NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Салоҳга Маккадан ер ажратилди: «Истаса масжид қурсин ёки хайрия фонди» 00:24 27/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бу туҳфа - мисрлик юлдузга ҳурмат белгисидир. У юксак инсоний фазилатлари ва одоби билан барчага намуна. Салоҳ Британияда мусулмонларнинг энг яхши хислатларини намоён этмоқда. Бу орқали у диний бағрикенглик ва миллатлараро қадриятлар элчиси вазифасини ўтамоқда.

Батафсил
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ 1 МАЙ КУНИ НАМАНГАНГА ТАШРИФ БУЮРАДИ 22:26 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Президентимиз Шавкат Мирзиёев келгуси ҳафтанинг сешанба куни, 1 май санасида Наманган вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбари 26 апрель куни ўтказилган видеселектор йиғилишида маълум қилган.

Батафсил
"ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ-2018": наманганлик қори ва қориялар ғолиблар сафида! 22:07 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Партия ташаббуси: уюшмаган ёшлар тарих билан юзлашди 21:39 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

ЎзМТДП сайловолди Платформасида ҳам тарихий, маданий ва илмий-интеллектуал меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ва уларни янада кўпайтиришга кўмаклашиш, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни камол топиб келаётган ёш авлод ўртасида кенг миқёсда тарғиб этиш, ёшларда тарихий мерос ва халқ анъаналарига чуқур меҳр-ҳурмат, эҳтиром уйғотиш каби мақсад-вазифалар белгиланган.

Батафсил
НАМАНГАН МАТБУОТИГА НУҚТАИ НАЗАР: Ўз номига муносиб халқчил газета қайси? 20:11 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу ўринда очиқ гап: Наманган вилоятидаги аксарият етакчи газеталар (гап эгасини топади) таҳририяти бош муҳаррирлари ва мухбирлари "оғзига толқон солиб" олган, муассисим нима дер экан, деган ҳадикда ўзи учун "цензура майдони"ни белгилаб олган айни пайтда "Халқ иродаси"нинг чинакам ирода кўрсатаётганини бошқа ҳамкасбларимиз учун ибрат қилиб кўрсатсак арзийди!

Батафсил

Халқни давлатдан рози қилишга  инновацияни жорий этиш Халқаро конференциянинг асосий мазмуни бўлди!

Январь 18
13:13 2018

Айни дақиқаларда фуқароларнинг давлат бошқарувида ҳамда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларига инновацион ёндашув ва технологияларни қўллаш масалаларига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда.

 2017 йилда йўлга қўйилган давлат идоралари ва фуқаролар ўртасидаги мулоқотни рағбатлантириш ва мустаҳкамлашни кўзда тутган тадбир «Тараққиёт стратегияси» маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш хизмати, Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилиб, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан қўллаб-қувватланганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Унда тадбир ҳамкорлари - Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва ташқи ишлар вазирлиги хузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази, шунингдек, ижро ва суд ҳокимияти, фуқаролик жамияти вакиллари, халқаро ва маҳаллий экспертлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқдалар.

Тадбир доирасида давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажриба тақдим қилинди, шунингдек давлат сиёсатини муҳокама қилиш жараёнларида аҳолининг фаол иштирок этишини рағбатлантирувчи инновақион механизмларни жорий қилиш, кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда жамият ҳаётининг долзарб масалаларини хал этишда давлат ва жамият ўртасида ижтимоий шериклик механизмини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурханов раислигида ўтган анжуманнинг биринчи қисмида Олий мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё ваколатхонаси вице-президенти Сирил Миллер, - Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов, Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева, Адлия вазири Руслан Давлетовлар жонли ва таҳилилий  маърузалари билан иштирок этдилар.

Анвар Икрамов,

namnews.uz  ахборот-таҳлилий портали раҳбари

Мавзуга оид

  1. Икки йилга воз кечилган уйқу. Таклиф ва ташаббуслар халқни уйғотди

    “Халқ билан мулоқот, аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни турмуш фаровонлигини таъминлаш учун туну кун ишлашимиз лозим. Президент таъкидлаганларидек, кейинги икки йилликда зарбдор  иш ташкил этган ҳолда уйма-уй юриб, эл турмуш фаровонлигини ошириб, фуқароларни иш билан таъминлаймиз, тадбиркорликни янада ривожлантирамиз. Бунинг учун керак бўлса уйқудан ҳам кечиб ишлашимиз лозим”.

    2017-07-12 05:56:352916
  1. Шавкат Мирзиёев: Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади

    Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида жонкуярлик билан қуйдагиларни баён этди:

    2016-12-17 19:52:13546

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz