NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси чорлайди

Октябрь 04
15:38 2016

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 8 июндаги “XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтади. 

Мазкур халқаро тадбирни ташкил этишда мамлакатимиз билан Халқаро пахта ассоциацияси, Пахта бўйича халқаро консультатив қўмита, “Cotton Outlook” халқаро агентлиги ва Халқаро тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар федерацияси сингари халқаро ташкилотлар доимий ҳамкорлик қилиб келаётир. 

Бу йилги ярмарка “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси, “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Товар-хомашё биржаси, “Сифат” маркази ва бошқа тузилмалар томонидан ўтказилади. 

Биринчи Президентимиз ташаббуси билан 2005 йилда илк марта ташкил этилган ярмарка дунё пахта ва тўқимачилик саноати мутахассислари, олимлар, енгил саноатнинг йирик корхоналари ва савдо компаниялари вакиллари кутадиган нуфузли форумлардан бирига айланди. Давлатимиз раҳбарининг биринчи ярмарка иштирокчиларига йўллаган табригида шундай дейилган эди: “Ишончим комилки, мазкур ярмарка ўзбек пахтасини экспорт қилиш борасида Ўзбекистоннинг ва ҳамкорларимизнинг узоқ муддатли манфаатларига мос келадиган янги, самарали воситаларни ривожлантиришга, истиқболда янада ишончли, барқарор иқтисодий муносабатлар ўрнатиш учун мустаҳкам асос яратишга хизмат қилади”. 

Шу пайтгача бўлиб ўтган ярмаркалар тарихига назар ташласак, бу режаларнинг барчасига эришилгани аён бўлади. Ярмарка жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчиларни жалб қилмоқда. Пахта толаси ва тўқимачилик маҳсулотларини сотиш бўйича бозор механизмларини янада ривожлантириш, Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ҳамда уларнинг хорижлик ҳамкорлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 

XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг асосий тадбирлари “Ўзэкспомарказ”нинг кўргазмалар залида ўтказилади. Ярмарка доирасидаги конференциялар ҳамда мулоқотларда жаҳон пахта ва тўқимачилик бозорининг етакчи вакиллари томонидан Ўзбекистон ва дунёда пахта толаси ишлаб чиқариш, савдо ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтириш каби кўплаб масалалар муҳокама қилиниши ва ўзаро манфаатли шартномалар имзоланиши кутилмоқда. 

Биринчи ярмаркага жаҳоннинг 30 давлатидан 170 компания ва фирма вакиллари ташриф буюрган бўлса, бу йил 45 дан ортиқ мамлакатнинг икки мингга яқин вакили келиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон халқаро бозорда нафақат юқори сифатли саноатбоп пахта толаси етиштирувчи мамлакат, балки уни кафолатли етказиб берувчи ишончли ҳамкор сифатида ҳам танилган. “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясидан маълум қилишларича, тизимдаги пахта тозалаш корхоналари изчил модернизация қилинмоқда, ишлаб чиқаришга инновацион ишланмалар кенг татбиқ этилмоқда. Бунда пахта хомашёсини қабул қилишдан бошлаб, уни қайта ишлаш, сақлаш ва сотишгача бўлган барча жараёнда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида электрон ҳисобот ва назорат тизимини яратиш ва жорий қилишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Бир қатор пахта тозалаш заводларида модернизациялаш лойиҳалари муваффақиятли бажарилди, бу, ўз навбатида, ишлаб чиқариш қувватларини кескин ошириш, тола сифатини янада яхшилаш имконини берди. 

Заминимизда етиштирилган хомашёни чуқур қайта ишлаш, қўшимча қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш тизимда олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан биридир. Шу мақсадда соҳага чет эл инвестициялари жалб этилиб, ҳар йили кўплаб замонавий корхоналар барпо қилинмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон етиштирилган пахтанинг 44 фоизини қайта ишлаш қувватларига эга. 

Ҳозир кўплаб енгил саноат корхоналари “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик компанияси тизимида бирлашган. Уларда ишлаб чиқарилаётган турфа хилдаги тайёр кийим-кечаклар “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи билан дунёнинг 45 дан ортиқ мамлакатига экспорт қилинмоқда. Бу жараёнда Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси муҳим бозор вазифасини ўтаётир. Соҳани янада ривожлантириш мақсадида 2015-2020 йилларда модернизация ишларини бажариш учун 1 миллиард доллар маблағ ажратилмоқда. 

Жаҳоннинг тўқимачилик ва енгил саноати тараққий этган давлатлари вакиллари 12-13 октябрь кунлари Тошкентда яна жам бўлади. Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси пахта толасини экспорт қилишнинг бозор механизмларини ривожлантириш, Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ва хорижлик ҳамкорлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

 
Сайёра Шоева, ЎзА

Мавзуга оид

  1. “Ўзэкспомарказ”да I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси очилди

    Президентимиз Ислом Каримовнинг 2016 йил 1 июндаги Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ташкил этиш ва уни ҳар йили ўтказиб туриш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан ташкил этилган мазкур ярмарка Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси, “Ўзагроэкспорт” ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

    2016-07-13 07:44:501916
  1. Партия ёш ижодкорларни танловга чорлайди!

    Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тасарруфидаги “Ёш ижодкорлар” ташкилоти вилоят бўлими ҳамда “Ёшлар нигоҳи” газетаси таҳририяти ҳамкорликда танлов эълон қилади.

    2018-05-19 14:52:09922
  1. Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасида 1 миллиард 322 миллион долларликдан зиёд шартномалар имзоланди

    Пойтахтимизда 12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтган XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг нуфузи йилдан-йилга ортиб, дунёнинг турли мамлакатларидаги бизнес тузилмалар эътиборини жалб этмоқда. Бу бежиз эмас. Негаки, пахта бозорини янада ривожлантириш истиқболлари, пахта саноати ва унинг турдош тармоқларининг эртанги куни айнан шундай форумлар натижасига боғлиқдир. 

    2016-10-14 08:40:02841

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz