NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил
Билдиришлар қатори 19:40 16/02/2019
Батафсил
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил

Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми?

Сентябрь 21
17:58 2018
Наманган шаҳридаги Нодира номидаги вилоят ахборот-ресурс маркази катта залида “Ҳудудий босма нашрларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича таклиф ва тавсиялар” мавзусидаги семинар-тренинг бўлиб ўтди.
 
Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда республика Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда вилоятдаги маҳаллий газета ва журналлар, электрон нашрларнинг бош муҳаррирлари, марказий ОАВнинг вилоятдаги мухбирлари қатнашдилар.
 
 
Наманганда матбуот ва журналистика муаммоларига бағишланган, ғоят қизғин руҳда кечган семинарни вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Зиёвиддин Мансуров олиб борди.
 
Даставвал сўзга чиққан Матбуот ва ахборот агентлиги масъул ходими Муҳиддин Омон, Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди вакили Музроб Тоғаевлар вилоят, туман-шаҳар нашрларини ривожлантириш, ОАВ томонидан йўл қўйилаётган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан мониторинг натижалари ҳамда тадбирнинг мақсадига тўхталдилар.
 
Маълумот ўрнида, ҳозирда Наманган вилоятида 44 номда газета ва 6 номда журнал чоп этилмоқда. Таъкидландики, бугунги кунда барча ОАВдаги материалларни кузатаркансиз, мамлакатимизда рўй бераётган ислоҳотларни ҳар томонлама таҳлилий ва тезкор етказишда янги босқичга ўтган. Бу жараённи хоҳ марказий, хоҳ ҳудудий бўлсин, ҳамма нашрларда яққол кўриш мумкин.
 
 
Бироқ қуйидаги қизиқарли ва аянчли маълумотга бир эътибор қаратинг:
 
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
 
 
Бу ҳолат барча ҳудудларга тегишли бўлиб, афсуски, реал вазият жуда ачинарли. Айниқса, обуна кўрсаткичлари иккинчи ярим йилликда ва йил якунига бориб, анча камаяди. Масалан, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва Косонсой ва Наманган туманлари ҳокимлигининг нашрлари адади 1000 нусха атрофида ёки унга ҳам етмайди. Демак, соҳага ва журналистлар меҳнатини қадрлаш борасида тубдан ислоҳот, юксак муносабат зарур.  
 
Маҳоратли тренерлар – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети доцентлари Беруний Алимов ва Назира Тошпўлатоваларнинг “Ҳудудий нашрларнинг бугунги ҳолати: менежмент ва маркетинг йўналишларидаги муаммолар ва яхшилаш бўйича таклифлар”, “Ҳудудий нашрларда ахборотларни тайёрлаш - контент масаласи", "Журналист текширувини олиб бориш босқичлари ва тамойиллари”, “Амалга оширилаётган ислоҳотлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда журналистнинг роли ва касбий этика тамойили” каби мавзулардаги маърузалари эшитилди.
 
 
Семинар-тренинг тақдимот ва маърузалардан сўнг эркин мулоқотга, савол-жавобларга уланиб, қарийб 5 соат давом этди. Бошқача бўлиши ҳам мумкинмасди.
 
Айниқса, ОБУНА (О, бу на?!) ва кадрлар масаласи, журналистик суриштирув, газеталар дизайни ва саҳифалар мундарижаси, иқтисодий аҳволи мавзуларига киришиб кетилди. Баҳс-мунозаралар авжига чиқди, таклифлар, муносабатлар кенг муҳокама қилинди, психологик ёндашувга доир интеллектуал амалий машғулотлар уюштирилди. Мазкур семинар-тренингда замонавий йўналишлар бўйича илғор тажрибалар, берилган тавсиялар таҳририятлар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиши, шубҳасиз.
 
 
Қайд этиш жоиз, муҳаррирлар бу йилги обуна мавсуми ҳолатидан хавотирда. Шу боис муассис, биринчи галда ҳокимликларнинг нашрдаги иштироки фақат обуна ташкиллаш билан чекланиб қолмаслиги, газетани молиялаштириш манбалари ҳақида ҳам бош қотириш лозимлигини илгари суришди.
 
- Ўқитувчи ва ўқувчиларга мажбурий обуна тиқиштирилмаслиги ҳақидаги кўрсатмалардан улар умуман газета-журнал ўқишни йиғиштириб қўядилар, деган маъно келиб чиқмайди. Буни жойларда нотўғри тушуниб, тескари фикр юритаётганлар ҳам учраб турибди. Фақат уларни охирги пайтда ниҳоятда кўпайиб кетган тармоқ нашрларидан ташқари ўзлари истаган газета-журналларга обуна бўлишларига шароит яратиб бериш даркор. Шунда марказий ва маҳаллий нашрлар орасида ҳақиқий рақобат бошланади, - дейди “Тараққиёт мезони” газетаси муҳаррири Исроил Юсупов.
 
Орифжон  Жўраев,
журналист.
 

Мавзуга оид

  1. Ўқинг қизиқ: 270 килограммлик қабртош кимга тегишли?

    - Оғирлиги 270 килограмм, бўйи 140 сантиметр, пастки эни 70, ўрта қисми 45, юқориси 50 сантиметр бўлган бу улкан тошни 1905-1935 йиллар оралиғида Ибрат домла Олабуқадан (Қирғизистон) олиб келган, - дейди мустақил тадқиқотчи Расулбек Умматов. - Ҳозирги кунда ундаги ёзувларнинг бир қисми кўчиб, таъмирталаб ҳолга келиб қолган.

    2018-07-26 12:37:042998
  1. Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг яна бир ёрқин намойиши

    – Мустақиллик Ватанимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона водийсига ҳам ободлик, файз, тароват бахш этди. Буни ҳар қадамда ҳис этиш мумкин. 

    2016-06-28 14:47:161115
  1. Сиёсий партиялар учун семинар

    Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 20:34:591163
  1. Маҳаллий дори воситалари нархи 8−44 фоизга арзонлашди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маҳаллий дори воситалари нархи 8−44 фоизга арзонлашганини маълум қилди.

    2017-01-19 13:36:452345
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:281131

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz