NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил
Эълонлар ва билдиришномалар бўлими 19:24 17/12/2018
Батафсил
Тиббий маслаҳат: йилнинг совуқ пайтида қандай уйғониш мумкин? 17:56 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Етарли даражада ухланг: агар шу оддий қоидага амал қилмасангиз, нима қилишингизга қарамай, осонликча уйғона олмайсиз.
Батафсил
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил

Халқимизнинг 96 фоизи ўз оиласини мустаҳкам ва бахтли ҳисоблайди

Сентябрь 27
09:31 2016

Халқимиз оилани соғлом авлодни тарбиялаш, ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони, деб билади. Чунки инсон қалбида маънавиятнинг илк куртаклари, аввало, оиладаги муҳит таъсирида намоён бўлади. Маънавият инсон онгига йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйғуси билан сингиб боради. Бу ҳақда ЎзА хабар беради

Бу жиҳатлар яқинда «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг «Оила ва маънавият» мавзуида ўтказган ижтимоий тадқиқотида яна бир бор ўз исботини топди. Тадқиқотдан мақсад мамлакатимиздаги оилаларнинг барқарор маънавий-ахлоқий қадриятларини, унинг жамиятдаги анъанавий ижтимоий тузилма сифатидаги ривожланиш омилларини аниқлаш эди. Бу оила институтини мустаҳкамлаш, ёш авлодни ҳар томонлама уйғун ривожлантиришда миллий-умуминсоний қадриятларнинг ўрни ва ролини белгилашда муҳим аҳамиятга эга. 

Тадқиқотда қатнашганларнинг 94,5 фоизи давлатимиз оилаларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор кўрсатаётганини эътироф этган. Давлатнинг бундай эътиборини кўпчилик респондент маънавий-ахлоқий қадриятларнинг моддий бойликларга нисбатан устунлигида кўради. 

Тадқиқот жараёнида Ўзбекистон оилаларида ахлоқ шаклланишига энг кўп таъсир қилиши мумкин бўлган омиллар ҳам ўрганилган. Ўзбекистон оилаларининг маънавий-ахлоқий асосларини шакллантиришда оила (86,7 фоиз), маҳалла (52,1 фоиз), таълим муассасалари (48,2 фоиз), ижтимоий муҳит (33,9 фоиз) ва телевидениенинг (29,4 фоиз) устувор таъсири ҳақидаги фикр бир неча йиллик сўровлар мобайнида барқарор қолмоқда. 

Тадқиқот натижалари оила қуришда ахлоқий йўналишлар барқарор эканини кўрсатди. Масалан, мустақил ва бахтли оила барпо этиш шартларининг кўрсаткичлари ўзгаришсиз қолмоқда. Улар орасида эр-хотиннинг ўзаро ишончи, бир-биридан розилик биринчи ўринни эгаллайди. Иштирокчиларнинг фикрича, эр-хотиннинг ўзаро муҳаббати, фарзандлар оила барқарорлиги ва мустақиллигини белгиловчи муҳим омилдир. 

Сўровнинг кўрсатишича, мамлакатимиз аҳолисининг мутлақ кўпчилиги (96 фоиз) ўз оиласини мустаҳкам ва бахтли, деб ҳисоблайди. Халқимиз бахтли оилавий ҳаётни ўзаро ишонч, муҳаббат асосида қурилган муваффақиятли никоҳда кўради. 

Мамлакатимиз аҳолиси ёши катталарга ҳурмат, меҳнатсеварлик, камтарлик, ўзини жамиятда муносиб тутиш ва кекса авлодга эътиборни фарзандларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг устувор йўналиши, деб ҳисоблайди. Сўралганларнинг ҳар иккинчиси оилавий мажбуриятлар ота ва она ўртасида тенг тақсимланган оилаларда юксак ахлоқли ва ҳар томонлама соғлом фарзандлар тарбияланади, деган фикрда. 

Ёш авлод ота-оналарининг муҳим қадрият йўналишлари бўйича қарашларига қўшилиши, фарзандлар тарбиясида катталарнинг роли ўсиб бораётганини эътироф этиши ҳам тадқиқотда намоён бўлди. Бу ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда бир неча авлод вакиллари яшовчи оилалар салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида оила институтини янада мустаҳкамлашни тақозо этади. 

Тадқиқот аксарият оилаларда болаларни юксак маънавий-ахлоқий қоидалар руҳида тарбиялашга катта эътибор берилаётганини кўрсатди. Халқимиз фарзандлари онги-қалбига, биринчи навбатда, меҳнатсеварлик, катталарга ҳурмат, ҳалоллик, Ватанга муҳаббат туйғуларини сингдирмоқда. Айни вақтда меҳнатсеварлик, миллий ғурур ва ўзликни англаш туйғусини ривожлантириш, кўнгил тозалиги, камтарлик, диний ва миллий бағрикенглик инсоннинг юксак ахлоқини белгилайди. 

Ижтимоий сўров ёшлар ўртасида олий маълумот олишга интилиш ўсиб бораётганини яна бир бор исботлади. Бугун халқимизнинг ўз фарзандларини олий таълим муассасаларида ўқитиш имкониятлари анча ошган. Тадқиқот мамлакатимиз фуқароларининг аксарияти фарзандлари замонавий шахслар бўлиб камолга етаётганига қатъий ишонишини кўрсатди. 

Мамлакатимиздаги кўпчилик оилалар болаларини жисмоний тарбиялашга катта эътибор беради. Бу ёшларда жисмоний тарбия ва спортга барқарор қизиқиш ҳамда эҳтиёжни шакллантирмоқда. Иштирокчилар давлатимизнинг болалар спортини ва соғлом турмуш тарзини ривожлантириш стратегиясини фаол маъқуллаган. Уларнинг фикрича, бу “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида ёрқин намоён бўлмоқда. 

Сўров иштирокчиларининг мутлақ кўпчилиги (96,7 фоиз) оилавий ажримларга салбий муносабат билдирган. Уларнинг фикрича, бу болаларнинг таълим-тарбияси ва келажагига салбий таъсир кўрсатади. 

«Оила ва маънавият» мавзуида ўтказилган ижтимоий тадқиқот Ўзбекистон аҳолиси учун оила асосий ҳаётий қадрият ва ёш авлодни тарбиялашнинг муҳим омили бўлиб қолаётганини кўрсатди. Уларнинг фикрича, давлатимизнинг оила институтини ривожлантириш борасидаги самарали, тизимли ва изчил чора-тадбирлари, юксак эътибори туфайли оилаларнинг моддий аҳволи ва ҳаёт сифати узлуксиз яхшиланмоқда, уларнинг маънавий-ахлоқий ҳолати мустаҳкамланмоқда. 

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини
ўрганиш маркази маълумотлари асосида

Мавзуга оид

  1. Португалия ўз тарихида илк маротаба Европа чемпионига айланди

    Хабар берганимиздек, Португалия терма жамоаси Евро-2016 финалида Францияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, қитъанинг тенгсиз жамоасига айланган эди.

    2016-07-11 09:03:51932
  1. Мустаҳкам қўрғонимиз бут бўлсин

    Йиллар давомида йиғилган маблағларни бир кунда совуриш мантиқсизлик эканини юртдошларимиз ҳам англаб етмоқдалар. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз юрт равнақи, жамият ривожи, оилалар мустаҳкамлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

    2018-04-24 14:03:20338
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:281050

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz