NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"ЭЛОБОД"ДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ 21:18 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар.

Батафсил
Наманганда "Миллий кутубхона" лойиҳаси ишга тушди 21:11 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

"Миллий тикланиш" партиясининг бу каби лойиҳалари  инсонлар қалбига ёруғлик ва илиқлик киритадиган, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонликнинг фарқини онгли равишда англатишга ёрдам берадиган – китобнинг қадрланишига, китобхонлик маданиятининг юксалишига, ёшларнинг эса маънан баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилади.

Батафсил
ТАҲРИРИЯТЛАРДАГИ КЎҲНА АКСИОМА: ЁКИ ЭСКИ ҲАММОМ, ЭСКИ ТОСДАН ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ҚУТУЛАМИЗ? 20:49 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

“Номзод қўллаб-қувватланди”, “Фаровонликка хизмат қилади”, “Автомактаб очилди”, “Тадбиркорлар дастурхон ёзишди” (“НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ”, 24-сон) сингари сийқа сўзлар ўқувчи диққатини тортиш ўрнига зериктиради. Юқорида санаб ўтилган нуқсонлар эса нашр шакл-шамойилини ўта ночор қилиб кўрсатади. Бундай камчиликлар вилоятнинг бош нашрида ҳам учраётгани эса фаолиятга жиддий ёндашувни талаб қилмоқда.

Батафсил
Мустаҳкам қўрғонимиз бут бўлсин 14:03 24/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Йиллар давомида йиғилган маблағларни бир кунда совуриш мантиқсизлик эканини юртдошларимиз ҳам англаб етмоқдалар. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз юрт равнақи, жамият ривожи, оилалар мустаҳкамлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Батафсил
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил

Хавфсизлик ягона ва бўлинмасдир ва уни фақат биргаликда саъй-ҳаракатлар билан таъминлаш мумкин

Март 28
08:43 2018

Хавфсизлик ягона ва бўлинмасдир ва уни фақат биргаликда саъй-ҳаракатлар билан таъминлаш мумкин

Халқимизда “Қўшнинг тинч - сен тинч” деган эзгу нақл бор. Дарҳақиқат, ён-атрофимиздаги яқин қўшниларимизда тинчлик ва фаровонлик бўлса-гина, биз ҳам ўз уйимизда тинч ва хотиржам турмуш кечирамиз. Мана, бир неча йиллардан бери Афғонистон заминида юз бераётган беқарорлик ва нотинчлик сабабли жафокаш афғон эли не-не уқубатларни бошидан кечирмади дейсиз.

Таъкидлаш жоиз, Афғонистонда тинчликни ўрнатиш, Марказий Осиё минтақасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликнинг барқарорлигини таъминлаш масаласи Ўзбекистон ташқи сиёсатида устувор аҳамият касб этиб келмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрь ойида ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида ҳамда ноябрь ойида Самарқандда БМТ шафелигида ўтказилган "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзусида халқаро конференциядаги нутқларида Марказий Осиёдаги хавфсизликка таҳдидларни “ўзиники ва ўзгаларники” деб ажратишдан воз кечиш, “яхлит хавфсизлик” тамойилига амалда риоя қилиш зарурлиги, қўшни мамлакатдаги тинчликка фақат музокаралар билан эришиш мумкинлигини таъкидлади.

Чунки, Афғонистондаги мавжуд вазиятни барқарорлаштириш нафақат минтақавий, балки глобал хавфсизликни таъминлашнинг муҳим шарти эканлиги барчамизга яхши маълум.

Кеча ва бугун (26-27 март кунлари) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси айтиш мумкинки, нафақат Марказий Осиё минтақаси ва Афғонистон, балки бутун жаҳон ҳамжамияти учун ғоят аҳамиятга эга бўлган, ён қўшнимизда тинчлик ва хафсизликни таъминлашдаги дастлабки қадамлардан бири бўлди.

Халқаро конференцияда нутқ сўзлаган давлатимиз раҳбари ўз чиқишида бир муддатга халқаро сиёсатда «унутилган» Афғонистондаги вазият ўз кескинлиги ва жиддийлигини йўқотмаганини таъкидлади. Анжуманни ўтказиш таклифи ва Афғонистонда тинчликни ўрнатиш масаласи энг аввало, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат конц​епциясига тўлиқ мос келиши, бу конц​епцияда аввало қўшни мамлакатлар билан яхши қўшничилик, дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш устувор вазифа этиб белгиланганлигига эътиборни қаратди. Қолаверса, Ўзбекистон ва Афғонистон халқлари асрлар давомида ягона маданий-ц​ивилизацион маконда яшаб келган.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида, “Хавфсизлик ягона ва бўлинмасдир ва уни фақат биргаликда саъй-ҳаракатлар билан таъминлаш мумкин. Халқлар хавф-хатарларни баъзи бирларини «ўзимизники», бошқасини эса «бировники», деб қабул қилмаслиги керак. Афғонистон хавфсизлиги - бу Ўзбекистон хавфсизлиги, бутун бепоён Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси барқарорлиги ҳамда тараққиётининг гаровидир”, дея алоҳида қайд этди.

Маълумки, Ўзбекистон Афғонистонда тинчлик ўрнатишга кўмаклашиш бўйича муайян тажрибага эга. Мамлакатимиз раҳбариятининг ташаббуси билан 1999 йилда Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар, Россия ва АҚШ ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари даражасида «6+2» гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтган эди. Бу учрашувда Шимолий Иттифоқ ва «Толибон» ҳаракати вакиллари ҳам иштирок этган. Президентимиз айни шу жиҳатдан ҳам Ўзбекистон бутун дунё мамлакатларини бизнинг эзгу ишдаги саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлашга даъват этди.

«- Энг ёмони Афғонистондаги қуролли қарама-қаршилик ва зўравонлик шароитида бутун бир авлод вояга етди. Лекин бу, айрим экспертлар андишасизларча таъкидлаётганидек, «​бой берилган авлод»​ эмас. Улар уруш, муҳтожлик ва қийинчиликлардан чарчаган одамлар, холос. Улар ўзаро низога чек қўйиб, тинч ҳаётга, ўз мамлакатини тараққиёт ва фаровонликка олиб борадиган бунёдкор меҳнатга қайтишни хоҳлайди ва шунга интилади», дея қайд этди давлатимиз раҳбари ўз нутқида.

Юртбошимиз қатъий равишда афғон халқида ўз фарзандлари ва келажак авлодларининг бахт-саодати йўлида янги, тинч ҳаётни бошлаш ва барпо этиш учун куч-ғайрат, донишмандлик, мардлик ва матонат етарли эканини таъкидлади. Шу билан бир қаторда Шавкат Мирзиёев бугунги анжуманда иштирок этаётган давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар бу жафокаш мамлакатдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга кўмаклашишда муҳим роль ўйнашга қодир эканини яна бир бор эслатиб ўтди.

Шу ўринда журналист сифатида айтишим керакки, кўтаринки руҳда ташкил этилган нуфузли халқаро анжуманни ёритиш учун келган оммавий ахборот воситалари вакилларига қулай шарт-шароитлар яратилди. Анжуманда қатнашган ҳамкасбим ва дўстим Анвар Икромовнинг ғурурланиб айтишича, конференция матбуот марказида яратилган имкониятлар натижасида уч юзга яқин маҳаллий ва хорижий журналистлар йирик сиёсий тадбирни тезкорлик билан ёритиб борди. Хусусан, конференциянинг боришини “Ўзбекистон-24” телеканали орқали тўғридан-тўғри томоша қилдик. “Kun.uz”, “Daryo.uz”, “mt.uz”, “milliytiklanish.uz”, “Sharh.uz”, “Namnews.uz” каби сайтларда муҳим ва қайноқ янгиликларни ўқиб бордик.

Бир сўз билан айтганда, бундай эзгу саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон Президентининг минтақада барқарорликни таъминлашга доир ташаббуси Афғонистондаги вазиятни тинч музокаралар йўли билан ҳал қилиш учун шароит яратиш жаҳон ҳамжамиятининг ҳам хоҳиш-истаги экани ва келгусида Марказий Осиё бўйлаб истиқболли ҳамкорлик муҳитини яратишидан далолат беради.

Оқилхон ДАДАБОЕВ,

Namnews.uz ахборот-таҳлилий портали махсус муҳбири

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси муҳокама учун эълон қилинди

    Президентнинг Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

    2017-01-19 08:29:511205
  1. Наманганда водийда ягона бўлган "Ибрат" мажмуасининг лойиҳаси якунига етди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида бўлиб ўтган сайловолди учрашувида бир қатор устувор 

    2017-01-05 09:44:42773
  1. БМТ Хавфсизлик Кенгаши бир овоздан БМТ Бош котибилиги учун Антониу Гутерриш номзодини қўллаб-қувватлади

    БМТ Хавфсизлик Кенгаши Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерриш номзодини БМТ Бош котиблиги лавозимига муносиб дея фикр билдирган.

    2016-10-09 09:57:22572
  1. Китоб дўкони фақат тижорат учун эмас

    Наманган шаҳрида очган «Китоб олами» савдо мажмуамизда 20 га яқин бўлим ва юз мингдан зиёд китоб мавжуд.

    2017-02-16 14:42:51768
  1. Лола Каримова-Тиллаева отаси Ислом Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан уни ёдга олди
    Лола Каримова-Тиллаева отаси, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг таваллуд куни муносабати билан Facebook саҳифасида уни ёдга олди.
    2017-01-30 10:40:52362

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz