NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Халқаро ноширлар ассоциацияси Ўзбекистонга қизиқиш билдирмоқда

Октябрь 14
17:32 2018
Айни кунларда Германиянинг Франкфурт шаҳрида давом этаётган “Frankfurter Buchmesse” халқаро китоб кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори, делегация раҳбари Лазиз Тангриев Халқаро ноширлар ассоциацияси (IPA) бош котиби Хосе Боргинио билан учрашди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
 
Халқаро ноширлар ассоциацияси миллий, минтақавий нашриёт уюшмаларининг дунёдаги энг йирик ташкилотидир. Ассоциация 1896 йили Франциянинг Париж шаҳрида ташкил  топган. Унинг бош қароргоҳи Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган. Африка, Осиё, Австралия, Европа ва Америка қитъаларининг 60 дан зиёд мамлакатида фаолият юритаётган 80 га яқин ташкилот унинг аьзоси ҳисобланади.
 
Уюшма 5 миллиард 600 миллиондан ортиқ харидорни қамраб олган йирик бозорга эга. Ташкилот аъзолари ушбу бозорларда ўзларининг минглаб матбаа маҳсулотларини намойиш этиб боради. Шунингдек, ассоциация саводхонликни кенг тарғиб қилиш, мутолаани рағбатлантириш ҳамда жаҳон ноширларининг ўзаро тажриба алмашиши, савдо-сотиқ қилиши учун қулай шароит яратиш билан ҳам шуғулланиб келади.
 
- Бугун Ўзбекистонда ноширлик соҳасини ривожлантиришга Президентимиз томонидан жуда катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада ўнлаб фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ассоциацияга аъзолик орқали ўзбек ноширлари миллий адабиётимизни дунёга танитиш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш имконига эга бўлади, - деди Лазиз Тангриев.
 
Учрашувда Ўзбекистон ноширларини “IPA”га аъзо бўлиши билан боғлиқ ишларнинг ҳолати бўйича маълумотлар алмашилди. Ташкилотда юртимиз ноширлари номидан Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси иш олиб бориши маълум қилинди.
 
Биз юртингизда сўнгги икки йил ичида рўй берган ўзгаришлардан мамнунмиз. Айниқса, сўз ва матбуот эркинлиги, муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилаётгани қувонарли. Шу боис биз Ўзбекистонни МДҲ давлатлари орасида биринчилар қаторида ташкилотимизга аъзо бўлишини ижобий баҳоламоқдамиз, - дея таъкидлади Хосе Боргинио мулоқот якунида.

Мавзуга оид

  1. ХХР раҳбари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

    ХХР раиси Си Цзиньпин 17-22 июнь кунлари Сербия, Польша ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.

    2016-06-14 10:00:591086
  1. Ўзбекистонда илк марта Халқаро бокс ассоциацияси АIBА йиғилиши бўлиб ўтди

    Тошкентдаги Халқаро бизнез марказда Бутунжаҳон бокс ассоциацияси АIBАнинг йиғилиши бўлиб ўтди. Ташкилот илк марта халқаро йиғилишни Ўзбекистонда ўтказмоқда.

    2016-07-15 16:09:15868

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz