NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал суммаси камайтирилди 17:16 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Батафсил
Бургут чемпион бўла оладими? 16:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Финал жуфтликларида 61 килограмм вазн тоифасида Бургут Ҳожибоев самарқандлик Меҳрож Мавлоновга, энг оғир вазн тоифасида (+90) эса Ғайбулло Қўчқоров Қорақалпоғистон Республикаси вакили Ренат Раҳимовга қарши чемпионлик унвони учун рингга чиқадилар.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" маркази қорайтирилган ойнак учун тўловлар ўта қимматлигини билдирди 20:12 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Пуллик рухсат бериш тизими мавжуд бўлган мамлакатлардан қўшни Қирғизистонда транспорт воситаси орқа ва ён орқа ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат олиш учун тўлов бир йилга 200 АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тожикистонда бир йилга 310 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилиши белгиланган. Бу эса Ўзбекистонда таклиф этилаётган тўлов миқдори билан таққослаганда Қирғизистондан деярли 20 бараварга, Тожикистондан қарийб 7 бараварга қиммат дегани.
Батафсил
Наманганда техник-амалий спорт турлари ривожланмоқда 19:47 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Учқўрғон тумани картадромида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ўтказилган картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги ғолиб-совриндорлари аниқланди.
Батафсил
"Yoshlar-kelajagimiz" давлат дастури ижросига киришилди 19:25 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича барча қулайликларни яратиб бериш лозим. Бунга кўра, 5 кунлик амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ва йўл қўйилган хато-камчиликлар кўриб чиқилиб, жойларда ҳал этилмаган масалалар юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди.
 
Батафсил

Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасида 1 миллиард 322 миллион долларликдан зиёд шартномалар имзоланди

Октябрь 14
08:40 2016

Пойтахтимизда 12-13 октябрь кунлари бўлиб ўтган XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасининг нуфузи йилдан-йилга ортиб, дунёнинг турли мамлакатларидаги бизнес тузилмалар эътиборини жалб этмоқда. Бу бежиз эмас. Негаки, пахта бозорини янада ривожлантириш истиқболлари, пахта саноати ва унинг турдош тармоқларининг эртанги куни айнан шундай форумлар натижасига боғлиқдир. 

Ярмаркада 550 минг тонна ўзбек пахта толасини сотиб олиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 1 миллиард 322 миллион доллардан зиёд миқдордаги шартномалар имзоланди. Бу жаҳон бозорида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган пахта толаси ва тўқимачилик маҳсулотларига талаб юқорилигини намоён этди. 

Анжуманда юқори сифатли пахта толасини етиштириш ва савдо қилиш, бу йўналишдаги самарали ҳамкорликни кенгайтириш ва тармоққа тегишли бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди, музокаралар олиб борилди, ўзаро манфаатли шартномалар тузилди. Унда 40 дан зиёд мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари, эксперт ва мутахассислари иштирок этди. Хитой, Россия, Европа Иттифоқи давлатлари, Япония, Бангладеш, Бирлашган Араб Амирликлари, Корея Республикаси вакиллари шулар жумласидандир. 

Жаҳон пахта бозоридаги талаб ва таклифнинг кўп йиллик таҳлили Ўзбекистон ушбу бозорнинг энг йирик иштирокчиларидан бири эканидан далолат беради. Мамлакатимизнинг бу борадаги салоҳияти мунтазам ортиб бораётир. Ўзбекистонда нафақат пахта толаси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари юксалмоқда, тўқимачилик саноати ҳам изчил ривожланмоқда. 

Ушбу йирик халқаро анжуман йилнинг энг қулай вақти, яъни навбатдаги пахта ҳосилининг йиғим-терим даври авжига чиққан ва пахта бозорида олди-сотди савдолари фаоллашадиган пайтда ўтказилаётгани ҳам бежиз эмас. 

Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, маҳаллий хомашёга асосланган тўқимачилик саноати тадбиркорликнинг энг самарали йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу боис хорижий ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистон тўқимачилик саноатига инвестиция сарфлашдан манфаатдордир. Мисол учун, бугунги кунда “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти тизимида 400 дан ортиқ корхона фаолият юритаётган бўлса, уларнинг 200 дан зиёди қўшма корхоналардир. “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи билан тайёрланаётган турли кийим-кечаклар дунёнинг элликдан ортиқ мамлакатига экспорт қилинмоқда. Табиийки, бу жараёнда Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси муҳим бозор вазифасини ўтаётир. 

4 (3).JPG 

– Пахта толаси ва ундан тайёрланган калава, мато ва бошқа маҳсулотлар билан танишдик, – дейди Италиянинг “Studio Rissardo Zanon” компанияси раҳбари Риккардо Занон. – Уларнинг сифати ҳам, нархи ҳам маъқул. Ярмаркада намойиш этилаётган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган кўплаб турдаги тўқимачилик маҳсулотлари мамлакатингизда енгил саноат соҳаси изчил ривож топаётганидан далолат беради. Биз Ўзбекистон пахта толаси ва ундан тайёрланган маҳсулотлар экспортини йўлга қўйишга аҳд қилдик. Тошкентда компаниямиз ваколатхонасини очишни мўлжалламоқдамиз. 

Экспорт географиясини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган изланишлар туфайли янги бозорлар кашф қилинмоқда. Ўзбекистон тўқимачилик корхоналарининг хорижда қирқдан ортиқ савдо уйлари ташкил этилган. 

Ярмарка иштирокчилари Тошкент вилоятидаги “Ўзбекистон” пахтани қайта ишлаш заводи, “UzTex-Chirchiq” қўшма корхонаси ва “Тошкент Тола” пахта терминали фаолияти билан яқиндан танишиб, Ўзбекистонда пахтачилик ва тўқимачилик саноати изчил ривожланаётгани, соҳага энг замонавий технологиялар жорий этилаётганининг гувоҳи бўлди. 

– Германия, Италия, Туркия каби давлатлар етакчи компанияларининг замонавий, ресурстежамкор технологиялари билан жиҳозланган корхонамизда йилига 10 миллион дона трикотаж маҳсулотлари тайёрланади, – дейди “UzTex-Chirchiq” қўшма корхонаси директори Отабек Асадуллаев. – Калава ип, бўялган мато, тайёр кийим-кечакларнинг сифати юқорилиги боис ташқи бозорда тобора харидоргир бўлиб бораётир. Маҳсулотларимизнинг асосий қисми Россия, Беларусь, Корея Республикаси, Польша каби давлатларга экспорт қилинмоқда. Жорий йилдан паҳмоқ матолар ва сочиқлар ишлаб чиқаришни ўзлаштирдик. Бу келгусида экспорт салоҳиятимизни янада оширишда қўл келади. 

Мамлакатимизда 21 ҳудудий пахта терминали, транспорт инфратузилмаси ва кенг тармоқли йўналишлардан иборат замонавий логистика тизими муваффақиятли фаолият кўрсатмоқда. Ушбу тизимда ўзбек толасини етказиб бериш кўламининг мунтазам кенгайиб бораётгани ҳисобга олинган ҳолда янги транспорт йўналишлари ишлаб чиқилмоқда. “Тошкент Тола” терминалига келган иштирокчилар унинг мисолида юртимиздаги ана шундай субъектлар фаолияти билан танишди. 

– Мазкур терминалда чет эллик ҳамкорлар учун яратилган шароитлар бизга жуда маъқул бўлди, – дейди Бангладешнинг “Sarah Composite Mille LTD” компанияси директори Куанру Ахшан. – Ушбу ярмаркада ўн йилдан буён мунтазам қатнашиб, мазкур терминал хизматидан доим фойдаланамиз. Анжуманнинг нуфузи ва иштирокчилари сони йил сайин ортиб бораётганини алоҳида таъкидлашни истардим. Биз ҳам ишлаб чиқаришда юртингиз пахтасидан фойдаланамиз. Унга бўлган талаб йил сайин ортмоқда. 2015 йилги ярмаркада 200 тонна пахта толасини харид қилган эдик. Бу йил ушбу кўрсаткични 400 тоннадан оширдик. Муваффақиятли келишувга эришганимиздан хурсандмиз. 

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси, “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, Товар-хомашё биржаси ва “Сифат” маркази ҳамкорлигида ташкил этилган XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси етиштирилган пахтани сотиш механизмини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Анъанавий ярмарка миллий иқтисодиётимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни чуқурлаштириш, юртимизнинг халқаро майдонда рақобатбардошлиги ва нуфузини янада юксалтиришнинг нурли уфқларини очиб бермоқда. 

Сайёра Шоева, Ёлқин Шамсиддинов, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА 

Мавзуга оид

  1. Тошкентдаги Инҳа Университети талабаси мобиль иловалари ярмаркасида ғолиб бўлишди

    Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари (IUT) Ўзбекистон-Корея дизайн ярмаркасида Android тизими учун мобил иловалар яратиш номинациясида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритдилар.

    2016-07-19 18:56:52904
  1. Фойдали шартномалар

    Шу йил 5-6 май кунлари Наманган шаҳридаги «Паҳлавон” спорт мажмуасида вилоят саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси бўлиб ўтди.

    2016-05-28 20:28:16938
  1. Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси чорлайди

    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 8 июндаги “XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра жорий йилнинг 12-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтади. 

    2016-10-04 15:38:30766

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz