тизимининг жорий этилиши мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, айниқса, тадбиркорлар учун ҳам қулайликлар яратди. Айни кунда вилоятда 164 та АЁҚШ, 15 та мой алмаштириш пунктлари фаолият кўрсатаётган бўлса, улар ҳақидаги лицензиялаш реестри маълумотлар базаси шакллантирилди, - дейди «Ўздавнефтгазинспекция» вилоят бўлими бошлиғи Дилшод Жўрабоев.

Семинарда иштирокчилар ўзаро тажриба алмашдилар ва истиқболдаги вазифаларни белгилаб олдилар.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА

Мавзуга оид

  1. Халқаро даражадаги спорт юристи дипломини черковда қабул қилиб олган Санъат Шарипов бу борада биринчи ўзбекистонлик бўлди

    Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Санъат Шарипов халқаро даражадаги спорт юристи дипломини қўлга киритди.

    2016-09-23 16:30:43585
  1. Россия халқ артисти Алексей Жарков вафот этди

    Таниқли санъаткор, Россия халқ артисти Алексей Жарков 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда РФ Кинематографчилар иттифоқи хабар тарқатди, деб ёзмоқда«Вести.ru».

    2016-06-07 12:29:29971
  1. Мирзиёев метангаз нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатма берди ва бу орқали нафақат ҳайдовчилар, балки фермерларнинг ҳам оғири енгил бўлади!

    Албатта метангазнинг арзонлашиши ҳайдовчилар учун қулайлик яратиб қолмай, фермер хўжаликлари учун катта манфаат келади. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, газ билан юрадиган транспорт воситаларини кўпайиши ва дизель ва бензинга бўлган талабни камайтиради. Бу эса ўз навбатида ушбу ёқилғи нархларини арзонлаштиради. Бу ёқилғилар эҳтиёжди балан қишлоқ хўжалиги техникаларини арзон таъминоти вужудга келади. Фермерларни оғири енгиллашади.

    2017-06-25 13:12:453795

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz