NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди

Февраль 16
17:15 2019

Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди. Дилмурод Ҳасанбоевич Жумабоев вилоят ҳокимининг 2019 йил 13 февралдаги қарорига кўра, вилоят ҳокимлигининг  “Наманганская правда” газетасининг муҳаррири этиб тайинланди.

Қайд этиш жоиз, бу масъулиятли вазифани вақтинча шу газетанинг мухбири, маҳоратли ижодкор Алтинбек Ингельевич Байбулатов бажариб келаётганди.

Маълумот ўрнида, Дилмурод Жумабоев 1978 йилда Наманган туманида зиёли оиласида туғилган. Маълумоти олий, Наманган давлат университетини тамомлаган. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг аъзоси. У меҳнат фаолияти давомида Наманган давлат университети, “Наманган” нашриёти, Наманган вилояти матбуот ва ахборот бошқармасида масъул вазифаларда фаолият олиб борган. Ҳозирга қадар эса “Vodiymedia” масъулияти чекланган жамияти қошидаги нашриёт раҳбари ҳамда “Vodiymedia.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Дарвоқе, Дилмурод Жумабоев Осиё журналистлари ассоциацияси аъзоси ҳисобланади, у халқаро журналист сифатида Корея Республикаси, Қирғизистон ва Туркия давлатларида ўтказилган нуфузли анжуманларда Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этган. Дунё миқёсидаги глобал масалаларга оид рус ва инглиз тилларида ёзган мақолалари жаҳон миқёсида эътироф этилган.

“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали жамоаси Дилмурод Ҳасанбоевич Жумабоевга масъулиятли вазифада олиб борадиган ишларида мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат ва улкан зафарлар тилайди.

 

 

Мавзуга оид

  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401987
  1. Америкалик журналист ва унинг таржимони Афғонистонда ўлдирилди

    АҚШнинг Миллий жамоатчилик радиоси (NPR) журналисти Дэвид Гилки ва унинг таржимони Забиҳулла Таманна Афғонистонда ўлдирилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» радиостанция матбуот хизматига таяниб.

    2016-06-06 10:41:071095
  1. «ЮРТ КЕЛАЖАГИ»НИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

    Аввал хабар берганимиздек Наманган ёшлар марказида  «Юрт келажаги-2016» республика  иқтидорли ёшлар танловининг Наманган вилят босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 16:51:151157
  1. Ҳамюртимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлди

    Въетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида енгил атлетика бўйича 1997-98 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида бугун учинчи кунги баҳслар ўтказилади. 

    2016-06-05 17:50:371200

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz