NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг яна бир ёрқин намойиши

Июнь 28
14:47 2016

– Мустақиллик Ватанимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона водийсига ҳам ободлик, файз, тароват бахш этди. Буни ҳар қадамда ҳис этиш мумкин. 

Наманганга тез-тез меҳмонлар келиб туради. Энди уларни Чодакка олиб чиқаман. Тошкент билан Наманган ўртасидаги “туннель кўприк”ни кўрсатаман. Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўлининг очилиш маросимида иштирок этганимни, маросимда хаёлимдан ўтган жайдари фалсафамни фахр билан сўзлаб бераман. 

Йўл ўтган манзил тараққиёт, юксалиш сари юз буради. Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли бўйида ястанган кенг ҳудудларнинг ривожланишида, шу заминда истиқомат қилаётган юртдошларимизнинг ҳаёти янада обод бўлишида бу муҳим коммуникация воситаси алоҳида ўрин тутади. 

Аҳолининг узоғи яқин, оғири енгил бўлади. Темир йўл транспорти тизимида, унинг корхона ва ташкилотларида янги иш ўринлари очилади. Янги темир йўл туфайли мазкур ҳудуд аҳолиси фаровонлиги юксалади, буни ҳар бир оила, ҳар бир инсон ўз ҳаёти мисолида яққол ҳис этади. 

Дарвоқе, маросимда бир хорижлик меҳмонга кўзим тушди. Ёнимда ўтирган 20 ёшлар атрофидаги қиз чет тилида бемалол гаплаша олар экан. Унинг ёрдамида хорижлик билан гаплашдим. Лойиҳа ҳужжатлари ва бажарилган ишларни ўрганиш учун атай Германиядан келибди. Шу соҳанинг катта мутахассиси экан. Бажарилган ишларга юксак баҳо берди, қойил қолганини айтди. 

Баъзан ўйлаб қоламан. Илгари бинокорликда Наманганнинг бировга кўрсатадиган нимаси бор эди? Бирор меҳмон келса, ўзимизни панага олардик – ўламан саттор, бизга келмасин, деб! Дўппи тор келганда кўзимиз билан ер чизиб қолган пайтларимиз ҳам бўлган. Бугун-чи? Наинки Наманган, Ўзбекистонимизнинг жамоли кундан кун очилиб, тўлишиб бораяпти. Энди етти иқлимдан меҳмон келмайдими, юртимизнинг кўрку тароватига қойил қолмаса, ҳалиги чет эллик меҳмонга ўхшаб халқимизнинг бунёдкорлик салоҳиятига тан бермаса, мен кафил! 

Буларнинг ҳаммаси Президентимиз раҳнамолигида халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида олиб борилаётган эзгу ишлар самараси. 

Ғанижон Ортиқов,

“Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти бўлими бошлиғи,

“Дўстлик”, “Эл-юрт ҳурмати” орденлари соҳиби

Мавзуга оид

  1. Сардор Рашидов: “Фақат ғалаба, ғалаба ва яна ғалаба!”

    Бугунги Ўзбекистон - Сурия учрашуви олдидан терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов ўз фикрларини билдирди.

    2016-09-01 15:42:51794
  1. Бунёдкор халқимиз салоҳияти самараси

    Шу кунларда халқимиз Ватанимиз тарихидаги буюк тарихий воқеа - Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 25 йиллик байрамига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

    2016-07-01 14:40:37948
  1. Хитой – Ўзбекистон дўстлигининг янги ёрқин саҳифалари

    Си Цзиньпин, Хитой Халқ Республикаси Раиси

    2016-06-21 10:57:44954
  1. Наманган вилояти: Бунёдкорлик ва ободлик қадри

    Наманган деганда, кўз олдимизда аввало баланд Чотқол ва Қурама тоғларига туташиб кетган ям-яшил қир-адирлар, бепоён далалар, боғ-роғлардан иборат сўлим бир диёр намоён бўлади.

    Бу заминнинг ранг-баранг табиати, турли бойликлари, кўҳна тарихи ва маданияти ҳақида узоқ гапириш мумкин. Лекин Наманганни ҳақиқий Наманган қилган унинг кўпни кўрган, меҳнаткаш ва пок ниятли халқи, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

    Ислом КАРИМОВ

    2016-08-23 18:48:38842

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz