NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Халқимиз розилиги йўлида: "Меҳнатобод"га автобус қатнови йўлга қўйилди!

Декабрь 02
16:43 2018

2018 йилнинг 2 декабь, якшанба куни (бугун) "3-Меҳнатобод" сайлов округидан бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлигига сайловнинг иккинчи босқичи – такрорий овоз бериш жараёни қизғин давом этмоқда.

18 ноябрь куни бўлиб ўтган оралиқ сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод - "Миллий тикланиш" ижтимоий-сиёсий газетаси Наманган вилояти бўйича мухбири Оқилхон Дадабоев ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод билан бирга кейинги босқичга йўл олган эди.

Таъкидлаш жоиз, "3-Меҳнатобод" сайлов округидан халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод - "Миллий тикланиш" ижтимоий-сиёсий газетаси Наманган вилояти бўйича мухбири Оқилхон Дадабоев Меҳнатобод, Янги замин, Атанган гузар, Ишонч маҳаллаларида сайловчилар билан ўтказилган учрашув ва мулоқотларда аҳоли мурожаатларига алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, сайловчилар билан учрашувда “Янги замин” ва “Меҳнатобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи кўплаб фуқаролардан ушбу ҳудуд бўйлаб, автобус қатновини йўлга қўйиш бўйича таклиф илгари сурилганди.

Депутатликка номзод Оқилхон Дадабоев ушбу масалага ижобий ечим мақсадида амалий ишга киришди. Наманган шаҳрида хусусий транспорт фаолияти билан шуғулланувчи “Зумар” масъулияти чекланган жамияти автокорхонаси раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида 2018 йилнинг 29 ноябрь кунидан эътиборан “2 А: Янги замин, Меҳнатобод, Сардоба, Чорсу, Янгибозор” йўналиши бўйлаб янги автобус йўналиши қатнови йўлга қўйилди. Бугунги кунда мазкур йўналиш бўйича 4 дона автобус аҳолининг узоғини яқин, мушкулини осон қилиш мақсадида йўловчи ташиш хизматини кўрсатиб келмоқда.

Ушбу воқеилик “Меҳнатобод” ва “Янги замин” маҳалласи аҳли учун чинакамига байрамга айланиб кетди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган шаҳар Кенгаши, namnews.uz ахборот таҳлилий интернет портали, “Шодлик” маданият уйи ҳамкорлигида тантанали концерт дастури барчада кўтаринки кайфият уйғотди. Ёши улуғ кайвони отахонлар, табаррук онахонлар, опа-сингилларимиз, катта-ю кичик, айниқса ўқувчилар бағоят хурсанд бўлишди. Бундан 16 йил аввал ўзлаштирилган бу ҳудудда ҳозиргача автобус қатнамаган эди. Маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари, меҳнат фахрийлари сўз олиб, хайрли сайъ-ҳаракат ташаббускорларига ташаккур айтишди.

Шу ўринда, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партиясидан кўрсатилган номзод аҳоли истакларини амалга оширилишига яқиндан ёрдам қўлини чўзган “Зумар” масъулияти чекланган жамияти автокорхонаси таъсисчиси Аюбхон Ҳикматов ва автокорхона директори Одилхон Маматхўжаевларга миннатдорлик билдиради.

ЎзМТДП Наманган вилояти Кенгаши ахборот хизмати

Мавзуга оид

  1. Тошкент – Андижон поезди қатнови йўлга қўйилди

    Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами арафасида қурилиши якунланган Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли орқали 27 август куни йўловчи поезди Тошкентдан Андижонга йўл олди. 

    2016-08-27 19:05:311430
  1. Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг яна бир ёрқин намойиши

    – Мустақиллик Ватанимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона водийсига ҳам ободлик, файз, тароват бахш этди. Буни ҳар қадамда ҳис этиш мумкин. 

    2016-06-28 14:47:161051
  1. 650 гектарлик гигант маҳалла! "Меҳнатобод"нинг меҳнаткаш ҳалқи ёҳуд Баҳористоннинг ёзги баҳори

    Маҳаллага электр трансформатори ўрнатиш, йўлларни созлаш, автобус қатновини йўлга қўйиш, баъзи жойларга тоза сув келтириш, Баҳористон кўчасидаги иссиқхоналарнинг  оқава сувини  ичимлик суви ариғига оқизиб қўйилганлиги холатларига чек қўйиш топширилди.

    2017-07-21 12:16:592559
  1. Аҳоли саломатлиги йўлида

    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган патронаж ойлиги тадбирлари Наманган вилоятида ҳам юксак савияда ташкил этилмоқда. 

    2016-07-13 07:49:211190
  1. ЯНГИ «MILLIY» ТЕЛЕКАНАЛИ ИЛК ЭФИР ЮЗИНИ КЎРДИ

    4 август куни соат 16:00дан бошлаб янги "Milliy" (MTV) телеканали синов режимида ишга туширилди.

    2016-08-05 08:22:491091

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz