NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил

Хавфсизликни таъминлаш – барчанинг бурчи

Июнь 30
14:20 2017

Энергетика тизимида “Хавфсизлик техникаси қоидалари” тушунчаси мавжуд бўлиб, ишни хавфсиз бажаришда инсон ҳаёти биринчи ўринда туради, унга доимо риоя қилишимиз шарт, шундай экан доимо хавфсизликни таъминлаган ҳолда иш ташкил этиш зарур. Бу борада “Ўзбекэнерго” АЖ корхоналарида хавфсиз иш шароитларини таъминлаш ва тизимда жароҳатланиш даражасини пасайтириш бўйича профилактика ишларини кучайтириш ва “Ўзбекэнерго”  АЖнинг  “Хавфсизлик техникаси бўйича кўрик ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, “Наманган ҲЭТК” АЖнинг буйруғига асосан жорий йилнинг 1 июнидан 1 июлигача “Наманган ҲЭТК” АЖнинг барча электр таъминоти корхоналари, хизмат, бўлимларида  хавфсизлик техникаси бўйи-ча кўрик ўтказилмоқда. Бу борада “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Наманган ҳудудий бўлими техник инспекторлари ва жамиятнинг мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси хизмати мутахассислари билан биргаликда ходимлар орасида кўрикни сифатли ўтказиш ва жароҳатланишнинг олдини олиш борасида жойларга чиқиб, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Мазкур кўрикдан кўзда тутилган асосий мақсад:

- ходимларнинг меҳнат, ишлаб чиқариш ва технологик интизомга риоя қилишлари устидан назоратни кучайтириш, иш жойларини  текширишда йўл қўйилган қоидабузарликлар учун жазо чораларини  жиддийлаштириш; 

- бехатар иш шароитларини  ташкил этишни амалий жиҳатдан ўзлаштирилиши  учун, ускуналарга хизмат кўрсатувчи ходимлар профессионал маҳоратини ҳамда уларнинг билим даражасини ошириш  мақсадида иш жойини тайёрлаш ва жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича  конкурслар ўтказиш;

- раҳбар ходимларнинг амалдаги ҳужжатларга мувофиқ  ҳолда ҳар бир ишловчининг иш жойида хавфсизлик техникаси қоидалари талабларини сўзсиз бажариши учун  масъулиятни  ошириш тўғрисида тушунчалар беришдан иборатдир.

Хавфсизликни таъминлаш деганда ҳеч қачон билмайдиган электр ускунасига тегмаслик, электр қурилма мўътадил ишлашига тўсқинлик қилувчи ишларни бажармаслик ва носоз электр асбобларидан фойдаланмаслик лозимлиги тушунилади. Носоз электр асбоблари деганда - ишлатишга яроқсиз ёки қўлбола электр асбобларини тушунишимиз керак. Шунинг учун уйда фойдаланилаётган барча электр асбобларимиз соз ва фойдаланишга қулай бўлиши зарур. Ҳеч қачон ёддан чиқармаслик керакки, носоз электр асбоблари доим жуда катта моддий зарар келтиради.

Табиий офат туфайли ерда узилиб ётган симга ҳеч қачон яқинлашмаслик керак, у инсон ҳаёти учун хавф солади. Кейинги пайтларда болаларнинг шўхлигиданми ёки оилавий муҳитданми электр узатиш ҳаво линияларининг метал таянчларига чиқиш ёки электр қурилмаларини шикастлаш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда. Бундан турли хил бахтсиз ҳодисалар содир бўлмоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун фарзандларимизни назоратсиз қолдирмаслик, электр қурилмалари атрофида ҳаракатланмасликларини таъминлаш керак. Яна шуни эслатиб ўтишимиз жоизки, ёш болаларга ҳеч қачон электр асбоби билан боғлиқ иш буюрманг ҳамда электр асбобидан фойдаланаётганда уларни яқинлаштирманг.

Ҳаётимизга  энг сўнгги русумдаги турли техника ва технология кириб бораётган бир пайтда  электр энергиясидан тўғри, унумли ва хавфсиз фойдаланайлик ҳамда энергетика тизими ходимлари меҳнатини қадрлайлик.

Икромжон НЕГМАТУЛЛАЕВ,

Муҳаммаджон МАЛЛАБОЕВ.

Раҳмонжон Мамадалиев олган сурат

Мавзуга оид

  1. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови
    Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон 
    Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали 
    маросимдаги маърузаси
    2016-12-09 08:58:08548

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz