NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

Халқимиз давлат хизматларидан розими?

Март 04
21:09 2019

Мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган олижаноб ғоя туб замирида энг аввало, инсонларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, халқимизни ҳаётдан розилигини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассам.

Қайд этиш жоиз, Юртбошимиз ташаббуси билан ўтган 2018 йилда Давлат хизматлари агентлиги ҳамда унинг тизимида давлат хизматлари марказларини ташкил этилиши эса фуқароларга қулай шарт-шароитларни яратиш, давлат идораларига мурожаатларида турли сансоларлик ва оворагарчиликларнинг олдини олишга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади.

Наманган тумани давлат хизматлари маркази ўз фаолиятини изчил амалга оширишда аҳоли ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш, давлат хизматлари кўрсатишда тезкорлик ва шаффофликни таъминлаш, фуқароларни турли овора ва сарсонгарчиликларини олдини олишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борадаги саъй-ҳаракатларни тизимли бўлишида “Сайёр” тадбирлар яхши самара бераётир.

Хусусан, давлат  хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси масъул ходими Дилноза Зокирова ҳамда Наманган тумани давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан тумандаги Қўқонқишлоқ, Равнақ, Шамсикўл, Шўрқўрғон, Катта Тошбулоқ маҳаллаларида ўтказилган “Сайёр” давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда ҳужжатларни топшириш тадбирларида бир қатор муаммо ва масалаларга ижобий ечим топилди.

Жумладан, Катта Тошбулоқ МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролар Хадича Юсупова ва Акмал Юсупов хонадонларида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот кунида уларнинг мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича аризаси қабул қилинди.

Шунингдек, Қўқонқишлоқ МФЙ ҳудудида Ўзбекуистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулкий ҳуқуқини эътироф  этиш“  ҳақидаги  461-сонли  қарори  мазмун-моҳияти тушунтириш ишлари натижасида ушбу маҳалла фуқаролари Дилбар Мусабоева, Комила Хайдароваларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича қабул қилинган туман ҳокимининг қарори топширилди.

Бундан ташқари шундай мазмундаги туман ҳокимининг қарори ҳужжати Равнақ маҳалласида яшовчи Раъно Максимова, Сайдулло Эгамбердиев, Қобилжон Шермаматов, Муродилла Юнусов, Нодирбек Раҳимовларга ўз жойида топширилди.

Қолаверса, тадбирлар давомида аксарият хонадонлар, айниқса, ёш оилаларнинг ўз жажжи фарзандларини мактабгача таълим муасасасаларига жойлаштириш борасидаги мурожаатлари кўпаяётганлигини қайд этиш жоиз.

Масалан, Шамсикўл МФЙ ҳудудидаги 19-сонли мактабгача таълим муассасасига фарзандларини жойлаштириш юзасидан давлат хизматлари марказига мурожаат қилган ота-оналардан Моҳирахон Аҳмедова, Гулҳаё Отамирзаева, Муяссар Пўлатова, Абдусаттор Жабборовларнинг фарзандларига, Зайнулабидин Касимов, Ҳанифа Бурхоноваларнинг набираларига йўлланмалар жойида тақдим этилди. Бундан уларнинг юз-кўзида порлаган қувончни кўрсангиз эди?! Чунки, мурожаатлар ижро этилиши натижасида кўплаб болажонларни шу куннинг ўзида боғча ўз бағрига олдид-да!

 

Оқилхон Дадабоев,

журналист.

© namnews.uz

 

 

Мавзуга оид

  1. Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг яна бир ёрқин намойиши

    – Мустақиллик Ватанимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона водийсига ҳам ободлик, файз, тароват бахш этди. Буни ҳар қадамда ҳис этиш мумкин. 

    2016-06-28 14:47:161149
  1. Норин аҳли давлатдан розими?

    “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Якубов иштирокида аҳоли хонадонларида ўтказилган мулоқотлар давомида бир қатор муаммо ва камчиликлар ҳам кўтарилдики, уларни ҳал қилмай туриб, халқнинг давлатдан ва жамиятдан розилиги ҳақида гап юритиш қийин.

    2018-05-26 13:02:46651

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz