NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Алишер Усманов Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди 18:48 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Батафсил
Ёнғиндан офатидан сақланинг, зеро унинг олдини олиш ўзингизнинг қўлингизда   11:13 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига доимо риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш бизнинг кундалик вазифамиз эканлигини ҳис қилган ҳолда иш ташкил этаётганимиз натижасида фуқаролардан раҳматномалар келаётгани бизни қувонтирмай қўймайди Зеро, бир нарсани унутмаслигимиз лозим: Ёнғиндан офатидан сақланиш, унинг олдини олиш ўзинмизнинг қўлимиздадир. Биз халқ хизмати бел боғлаганмиз, уларнинг розилиги йўлида амалий ишларга  доим камарбастамиз.

Батафсил
Халқ ишончи олий мукофот. Жавлонбек Юлдашев Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди 08:42 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

2009-2015 йилларда Наманган тумани ҳокими, 2015-2016 йилларда Поп тумани ҳокими, 2017 йилда Наманган шаҳар «Чорсу» универсал деҳқон бозори акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2017 йили Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари, 2017 йилдан ҳозирга қадар Косонсой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келмоқда эди.

Батафсил
Ҳоким ўринбосарларига хизмат автомашиналари калитлари топширилди 22:30 16/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мамлакатимизда давлат идоралари ходимларига қулай меҳнат шароитлари яратиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарларининг фаоллиги, ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида уларга хизмат машиналари ажратилди.

Батафсил
Нодавлат таълим хизматлари учун солиқ имтиёзлари берилмоқда 23:22 23/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Қувонарлиси, эндиликда жойларда нодавлат таълим муассасалари сектори кенгайиши, яъни мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳридаги фуқаролар таълим хизматларидан фойдаланишда танлов имкониятига эга бўлиши, ёшларга муносиб таълим-тарбия бериш каби вазифаларни ўз зиммасига оладиган малакали хусусий тадбиркорлар кўпаяди.

Батафсил

Халқни давлатдан рози қилишга  инновацияни жорий этиш Халқаро конференциянинг асосий мазмуни бўлди!

Январь 18
13:13 2018

Айни дақиқаларда фуқароларнинг давлат бошқарувида ҳамда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларига инновацион ёндашув ва технологияларни қўллаш масалаларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

 2017 йилда йўлга қўйилган давлат идоралари ва фуқаролар ўртасидаги мулоқотни рағбатлантириш ва мустаҳкамлашни кўзда тутган тадбир «Тараққиёт стратегияси» маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш хизмати, Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилиб, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан қўллаб-қувватланганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Унда тадбир ҳамкорлари - Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва ташқи ишлар вазирлиги хузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази, шунингдек, ижро ва суд ҳокимияти, фуқаролик жамияти вакиллари, халқаро ва маҳаллий экспертлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқдалар.

Тадбир доирасида давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажриба тақдим қилинди, шунингдек давлат сиёсатини муҳокама қилиш жараёнларида аҳолининг фаол иштирок этишини рағбатлантирувчи инновақион механизмларни жорий қилиш, кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда жамият ҳаётининг долзарб масалаларини хал этишда давлат ва жамият ўртасида ижтимоий шериклик механизмини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурханов раислигида ўтган анжуманнинг биринчи қисмида Олий мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё ваколатхонаси вице-президенти Сирил Миллер, - Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов, Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева, Адлия вазири Руслан Давлетовлар жонли ва таҳилилий  маърузалари билан иштирок этдилар.

Анвар Икрамов,

namnews.uz  ахборот-таҳлилий портали раҳбари

Мавзуга оид

  1. Икки йилга воз кечилган уйқу. Таклиф ва ташаббуслар халқни уйғотди

    “Халқ билан мулоқот, аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни турмуш фаровонлигини таъминлаш учун туну кун ишлашимиз лозим. Президент таъкидлаганларидек, кейинги икки йилликда зарбдор  иш ташкил этган ҳолда уйма-уй юриб, эл турмуш фаровонлигини ошириб, фуқароларни иш билан таъминлаймиз, тадбиркорликни янада ривожлантирамиз. Бунинг учун керак бўлса уйқудан ҳам кечиб ишлашимиз лозим”.

    2017-07-12 05:56:352876
  1. Шавкат Мирзиёев: Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади

    Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида жонкуярлик билан қуйдагиларни баён этди:

    2016-12-17 19:52:13516

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz