NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил
Билдиришлар қатори 19:40 16/02/2019
Батафсил
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил

Хайрулло Бозоров уруш фахрийларига Президент совғаларини етказди

Май 06
20:15 2018

Айни кунларда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги ҳамда “9 май - Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига пул мукофотлари ҳамда байрам совғаларини тантанали топшириш маросимлари ўтказилмоқда.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда кексалар, айниқса уруш ва меҳнат фахрийларини эъзозлаш, ёши улуғ инсонларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларга муносиб турмуш шароитларини яратишга доимий эътибор қаратилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ғамхўрликлардан ёрқин далолат.

Бугунги кунда Наманган вилоятида 65 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва уруш ногиронлари истиқомат қилмоқда. Фашизмга қарши кечган беаёв жангларда ватанпарварлик ва жасорат намуналарини кўрсатган бу фахрийлар эъзозу ардоқда ҳаёт кечирмоқда. 

Наманган шаҳридаги “Заркент” маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 94 ёшли Низомхон ота Сатторов хонадонида бўлиб ўтган тадбир байрам шукуҳини олди. Уруш йилларидаги ғалабага чорловчи қўшиқлар янгради. Ёшлар иттифоқи фаоллари шеъру рақслари билан отахонни мамнун этди. 

Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров табаррук отахонни байрам билан табриклаб, у кишига Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди. Президент туҳфаси сифатида 5 миллион сўм пул мукофоти, тилла соат ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини тантанали тарзда топширди. Бундай ғамхўрлик ва эътибордан уруш фахрийсининг кўнгли тоғдек кўтарилди.

Дарҳақиқат, Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизнинг халқимиз олдидаги  бурчини муқаддас билиб, ғоят оғир шароитларда кўрсатган матонати доимо эъзозу эҳтиромга муносибдир.

Низомхон ота Сатторов урушда ва ундан кейин бошидан кечирганларини шундай хотирлайди:

“- Инсоният бошига келтирган машъум Иккинчи жаҳон уруши юртимиздаги минглаб оилалар, миллионлаб кишилар ҳаётини алғов-далғов қилганини ана қирғин-барот жангларнинг қатнашчиси сифатида яхши эслайман. Камина олтинчи гвардиячи отлиқ корпусида Ватанимизни, ота-онамизни ҳимоя қилиш учун жангоҳларга киришдим. Кўплаб одамлар умрига завол бўлган, юзлаб шаҳару қишлоқларга вайронагарчилик, офат келтирган фашизм устидан қозонилган ғалабада халқимизнинг мард, довюрак ўғлонларининг ҳиссаси катта. Суронли уруш йилларида қанчадан-қанча биродар дўстларимиз, сафдошларимиз халқимиз осойишталиги йўлида жонларини қурбон қилдилар. Даҳшатли урушнинг асоратлари ёдимиздан ўчгани йўқ”.

“ - Шукурким, юртимизга, оиламиз бағрига эсон-омон қайтиб келиш насиб қилди. Урушдан кейин анча пайтгача қийинчиликни босиб ўтишга тўғри келди. Шунга қарамай барча машаққатларни сабр-бардош билан енгиб ўтиб, ҳалол меҳнат қилишга интилдик. Оила қурдим, раҳматли умр йўлдошим Ҳабибахон билан олти ўғил, беш қизни тарбиялаб, вояга етказдик. Фарзандларимнинг  барчаси ҳаётда ўз ўринларини топишган. Узоқ йиллар давомида «Ривожия» артелида, Наманган аврли шойи тўқималар комбинатида, «Атлас» ҳиссадорлик жамиятида сидқидилдан меҳнат қилдим. Икки йил ўзим яшаётган Заркент маҳалласига оқсоқоллик қилдим. 50 йиллик иш фаолиятим даврида ўнлаб шогирдлар орттирдим. Бугун давлатимиз раҳбариятининг доимий ғамхўрлигида, фарзандларим, қирқдан зиёд набирам, йигирмага яқин евара-ю чевараларим даврасида қарилик гаштини сурмоқдаман. Ўтган йили кўнглимни тоғдек кўтаришди. “Дамас” ва “Каптива” автомобилларини навбатсиз харид қилишга яқиндан кўмаклашишди. 2 хонали кўпқаватли уйдан квартира совға қилишди. Мана, Президентимиз истасанглар, уруш кўрган томонларга сайёҳат қилинглар, Ялтага дам олишга боринглар, деяптилар. Айтинг, бундан қувонмай, ғурурга тўлмай бўладими?”

Тақдирлаш маросимида Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ҳабибулло Маткаримов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов, Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этдилар.

Бундай тадбирларлар вилоятнинг барча туманларида ҳам кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда. Унда фахрийлар тинч ва бахтли турмушимизга шукрона айтиб, Президентимизга эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорлик билдиришмоқда.

Оқилхон Дадабоев,

журналист.

Мавзуга оид

  1. Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров фаол ёшлар билан учрашув ўтказди

    Наманган вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси Хайрулло Бозоров билан  Наманганнинг фаол ёшлари вакилларининг юзма-юз учрашуви бўлиб ўтди.

    2017-01-27 16:11:21728
  1. Наманганлик уруш фахрийларига "Дамас" автомашиналари топширилди

    Чуст, Янгиқўрғон  туманлари ҳудудларида умргузаронлик қилаётган шон-шараф эгаларининг хонадонларига йўқловлар ҳам  катта тарбиявий аҳамияти  ва байрамона кайфияти билан  унутилмас мазмун касб этди.

    2017-04-18 17:48:121307
  1. Сурияда уруш тугади! Путин, браво!

    Сўнгги йилларда Ўрта Шарқ ҳаётини зулматга айлантириб келаётган Суриядаги фуқаролар уруши ўз ниҳоясига етган кўринади.

    2016-12-30 11:14:511053
  1. "Универсиада – 2016" ғолибларига Президент совғаси – "Дамас" автомобиллари топширилди

    Фарғона шаҳрида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари нихоясига етди.

    2016-05-29 18:35:12998
  1. Наманган вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров олимлар билан учрашув ўтказди

    Намангандаги учта олий таълим муассасаларининг 70 нафардан зиёд профессор ўқитувчилари иштирокида учрашув ташкил этилди.

    2017-01-07 17:45:17719

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz