NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

"Хавфсиз интернет" лойиҳаси ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамламоқда

Июнь 07
02:13 2017

O’zLiDeP  Уйчи туман Кенгаши томонидан Ғайрат педагогика касб-ҳунар коллежида партиянинг “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.

 “The Royal Pingdom” таҳлилий компаниясининг берган маълумотларига кўра, ҳозирда ер юзида 2,1 миллиард нафар киши интернетдан фойдаланаётган бўлса, шундан 44 фоизини (922,2 млн.) Осиё минтақасида яшовчилар ташкил этмоқда. Бугунги кунда республикамизда интернетдан фойдаланувчилар сони 8 миллиондан ошди. Уларнинг 64 фоизини ёшлар ташкил этади.   Шундай экан, ёшларда соғлом фикрни шакллантириш, уларда турли хил ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш энг долзарб вазифалардан биридир.

Давра суҳбати қизиқарли, баҳс-мунозараларга бой бўлди. Сўзга чиққанлар ёшлар онгини, қалбини интернет орқали тарқатилаётган  турли ахборот хуружларидан, “оммавий маданият” кўринишларидан, диний-экстремистик ғоялар таъсиридан асраш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдирдилар. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар ҳам олишди.

Бундай тадбирларни вилоятнинг барча туманларидаги касб-ҳунар коллежларида ўтказишни режалаштирган. Мақсад ёшларда миллий истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини тарбиялаш, уларда ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир.

 Шерзод Камолов

Мавзуга оид

  1. Уммонда чилим чекишга қарши кураш бошланди

    Уммон султони чилим (кальян) чекишга қарши кураш бошлаб, шундай хизматлар таклиф этиладиган кафе ва ресторан эгаларига нисбатан қоидаларнинг қатъийлаштирилиши ҳақида маълум қилган.

    2016-05-29 18:53:22876
  1. Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз бешта давлати қаторида
    Мазкур рейтинги фуқароларнинг куч тизимларига ишончи, содир этилган жиноятлар сони ва салмоғи каби омилларга таянган ҳолда тузилади.
    2018-06-22 21:21:492168
  1. «Менинг юртим – менинг бахтим» лойиҳаси кўтаринки кайфиятда ўтказилди

    Наманган тумани, Тошбулоқ саноат ва касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Наманган туман Кенгаши томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, Ватанга муҳаббат, Она юртга садоқат, туғилиб- ўсган диёрига меҳр кўрсатиш, тинч ва осойишта замонамизга шукроналик руҳида тарбиялаш мақсадида

    2016-07-15 17:19:071140
  1. ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ ИНТЕРНЕТ ТЕЛЕРАДИОКАНАЛ ИШ БОШЛАДИ

    Юртимизда янги Teleradio.uz интернет телерадиоканали иш бошлади, деб хабар беради darakchi.uz. 

     
    2016-07-28 11:13:20861

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz