NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

ХАЛҚ ОВОЗИ – ХАЛҚ ҲУРМАТИДИР Уни суистеъмол қилишга ҳеч бир депутат ҳақли эмас!

Декабрь 28
14:22 2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларига Мурожаатномасини диққат билан тингладим. Ҳаққонийлиги, таҳлилий-танқидий фикрларга бойлиги, реал ҳаётни акс эттирганлиги билан халқимиз ва жаҳон ҳамжамиятининг эътирофига сазовор бўлаётган ушбу Мурожаатнома мени ҳам тўлқинлантириб юборди.

Унда таъкидланган жуда кўп масалалар ҳақидаги Президентимизнинг мулоҳазаларини тинглаган ҳар бир киши у инсоннинг оддий халқ ичида эканлиги, халқ дардини юракдан ҳис эта олиши, халқига меҳри-муҳаббати чексиз эканини англайди.

Мен - депутатман. Президентимизнинг парламент, депутат ва сенаторларнинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмай айтган холисона фикрлари, айниқса, «…депутатлар, сенаторларимиз уйғониши керак, бу – ҳаёт талаби, деган гаплар гаплигича қолиб кетди. Яна бир бор айтаман, кутилган амалий натижа йўқ», деган сўзларида ҳаёт ҳақиқати акс этган.

Тан олишимиз керак, жуда кўп одамлар, оддий одамлар ўз сайлов участкаси, округидан шаҳар, туман ва вилоят кенгашларига депутат этиб сайланганлар кимлар эканини билмайди. Депутат ҳам депутат бўлиб сайланганидан кейин бирон марта бўлсин ўзига депутатлик мақомини берган ўша ҳудуд, ўша инсонлар ҳузурига бормаган. Улар билан бирон марта бўлсин юзма-юз суҳбатлашмаган, муаммоингиз борми, бўлса айтинг, ҳал этишга кўмаклашиш учун менда ваколат бор, ахир сизлар мени шунинг учун сайладингизлар, демаган.  Аҳвол худди шундай, лекин ўша депутатнинг қалин-қалин папкалари бор, уларда худдики депутатликни қойиллатиб бажариб қўймоқда…

Биз қонунлар қабул қилаяпмиз. Аммо бу қонунлар ва қонуности ҳужжатлар моҳиятини оддий халқ тушунмаса, моҳиятини англамаса, керак пайтида ундан фойдалана олмаса, унинг халққа нима кераги бор? Бир туманнинг ёки шаҳарнинг истаган маҳалласига киринг-да, ўнта эшикни қоқиб, сизга пешвоз чиққан инсондан бирон-бир қонун ҳақида сўранг. Қандай жавоб олишингиз кундек равшан. Бу одамларнинг аксарияти елка қисиб қўя қолишади.

Бу жуда аянчли ҳолат эмасми? Президентимизнинг куйиниб сўзлашларида жон бор дегани эмасми? У киши таъкидлаган «қонуннинг бирдан-бир манбаи ва муаллифи том маънода халқ бўлиши шарт» деган гаплар эса ана шундай ҳолатларнинг сир эмаслигини кўрсатади. Демак, эндиликда «ҳар бир қонун лойиҳаси юзасидан фикр ва таклифларни қуйидан – фуқаролардан, жойлардаги халқ депутатлари Кенгашларидан олий тартибини кенг жорий этиш зарур. Қонунларни қабул қилиш жараёнида уларни аҳоли ўртасида ҳар томонлама муҳокама қилиш тизимидан самарали фойдаланишимиз керак».

Мурожаатномада Шавкат Миромонович барча соҳаларда вазиятни ҳар томонлама ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун таъсирчан чоралар ишлаб чиқишда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада кучайтириш кераклигига эътибор қаратиб, «бу жараёнда ҳам рақамлар кетидан қувиш амалиётидан воз кечиш лозимлигини, қоғозда юзлаб масалаларни ҳал этгандан кўра, амалда бир нечта муаммони ҳал қилиб берсангиз, одамлар сизлардан рози бўлади. Энг муҳими, ҳаётдаги ўзгаришларни халқимиз билиши, давлат ҳокимияти тизимида ҳақиқатда ўз вакили борлигини сезиши керак. Бўлмаса, барча ишларимиз, тадбирларимиз зое кетади», деган фикрларни баён этдилар.

Мен маҳаллаларда кўп бўламан. Бир сафар касби новвой бўлган отахондан эшитган сўзларимни унутолмайман. У кишидан ўтган сайловда кимни, нима учун депутат этиб сайлаганлари ҳақида сўраганимда, шундай жавоб берган: «Депутатлик – расмиятчилик дегани-да. Ўтган йили маҳалламиздан бир бадавлат йигит ўз пулига кўчаларимизни асфальт қилдирди. Уни роса дуо қилдик. Аммо бир пайт қаердандир бир одам келиб, мен депутатман, деди. Уни шу пайтгача кўрмаган эдик. Эртаси куни уни телевизорда оғиз кўпиртириб, «фалон маҳалланинг фалон километрлик лой кўчасини асфальт қилинишига эришдик», деяётганини эшитиб, депутат деганидан хафсаламиз пир бўлди. Бу ҳолни халқда қўпол бир ташбеҳи бор-ку, аммо айтиш ноқулай…»

Бу воқеанинг изоҳи ўзингизга ҳавола, муҳтарам замондош.

2017 йилни «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб номладик ва шу муносабат билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонага қисқа вақт ичида мурожаатлар дўлдек ёғилиб кетди. Бу нима эди? Бу - халқ дардини айтишига, муаммосининг ечимини топишига бир имкон эди. Демак, шу пайтгача халққа бундай имкон берилмаган. Ахир, халқ дардини тинглагувчилар – бизлар – депутатлар эмасмидик? Бизни бежиз «халқ депутатлари» деб аташмайди-ку?

Бир сўз билан айтганда, юқоридаги Мурожаатнома кўзларимизни очиши, сергак торттириши, асл вазифамиз, бурчимизни англатиши керак ва шундай бўлиши шарт. Биз депутатлар билдирилган фикрлардан тўғри хулоса чиқариб, фаолиятимизда кескин ўзгариш ясамасак, халқ бизга қайта ишонмайди ва овоз бермайди.

Маъруфхон МЎМИНОВ,
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати.
 

 

Мавзуга оид

  1. Ватан фидоий фарзандларни ҳеч қачон унутмайди

    Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Наманган вилоятида «Гўзал ва бетакроримсан муқаддас ватаним, жоним сенга фидо,Ўзбекистоним» шиори остида Наманган вилоятида бир қатор ижобий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

    2016-08-20 18:56:41668
  1. Адҳам Икромов: Суюнчи пулини туғуруқхона ходимларига эмас, меҳрибонлик уйларига беринг. Шифокорларнинг эса маошини ошириш керак

     туғуруқхоналарда янги чақалоқ туғилганда шифокорларга бериладиган «суюнчи пули» ҳақида берилган саволларга Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов жавоб берди.

    2017-02-09 16:03:352412
  1. Россия халқ артисти Алексей Жарков вафот этди

    Таниқли санъаткор, Россия халқ артисти Алексей Жарков 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда РФ Кинематографчилар иттифоқи хабар тарқатди, деб ёзмоқда«Вести.ru».

    2016-06-07 12:29:291002
  1. Лола Каримова-Тиллаева отаси Ислом Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан уни ёдга олди
    Лола Каримова-Тиллаева отаси, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан Facebook саҳифасида уни ёдга олди.
    2017-01-30 10:40:52491

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz